Тежамкор бўл, хасис бўлма, саҳий бўл, исроф қилма...

{$article.title|escape:html}
264

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 28 октиябрдаги “Тўй-хашамларни, маърака ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида”ги тарихий Фармони йил ўтган сари ўз аҳамиятини янада тўлароқ намоён этмоқда. Унда жумладан, оилавий танталарни ўтказишдаги шухратпарастликка йўл қўйилаётгани рўйирост баён этилган бўлиб, Фармондаги фикрлар халқимиз орзу-умидининг ифодаси эди.
Топилган маблағни исроф этмаслик аёллар зиммасида эканлигини баён этувчи бир ривоятни келтириб ўтсак.
Аввалги замонларда оила раҳбари бўлган эр минг машаққат билан тоғдан ўтин териб келар экан, хотини ўтинларни бир зумда қўни-қўшниларга тарқатиб юборар экан. Эри хотинининг бу хунарига чидай олмабди. Бир сафар ўтин йиғиш учун хотинини ҳам олиб борибди. Бир амаллаб икки боғ ўтин тўплшибди. Ортмоқлаб қишлоққа келишибди. Аёл машаққатдан қора терга ботибди. Роса чарчабди. Ўтин териб келтириш қанчалик мушкул эканини шундагина англабди. Эртаси куни қўшнилар яна ўтин сўраб келишганида, аёл:
-Эй қўшнилар, ўзим териб келган ўтиндан битта ҳам бера олмайман. Ўтин керак бўлса, мен каби ўзларинг териб келинглар,-дебди.
Қиссадан ҳисса шуки, баъзи кишилар рўзғорни жуда усталик билан бошқарадилар. Тежамкорлик уларнинг табиатига хуш ёқади. Бу олий табиат учун уйдаги аёл ҳам тежамкор бўлиб, исрофдан сақланиши оиланинг ривожига сабаб бўлади. Чунки ишлаб топиш эрнинг зиммасида бўлса, исроф қилмасдан сарф этиш хотиннинг зиммасидадир. Шу қоидадан келиб чиқиб, яхши уй бекаси бўлиш учун аёл киши қуйидагиларга диққат қилиши лозим бўлади:
Сабзавот-меваларнинг айниб қолишига йўл қўймаслик. Овқатларни истеъмолга яроқсизланиб қолишидан сақлаш. Овқатларни лаззатли қилишга ҳаракат қилиш. Қотган нонларни ҳам истеъмол қилишни таъминлаш, ортганини ахлатга ташлаб юбормай, балки уни оилада пазандалик йўллари билан пишириб, истеъмол қилишга одатланиш аёл зиммасидаги бурчдир. Зеро, ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Нонни эҳтиром қилинглар”, деб таълим бердилар. 
Фарзандларни кийинтиришда ҳам, оила жамғармасига қараб, исрофга йўл қўймаслик лозим. Хозирда кўпроқ моданинг изидан қувишга ёшларнинг қизиқиши зиёдалиги сир эмас. Аслида, кийим иссиқ-совуқдан сақлаши, кибр, манманлик сабаб бўлмаслиги керак.
Адаб китобларида келтирилишича, ақлда ва заковатда зарбулмасал бўлган Умома исмли аёлнинг қизига оила маблағини барпо қилувчи бир неча пур ҳикмат сўзлардан намуна келтирсак:
“Қаноатли бўл, чунки қаноат қалбга ҳузур бағишлайди”.
Она бу билан ўз қизига очкўзлик, манманлик, кибр-у ҳаво, ҳой-у ҳавасни тўсувчи сўз билан оила бой бўлганида ҳам, қаноат билан сарф қилишни ўргатмоқда.
Ҳадиси шарифда айтиладики: “Нафснинг кўзи тўймайди, бир пақир олтини бор киши, оҳ, яна бир пақир олтиним бўлсайди, дейди”. 
Қаноатнинг иккинчи шарти эса, қўлдаги неъматларни режали харжлаш, исрофдан тийилишни талаб қилади. Ҳаётда тадбирли кимсалар фарзандларининг тасарруфи учун бошқаларга қарам бўлмайди, бировлар учун хушомадгўйлик қилмайди, ёлғон гапирмайди, ҳирс ва таъма балосига дучор бўлмайди. Шунинг учун ҳам тежамкор бўлишга интилиш керак. Бу ҳақда ҳадиси шарифда: “Тежамкор бўлган киши фақир бўлмайди”, дейилган.
Халқимиз ибораси билан айтадиган бўлсак, агар кўрпага қараб оёқ узатилмаса, керакли-кераксиз нарсаларга пул сарфланаверса, исроф ва харажат эшиги катталашиб бораверади. Исрофгарчилик бор ерда ҳеч қачон бойлик бўлмайди. 
Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розийаллоҳу анҳу: “Бир неча кунга етиши мумкин бўлган озуқани бир кунда сарфлаган оила аҳлидан нафратланаман”, деган эканлар.
Ҳукамолардан бирини айтишича: “Пулинга ачин, уни исроф қилма, зеро, кўзнинг қуввати қорачиқ билан бўлганидай, инсоннинг ҳаётий қуввати маблағ биландир”, деб тежамкор бўлишни гўзал шаклда тавсия қилган эканлар.
Яна шуни қўшимча қилишимиз керакки, тежамкор бўламан деб керагича еб-ичишдан қисилиб, мол-дунё тўплаш йўлига кириб кетиш ҳам мақсадга мувофиқ эмас, балки хасисликдир.

Яна шуни қўшимча қилишимиз керакки, тежамкор бўламан деб керагича еб-ичишдан қисилиб, мол-дунё тўплаш йўлига кириб кетиш ҳам мақсадга мувофиқ эмас, балки хасисликдир. Уламоларимиз хасисликка эмас, балки мўътадил бўлишга чақириб, ўз нафсини бахилликдан сақловчи кишиларни нажот топувчилар деб атаганлар. Демак, ояти карима мазмуни оила сарфини исрофсиз қилишга, оила аъзоларини насибасини қирқмасликка чақирмоқда.
Оилада топилган маблағни исрофсиз, тадбир билан сарфлаш хусусида тобеъинлардан Ҳасан Басрий: “Гўзал тадбир ва гўзал идора ярим фойдадир. Ўз ўрнига ишлатилган озгина пул, исроф қилиб ишлатилган кўп пулга қараганда фойдалидир”, деган эканлар.
Дунёга машҳур ҳаким Афлотун:
“Пулни тадбир билан, исроф қилмасдан харжлаш ақллиликнинг бошидир”, деган.

Абдулҳай ТУРСУНОВ  
Ўзбекистон мусулмонлари идораси, 
Наманган вилоят вакили

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1012

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

986

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

857

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

989

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad