Саломлашиш суннат амал

{$article.title|escape:html}
245

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Наби (с.а.в): "Мўмин бўлмагунингизча жаннатга кирмассиз. Ўзаро муҳаббат қилмагунингизча мўмин бўлмассиз. Ўзаро муҳаббат қилишингизга сабаб бўладиган нарсага далолат қилайинми?" дедилар. "Ҳа, ё Расулуллоҳ" дейишди. "Орангизда саломни кенг тарқатинг", дедилар.

 Ҳадис шарифда саломлашишнинг улкан аҳамияти ҳақида сўз бормоқда. Салом бериш билан бошланадиган ишнинг охири жаннатга кириш билан ниҳояланиши айтилмоқда.

Дарҳақиқат мўъмин шахснинг жамиятда ўз ўрни бўлмоғи лозим. Бунинг учун энг аввало кишилар қалбига йўл топа билиши, улар орасида ўзаро меҳр муҳаббатни ҳосил қилиш керак бўлади.

Бунинг ечими эса ҳадисда айтилган салом бериш билан бўлади.

Афсуски ҳозирда “оммавий маданият” каби, ёшлар тарбиясига салбий таъсир кўрсатаётган иллатлар хавф солиб турган давримизда, биз кўпинча бепарво бўладиган амалимиз "саломлашиш", бизларни жаннатга киришимизга сабаб бўладиган омил экани эсимиздан чиқиб қолмоқда.

Тўғрироғи эса, саломлашишнинг бу қадар улуғ амал эканини кўпчилигимиз билмаймиз ҳам. Бунга далолат қилган ҳадислар кўп бўлиб қуйида улардан бирларини эслаб ўтмоқчимиз:

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Наби (с.а.в): "Раҳмонга ибодат қилинглар! Таом беринглар! Саломни тарқатинглар! Жаннатларга кирурсизлар", дедилар.

Наби (с.а.в) бу ҳадис шарифда биз умматларга жаннатга киришимизга сабаб бўладиган уч амал хусусида башорат бермоқдалар, улар:

1. Аллоҳга ибодат қилиш;

Авваламбор биз, “ибодат”нинг нима эканлигини яхшилаб тушуниб олмоғимиз лозим. Биз буни тушунтиришда муҳтарам уламоларимиз келтирган таърифларни қисқартириб, уларнинг хулосасини айтиб ўтмоқчимиз. Ибодат дегани бу—ҳаёти давомида савоб олиш имкони бўлган барча ишларни Аллоҳнинг ризолиги учун холис, “Аллоҳ мени бу ишимни кўриб турибди” – деган эътиқодда амалга оширишликдир.

Агар жамиятдаги кишилар барча ишларини шунга кўра амалга оширганларида, инсонлар орасида лаганбардорлик, бировни-бировга ёмонлаш, манманлик ва исроф каби салбий сифатлар барҳам топар эди.

2. Кишиларни таомлантириш

Буни бизда кўпроқ “меҳмондорчилик”, “меҳмонни икром қилиш” ёки “эҳсон” деб номланади.

Аллоҳга шукрки ҳадиснинг бу банди ҳаётимизга чуқур сингиб кетгани боис, ўзга халқлар биз ҳақимизда “меҳмондўст” иборасини ишлатишади. Фақат биз эслашимиз лозим бўлган жиҳати барчаси меъёрда бўлмоғи, ҳамда тўқлар чақирилиб, очлар четда қолиб кетмаслигидир.

3. Таниган ва танимаган кишиларга салом бериш.

Ҳадиснинг бу учинчи қисмини озгина шарҳлашимизга тўғри келади. Чунки ҳар бир нарсанинг қонун-қоидаси ва одоб-ахлоқи бўлганидек, саломлашмоқнинг ҳам ўзига яраша одоб-ахлоқи ва қонун-қоидаси бор. Биз буни Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг ушбу муборак ҳадис шарифдан билиб оламиз:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий (с.а.в): "Кичик каттага, ўтувчи ўтирганга ва озчилик кўпчиликка салом беради"- дедилар.

Аллоҳ таоло барчаларимизга, севикли Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг суннатларига мукаммал эргашиб, Аллоҳ таолонинг муҳаббатига сазовор бўлмоғимиз ҳамда динда фақиҳ кишилардан бўлиб, билганимизга амал қилишимизни насиб айласин!

 

2-давра 14-босқич тингловчиси
Исакджанов Мурод
Наманган шаҳри “Бахоуддин Нақшбандий” жоме масжиди имом хатиби

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1012

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

986

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

857

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

989

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad