Ҳунар – ҳунардан унар

{$article.title|escape:html}
247

Маълумки, Аллоҳ таоло барча жонзотлар қатори инсонннинг ҳам ризқини тақдири азалда белгилаб қўйган. Шариатимиз бизларни ўша ризқни ҳалол йўл билан топишга буюрган. Қуръони каримнинг Бақара сураси 172 оятида Аллоҳ таоло:“Эй иймон келтирганлар! Аллоҳгагина ибодат қилувчи бўлсангиз, сизларга Биз ризқ қилиб берган покиза нарсалардан еб, унга шукр қилингиз” дейди.

 Энг улуғ зотлар саналмиш пайғамбарлар ҳам ўз ризқларини ҳалол пешона тери билан топганликлари, яъни касб-ҳунар билан шуғулланганликлари барчамиз учун ибратдир. Дарҳақиқат ҳалол ризқ талаб қилиш Одам (ас)дан бошлаб барча инсонларнинг мақсади ва ҳаёт дастури бўлиб келган.

Мана шу мақсадларни кўзлаб халқимиз фарзандларини илмли, ҳунарли қилиб вояга етказиши айни миллатимизга хос анъана. Яхши касб-ҳунарга эга бўлиш инсоннинг энг катта зийнати бўлиб, унинг бутун ҳаёти мобайнида юксак мартабаларга кўтаради. У ҳунар туфайли фаровон ҳаёт ва иззат икром топади.

Истиқлолимиздан кейин ҳукуматимиз томонидан бир қанча касб-ҳунар коллежлари барпо этилиб, унда барча замон талабларига мос шароитлар яратилди. Шу билан ўқувчи талабаларнинг касб-ҳунарга бўлган қизиқиши, билим ва кўникмалари ошди, бир неча турдаги касб-ҳунар эгаси бўлиш имконияти туғилди. Ёшлик олтин давр. Буни ҳар бир ёш ўқувчи ва талабалар яхши тушуниб, бу ғанимат даврдан оқилона фойдаланган ҳолда бирон-бир касб-ё ҳунар эгаси бўлишга ҳаракат қилиши лозим.

Ислом динида диний илмлар қатори дунёвий илмларга ҳам тарғиб қилинади. Ҳазрат Али шундай деганлар: “Болаларингизга келажак даври илмларини ўргатинг, чунки улар сизнинг даврингиздан бошқа даврда дунёга келадилар”

Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) ҳадисларида: “Албатта Аллоҳ таоло ҳунарманд кишини севади. Гуноҳлар ичида шундайлари борки, унга фақат ҳалол ризқ топиш мақсадида қилинган ҳаракатгина каффорот бўлади” деганлар.

Мактабдан тортиб турли касб-ҳунар коллежлари ва Олий ўқув юртлари ва турли мутахассислик бўйича таълим олаётган талаба ўқувчиларга диний ва дунёвий илмларни пухта эгаллаб, юртимиз равнақи ва порлоқ келажагига муносиб ҳисса қўшишликларини яратгандан сўраб қоламиз.

2-давра 11-босқич тингловчиси
Алихонов Расулжон
Норин тумани "Қозоқовул" жомеъ масжиди имом хатиби
манба: bukhari.uz сайти 14.04.2017й

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1012

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

986

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

857

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

989

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad