МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ – МУҲИМ ОМИЛ

{$article.title|escape:html}
597

Инсон зурриётидек беозор, беғубор ва покиза қалб эгаси бўлмаса керак. Ҳаётга илк қадам қўйганда, илк бор кўз очганда, ҳаётнинг жозибасидан ҳайрат ила жар солиб дунёга келади ана шу қалб эгасига тўғри тарбия бера олиш, келажакда етук инсон қилиб тарбиялаш ота-оналарнинг, жамият муассасаларининг бурчидир.
Бир ривоятда уламо хузурига ота ўз фарзандидан шикоят қилиб келибди. Шанда у отанинг шикоятини эшитиб сўрабди:
-Фарзандингиз неча ёшда?
-Олти ёшларда.
-Эссиз, сиз етти йил бола тарбиясидан кечқолибсиз, - деган эканлар.
Ота-оналар зурриёдларнинг ҳали она қорнида шаклланаётганидаёқ инсонга хос бўлмаган қусурлардан махофаза қила олишлари керак экан.
Ўзбекона урф-одатларимиз, миллий қадриятларимиз шунчалик мукаммал шаклланганки, уни тарбиянинг ҳар бир қиррасида кўрамиз. 
Эътибор берайлик:
Тонгнинг шафақ нурлари бутун диёрни ёритаётган бир паллада:
-Яхши ётиб турдингизми шунқорим! -дея фарзандини уйғотаётган онанинг овозини эшитсангиз.
-Ассалому алайкум онажон. Мен мактабдан келдим, - дея бағрингизга отилиб эшикдан кирган дилбандингизни кўриш бахри дилингизни яйратмайдими?!
Минг афсуслар бўлсинким, оилада муқаддас бўлган урф-одатларимизни айрим ота-оналар мутлоқ унутиб қўйишмоқда.
Ўзингиз ўйланг. Мактабга шошиб кетаётган ўқувчи ҳаммаёқни чангга тўлдириб кўча супираётган аёл чиқиндисини анҳордаги покиза сувга улоқтираётганини кўрса қандай хулоса чиқаради? 
Ота-оналар жуда ҳам нозик бўлган миллий қадриятларимиз тамойилларини зинхор ва зинхор унутмасликлари керак.
Инсонлар ким бўлишларидан қатъий назар ҳар қадамда, ҳар лаҳзада, ҳар сонияда, ҳар дақиқада ёшларга намуна бўлаётганликларини унутмасликлари керак.

Камолиддин ҲАМРАҚУЛОВ, 
Норин тумани бош имоми ва 
“Ҳаққулобод” масжиди имом-хатиби 

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1508

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1468

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1268

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1421

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad