Қуръон карим – Аллоҳнинг мўжиза каломи

{$article.title|escape:html}
198

Ўз вақтида Соҳибқирон Амир Темур бобомиз юртимизга олиб келган муқаддас Қуръони каримнинг Усмон нусхаси мазкур музейнинг марказида нур сочиб, бутун зални чароғон этиб туради."[1]      Шавкат Мирзиёев

Ўзининг охирги ва абадий Китоби бўлмиш Қуръони каримни бутун оламларни ҳидоят қилиш учун нозил қилган Алийму Хобийр бўлмиш Аллоҳ таолога Ўзининг Жалолига муносиб ҳамду санолар бўлсин.

 Ўзларига Аллоҳ таоло томонидан нозил этилган, икки дунё саодатини таъмин этувчи Қуръони Каримни умматларга омонат ила етказган, унга қандай амал қилишни кўрсатган, Содиқу Масдуқ бўлмиш Набийимиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга мукаммал ва муаттар саловоту дурудлар бўлсин.

Ўзларининг маҳбуб Набийларидан Қуръони Каримни бирор ҳарфини ўзгартирмай ўта аниқлик ила қабул қилиб олиб, унга худди шундоқ аниқлик ва мисли кўрилмаган ихлос билан амал қилиш ила ер юзида икки оёқларида юрадиган жонли Қуръонларга айланган саҳобаи киромларга ҳамда у кишининг аҳли байтларига Аллоҳ таолонинг ризвонлари бўлсин.

Қуръони Каримга Ўзининг муқаддас китоби сифатида иймон келтирган, уни ўргатган, ўрганган ва унга амал қилган ҳар бир мусулмонга Аллоҳ талолонинг раҳмати, хайру баракаси бўлсин.

Аллоҳнинг инояти ва марҳамати ила Қуръони каримдаги Маккий ва Маданий оятлар мавзуси юзасидан иш бошладик. Бу ишни Қуръони карим тарихи, у ҳақидаги тушунча, тафсир ва таржима тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган сўзи билан бошладик.

Диёримиз ислом дини 7-асрда кириб келди. Бу давр мобайнида халқимиз ичида авлодларга кўплаб маданий мерос қолдирган буюк алломалар, муфассирлар, муҳаддислар, етишиб чиқдилар.

Мана шу қутлуғ заминимизда туғилиб вояга етган, муборак номларини бутун ислом дунёси чексиз эҳтиром билан тилга оладиган Имом ал-Бухорий, Имом ат-Термизий, Хожа Баҳоуддин Нақшбанд, Аҳмад Яссавий, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Замаҳшарий каби пири комилларимизни назарда тутамиз.[2]

Истиқлолга эришганимиздан сўнгина халқимиз тарихида янги давр бошланди. Улуғ аждодларимизнинг табаррук номларини тиклаш, ислом дини қадриятларини атрофлича тадқиқ этиш, жабҳаларида ҳам амалга оширилди ва оширилмоқда.

Чунки бу буюк инсонларнинг азиз номлариўлмас мероси муқаддас динимиз билан чамбарчас боғланиб кетганУларни бир-биридан ажратиб бўлмайдиБиз динимизни бу улуғ номларсизбу улуғ номларни эса динимизсиз тасаввур қила олмаймиз.[3]

Бунинг натижасида ўзлигимизни англаш, диний қадриятларимизни тиклашимиз учун шарт-шароитлар яратилди.

Энди Қуръон ҳақида бироз тўхталиб ўтсак.

Қуръон сўзи "қироат" маъносини билдиради. Уламолар таърифида эса "Аллоҳнинг мўжиза каломи бўлиб, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий орқали тушган, тиловати ибодат ҳисобланувчи китоби"дир.[4]

Қуръон Муҳаммад алайҳиссаломдан бизларгача сон-саноқсиз кишилардан нақл орқали етиб келгандир, яни кўплаб ишончли кишилар ёдлаб бир-бирларига ишонч билан ўргатишган. Муносабатдан фойдаланиб ваҳий ўзи нима ва Муҳаммад алайҳиссаломга қандай келганлиги билан танишиб чиқайлик.

Ваҳий – Аллоҳ таолонинг ўз Пайғамбарларига зудлик билан юборган диний кўрсатмаларидир. Ваҳий фаришталар орқали келиши мумкин ёки бевосита Аллоҳ таоло билан роз айтиш (гаплашиш) орқали келиши ҳам мумкин

Пайғмбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга эса ваҳий қуйидаги ҳолларда тушган.

Оиша онамиз айтадиларки:

 1. "Пайғамбар алайҳиссаломга ваҳийнинг биринчи келиши ўнгидан келган туш бўлган". Кўрган ҳар бир тушлари уйғоқлик вақтларида ҳам ҳудди тонг ёруғидек келар эди.

 2. Фаришта ўзи кўринмай туриб, Пайғамбар қалбларига керакли хабарни етказар эди.

 3. Қўнғироқ чалингандек овоз чиқариб келар эди.

 4. Жаброил фаришта Пайғамбаримизга одам шаклида бўлиб кўринар эдилар.

 Шу тўғрисида "Саҳиҳ Бухорий" китобида қуйидаги ҳадис келтирилган.

"Хорис ибн Хишом Пайғамбаримиздан, "Ё расулаллоҳ сизга ваҳий қандай келади ?"-деб сўрабди. Шунда ул жаноб жавоб берибдилар," Аҳёнда худди қўнғироқдек жаранглаб келади, шуниси менга қийин. У кетгандан кейин ҳамма нарсани мен ўзимда сингдириб олган бўламан. Гоҳида эса фаришта менга одам шаклида келиб сўзлаб кетади ва унинг айтганларини англаб оламан".[5]

5. Фаришта ўзининг асл шаклида кўринади ва етказади.

6. Аллоҳ таоло Пайғамбар алайҳиссаломга мерож кечасида намозни фарз қилиши ва шунга ўхшаш баъзи нарсаларни бевосида ваҳий қилган.

Маълумки у замон араб адабиёти ўта ривожланган давр эди. Аҳли калом адиблар ўртасида давомли равишда турли танлов-мусобақалар ўтказиб турилар ва бундай танловларда ғолиб чиққан асарлар Каъба деворига илиб қўйилар эди. Араблар бу нодир асарларни ўқиб, уларни ижодкорларини олқишлашар эди. Ана ўша мусобақалардан бири ўтказилаётган пайтда Пайғамбаримизнинг саҳобаларидан бири у ғолиб келган асарлар қаторига Қуръондаги энг кичик сура бўлмиш

"Кавсар" сурасини ҳам илиб қўяди. Ушбу сурани ўқиб кўрган энг таниқли ва тажрибали шоирлар ҳам бир овоздан "Бу сўз инсонларнинг сўзи эмас" – деб лол қолишган эди. Мана шу тарихий воқеанинг ўзи ҳам Қуръони карим Аллоҳ таолонинг сўзи эканлигига равшан далилдир. Пайғамбаримиз замондошлари тарафидан қилинган очиқ эътироф бўлса, энди то қиёмат бирон сўзи бузилмайдиган ва ўзгармайдиган Илоҳий Калом бўлмиш Қуръоннинг ўзидан олдин Аллоҳ таоло томонидан муваққат фойдаланиш учун туширилган бошқа китоблардан фарқи янада равшандир. Чунки Қуръондан илгари нозил қилинган Таврот, Инжил каби Илоҳий китоблардан бирортасининг ҳам асл нусхаси қолмаган. Балки уларни фақат турли тиллардаги таржималаридан ўқилиши маълум бир ҳақиқатдир. Айни пайтда Қуръони карим дунёнинг кўп тилларига таржима қилинга бўлсада, унинг асл нусхаси Аллоҳ таоло қандай нозил қилган бўлса ўша ҳолда бирор ҳарфи ҳам ўзгармаган ҳолда қўлларимизда турибди.

Хўш бунга нима сабаб бўлган экан?. Биз бу саволга Қуръоннинг ўзидан жавоб оламиз.

Аллоҳ таоло "Хижр" сурасининг 9-оятида шундай марҳамат қилади.

إِنَّا نَحْنُ نَزَّلْنَا الذِّكْرَ وَإِنَّا لَهُ لَحَافِظُون۞

"Албатта, зикрни Биз нозил қилдик ва, албатта, уни Биз муҳофаза қилурмиз. (Ушбу зикр-Қуръон.)".[6]

 Ушбу ояти карима асрлар оша Қуръоннинг Илоҳий Китоб эканини қайта-қайта исботлаб келмоқда. Узоқ ўтмишни қўйиб турайлик, мана шу бизнинг асримизнинг ўзида бу азиз китобни йўқ қилиш учун қанчадан-қанча ҳуружлар бўлмади. Уни ўтда ёқдилар, дарёларга оқиздилар, қабрларга кўмдилар, бугина эмас яна Қуръонни ёд олган ёки ҳаётини шу Илоҳий Китобга амал қилиб ўтказмоқни истаган миллионлаб улуғ зотларни қириб йўқотиб юбордилар. Кейинчи кейин бошқа миллионлаб инсонлар қолларида, тилларида ва дилларида бирон ҳарфи ҳам ўзгармаган шу Азиз Китоб билан пайдо бўлдилар.

"Шубҳасиз, Ўзимиз уни сақлагувчимиз" деган Илоҳий сўзлар ўз тасдиқини топди. Қуръон Аллоҳ таоло томонидан инсоният оламига туширилга Илоҳий Китобларнинг сўнгисидир. Бинобарин, мана шу оятда уни то Қиёмат йўқотмай, бузмай сақлашни Ҳақ таоло Ўз зиммасига олгандир. Шу боис бошқа илгариги умматларга нозил қилинган Илоҳий Китобларга ўзгаришлар киритилиб бузилгани, ҳолда (масалан: Инжилнинг 70 дан ортиқ таржималари бор) лекин асл нусхаси ҳеч қаерда мавжуд эмас.

 

2-давра 13-босқич тингловчиси
Ибрагимов Музаффар
Наманган шаҳри “Мулла Абдуқодир охун” жомеъ
масжиди имом хатиби
http://www.bukhari.uz/index.php/ru/maqolalar-2/1566-quran

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1012

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

986

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

857

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

989

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad