Тўй, марака ва маросимларимизни тартибли, исрофгарчиликсиз ўтказайлик

{$article.title|escape:html}
469

Барчага маълумки, ҳар қандай ишда мўътадиллик ва меъёр ҳамиша маъқулланиб келинган. Ҳаддан ошишлик, исроф, манманлик ва риёкорлик каби иллатлар ақлан ва шаръан қораланиб, улардан сақланишимиз зарур бўлади.

 Аллоҳ таоло: Исро сурасининг 26-27 оятларида:“Қариндошларга, мискин ва йўловчига (хайр-эҳсон билан) ҳақларини адо этинг ва исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйманг! Чунки исрофгарлар шайтоннинг биродарларидир. Шайтон эса Парвардигорига ўта ношукр эди” – дейилади.

Демак, Силаи-раҳм, хайр-эҳсон ва турли садақаларни беришда ҳам, тўй-маракаларда ҳам меъёрдан ташқари ҳаражат қилиш, исрофгарчиликка йўл қўйиш, Аллоҳ томонидан ман қилингандир.

Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳадиси шарифларда: “Аллоҳнинг ноз-неъматларидан еб-ичинглар, садақа қилинглар, кийиниб ясанинглар, лекин исрофгарчилик ва манманликка йўл қўйманглар!” (Имом Аҳмад, Ан-Насаий, Ибн Можжа ривоятлари).

Азалдан доно халқимиз ўз удум-маросимларини муқаддас динимизнинг юксак ахлоқий жиҳатларига йўналтира олишган. Ўзларининг ҳаётларидаги ҳар бир оғир келган ишларини динимиз раҳбари жаноб Пайғамбаримиз (с.а.в) танлаган осон ва қулай суннатлари билан еча олишган. Агар бизлар Пайғамбаримиз (с.а.в) ҳаёт кўрсатмаларига назар соладиган бўлсак, бизлар никоҳ, хатна, ақиқа деб ўтказадиган дабдабали тўйларимизни бир пайтнинг ўзида Пайғамбаримиз(с.а.в) томонларидан оддий, ихчам ўтказганликлари ёки буюрганликларига гувоҳ бўламиз.

Никоҳ тўйи одатда инсоният муносабатларидан бири бўлган келажак оилани рамзий эълони бўлиб хизмат қилиб келган. Зеро никоҳ тўйи икки ёшни ҳалол, пок ният билан жуфти-ҳалол деган мақсадга эришишга муяссар қилади. Бир ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз (с.а.в) никоҳ эълон қилмай оила қурган саҳобага “Бир қўй сўйиб бўлса ҳам тўй қилиб бер” дедилар.(Имом Бухорий ривояти).

Ҳақиқатда инсон дунёга келиши фақат тўй учун эмас балки, ўзи яшаб ўтган жамиятга бахт-саодат келтиришга ҳаракат қилиб ўтиши, охиратига савобли амаллар олиб кетишга эришмоғи учун яралган.

Шариатимизда жорий бўлган никоҳ ҳамда ақиқа тўйларини қариндош ва яқин қўшнилар доирасида, дабдабасиз, исрофгарчиликсиз ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Зеро, никоҳ тўйидан мақсад шаръий никоҳни эълон қилиш бўлса, ақиқа (суннат тўй)дан мурод эса, жонлиқ сўйиб бир қисмини муҳтожларга тарқатишдир. Бу икки мақсад жамият аъзоларини халқимизни бир-бирларига оқибатли бўлишга сабаб бўлади.

“Аҳли сунна вал жамоа” этиқоди бўйича, инсон ўзининг намоз, рўза, ҳаж, ҳайру-садақа, тиловати Қуръон ва бошка амалларидан ҳосил савобни марҳумларга бағишласа, албатта савоби етади. Шунга кўра марҳумларга савобини бағишлаш мақсадида хоҳлаган вақтда ўзининг иқтисодий имкониятига қараб эҳсон дастурхони ёзишлик жоиз. Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, эҳсонни зиёфат кўринишидан ташқари ўша маблағни, муҳтож оилаларга, меҳрибонлик ва қариялар уйига, масжид ва мадрасаларга, ёшларнинг илм-маърифат тарқатиш йўлига, ободонлаштириш ишларига сарф қилинса нур-устига аъло нур бўлади.

Исломда жорий этилган барча хайр эҳсонлар бошқа амаллар каби Аллоҳнинг розилигини топиш учун бўлмоғи лозим. Хўш қандай қилинса Аллоҳ рози ва эҳсон унинг хузурида қабул бўлади. Албатта, бунинг бир неча шартлари бор. Эҳсон учун сарф қилинаётган мол дунё ҳалол бўлиши. Холис, Аллоҳдан савоб умидида қилиш. Кишилар кўрсин, мақтасин учун риё мақсадида қилинган эҳсон мақбул эмас. Тўй мобайнида исрофга йўл қўймаслик. Исроф деганда фақат таомни ортиб қолиши ёки оёқ ости бўлишини тушунмаслик. Балки ноўрин жойга қилинган эҳсон ҳам исроф эканлигини билишимиз керак.

Халқимизнинг юқоридаги мақсадли ҳаёт соҳиби бўлишига эришишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Мусулмонлари Идорасининг “Тўй, маросим ва маракаларни меъёрида ўтказиш хақида”ги фатвоси тақдим қилинди. Бироқ бу фатвога ёки белгиланган қонун-қоидаларга, яшаб турган маҳалланинг йўл-йўриғига эргашишимиз жуда-жуда қийин кечмоқда. Хусусан, никоҳ тўйлардаги Никоҳ тўйини эълон қилинадиган кундаги меҳмондорчиликдан барчамизга маълум. Ҳозирги кунимиздаги ўзларимизни қийин аҳволга қўйиб, на миллий ва на диний бўлмаган, “Хўжа кўрсин” асносида қилинаётган тўй тадбирлари барчаларимизни ташвишга солмай иложи йўқ.

Муқаддас Ислом динимиз ҳар қандай ҳолда ҳам инсонийлик тамойилларига амал қилишга чақиради. Ислом динида бахиллик, хасислик ва очкўзлик каби иллатлар қораланиши билан бирга исроф, манманлик ва ҳаддан ошишлик каби хунук ишлар ҳам гуноҳ эканлиги айтилган.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда ўзи яхши кўрган бандаларининг сифатини баён қилганда, шулар орасида исрофгарчиликка йўл қўймайдиган кишиларни ҳам зикр қилиб ўтган. Жумладан: Фурқон сурасининг 67-оятида:“Улар эҳсон қилганларида исроф ҳам, хасислик ҳам қилмаслар, (тутган йўллари) бунинг ўртасида мўътадилдир”, деб марҳамат қилганлар.

Агар ҳар биримиз тўйларимизни миллийлигимиз ва динимиз кўрсатмасидан чиқмаган ҳолда ота-боболаримиз қадриятлари даражасида қилсак, атрофимиздаги тўйда ортиқча дабдабага берилаётган кишига, биродар! Ортиқча маблағингиз бўлса, манфаати ва савоби тегсин десангиз, фарзандларингизни, қавму-қариндош ва маҳалла кўйингиздаги ночор оила фарзандларини бирор бир билим юртларида ўқитиб, уларни билимли ва маърифатли бўлишларига сабабчи бўлсангиз, қишлоқларда эса кўприк ва йўллар каби халқнинг эҳтиёжи тушадиган нарсаларга маблағингиз билан ёрдам берсангиз, оммавий ҳашарларда иштирок этиб, яхши ишларга, эл-юрт манфаати йўлига сарф қилсангиз савоби кўпроқ бўлар эди деб айтмоғимиз лозим бўлади.

Исломда буюрилган барча хайру-эҳсонлар бошқа амаллар каби Аллоҳнинг розилигини топиш учун бўлмоғи лозимдир.

2-давра 10-босқич тингловчиси
Ғаниев Тохиржон
Наманган шаҳри "Мирғоиб эшон" жомеъ масжиди имом хатиби
манба: www.bukhari.uz сайти 09.03.2017й

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1202

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1154

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1019

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1154

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad