Маънавият ва маърифатнинг инсон ҳаётидаги ўрни

{$article.title|escape:html}
558

Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар, шукрлар пайғамбаримиз Муҳаммад (сав)га саловоту саломлар бўлсин.

Аллоҳ таоло сизу-бизларни ўзи яратган махлуқотлар ичида энг мукаррам ва азиз қилиб яратди. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Исро сураси 70 оятида“Дарҳақиқат (биз) одам фарзандларини (азиз ва) мукаррам қилдик” деб хабар беради.

 Инсоннинг борлиғи, ҳаётининг гўзаллиги унинг юксак маънавияти ва маърифати орқали намоён бўлади. Инсон моҳияти ҳақида биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият-енгилмас куч” номли асарларида: “Бир сўз билан айтганда, инсон ўз тимсолида ҳам моддий ҳам маънавий хусусият ва аломатларни мужассам этган ноёб хилқат, яратганнинг буюк ва сирли мўъжизасидир. Шунинг учун ҳам унинг ички дунёси, унга ато этилган фазилат ва хислатларни охиригача англаш ва тушунишнинг ўзи ўта мураккаб бир масала” деган.

Маънавият фақат инсонга хос бўлиб, маънавият деганда инсоннинг маъноли аниқ-мақсадга қаратилган ҳаёти ва фаолиятини тушунамиз.

Манисиз ҳатти-ҳаракатларни масалан: ақли заиф, нодон, эс хушини йўқотган одамнинг қилиқларини маънавиятдан деб бўлмайди.

Меҳр-муҳаббат, одоб-ахлоқ, ота-она, оила, дўст-биродар, устоз мураббий, халқ ва ватанга садоқат, яратганга эътиқод, гўзал нутқ, соғлом фикр, юксак тафаккур, ақл-идрок, яхшилик, гўзаллик, эзгулик, анъана ва қадриятлар маънавият асосларини ташкил қилади.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов “маънавиятни асосларнинг асоси” деб таъриф берган.

Инсонни ҳаёт асоси деб билсак, шу асосга маъно-мазмун бахш этадиган неъмат-маънавиятдир. Ҳар бир нарсанинг ҳам зохирий ҳам ботиний томони бўлганидек, инсоннинг ҳам борлиғи иккига бўлинади. Унинг ташқи олами, шаклу-шамоили бир томони бўлса, унинг ички дунёси маънавий руҳий олами эса иккинчи дунёси бўлади.

Инсондаги виждон, имон-эътиқод, ахлоқ, ирода, дунёқараш, тафаккур каби тушунчаларнинг ҳаммаси инсонннинг маъноли ҳаётини, унинг фаолиятини акс эттиради.

Агар инсон ҳаёти юқоридаги тушунчаларга мувофиқ ҳалоллик, покликка асосланса у ҳаётда чин инсон деган улуғ номга эга бўлади. Агар ҳаёти виждонсизлик, имонсизлик, ахлоқсизлик асосига қурилиб эътиқоди, иродаси, дунёқараши, тафаккури бўлмаса чин инсон деган улуғ номга эга бўла олмайди.

Маънавият фақат инсонга хос бўлгани учун, маънавиятсиз бўлиш ҳайвон каби бўлади.

Инсон ташқи кўриниши шаклу-шамоили жасадини қанчалик покизалаб чиройли қилишга интилса, ички дунёси руҳий ҳолатини ҳам ундан-да гўзал ундан-да чиройли покиза қилишга интилиши шарт. Инсон ички олами билан боғлиқ бўлган эҳтиёжларини Қуръони карим, ҳадислар, одоб-ахлоқ ватан ҳақидаги китоблар ва фанлар билан қондиради. Ахлоқ, маънавий мерос ҳамда қадриятлар маънавиятнинг таркибий қисмлари ҳисобланади. Инсон ахлоқи шунчаки салом-алик хушмуомалаликдангина иборат эмас, балки у аввало инсоф ва адолат туйғуси, имон ҳалоллик деганидир.

Инсонпарварлик ҳалол меҳнат байналмилаллик саховат, ватанпарварлик, бурч каби юксак қадриятида ахлоқий одат асосида инсон онги ва фаолиятида оилада маҳаллада, меҳнат жамоасида, жамиятда, миллий урф-одатлар, расм-русумлар, миллий ва умумбашарий қадриятлар, ўзаро муомала, санъат, адабиёт ҳамда табиат билан мулоқот орқали шаклланади.

Инсон руҳида азалдан яхшиликка,эзгуликка ва гўзалликка интилиш туйғуси кучли бўлади. Маънавиятнинг бирламчи асоси шу. Бу асосни қанча тарбиялаб,рағбатлантирилса,инсон шунча комилликка интилиб камол топади. Бўлмаса аксинча хатти-харакатлари вахшийлик туйғусига асосланиб қолиши ҳам мумкин.

Маънавият ва моддият ўзаро муносабат ва алоқада бўлади. Юксак маънавият бўлмаган жойда моддият ҳам ривожланмайди, ёки аксинча. Агар одамлар ҳалол, пок ақлли билимли қонун қоидага риоя қиладиган бўлмаса, ундай қонун қоидага риоя қиладиган бўлмаса, ундай жамиятнинг иқтисодиёти гуллаб яшнаши моддий жиҳатдан тараққий этиши қийин.

Қуш бир қаноти билан уча олмаганидек маънавият йўқ жойда моддият ёки моддиятсиз маънавият ўзининг чўққисига чиқа олмайди. 

2-давра 10-босқич тингловчиси
Гафуров Рахматулло
Наманган тумани "Мирҳомид" жоме масжиди имом хатиби
манба: www.bukhari.uz сайти 07.03.2017й

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1202

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1154

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1019

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1154

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad