ВАЪДАГА ХИЁНАТ ҚИЛМАНГ!

{$article.title|escape:html}
549

Ваъдасининг устидан чиққан кишини ҳамма ҳурмат қилади. Динимизда ваъдага амал қилиш вожиб амал ҳисобланади. Қуръони каримнинг бир неча оятларида ваъдага вафо қилишнинг самараси ва ваъдага хилоф қилишнинг оқибатлари баён қилинган.

         Ваъдага вафо тақводорлик белигиси бўлиб, у Аллоҳ таолонинг муҳаббатига ноилликка сабаб бўлади. Қуръони каримда шундай марҳамат қилинади:  “Аслида эса, ким (Аллоҳ) аҳдига вафо қилса ва тақволи бўлса, албатта, Аллоҳ (бу каби) тақводорларни севади. (Оли Имрон сураси, 76-оят).

         Вафодорлик мўминларга хос сифатдир. Аллоҳ таоло яхшиликларни баён қилар экан, аҳдга вафо қилишни алоҳида таъкидлайди: “Юзларингизни Машриқ ва Мағриб томонларига буришингиз (ибодат қилишингизнинг ўзи тўла) яхшилик эмас, балки Аллоҳга, охират кунига, фаришталарга, китобларга, пайғамбарларга имон келтирган, ўзи яхши кўрган молидан қариндошларига, етимларга, мискинларга, йўловчига, тиланчиларга ва қулларни озод қилиш йўлида берадиган, намозни тўкис адо этиб, закотни тўлаб юрадиган киши ва келишилган аҳдларига вафо қилувчилар, шунингдек, оғир-енгил кунларда ва жанг пайтида сабр қилувчилар яхшилик (аҳли)дир. Айнан ўшалар (имонларида) содиқдирлар ва айнан ўшалар тақводордирлар” (Бақара, 177).

         Қуръони каримда ваъдасининг устидан чиқиб, унга вафо қилувчилар яхши амаллар қилувчи солиҳ кишилар қаторида, ваъдасини бузувчиларни эса, ер юзида бузғунчилик қилувчилар қаторида зикр этилади.

         Вафодорликнинг пешвоси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу борада ҳам умматларига ўрнак бўлганлар. У зот пайғамбар бўлишларидан олдин ҳам ваъдаларига доимо вафо қилар эдилар. Бинобарин, Набий алайҳиссалом ёшликлариданоқ “Амин” (омонатдор) деб ном олганлар. Пайғамбар бўлганларидан кейин бу фазилатларини душманлари ҳам этироф этишган. Али ва Абдуллоҳ ибн Масъуд розийаллоҳу анҳумолардан қилинган ривоятда Набий алайҳиссалом: “Ваъда қарздир”, деганлар (Имом Табароний ривояти). Шунингдек, ваъдага вафосизлик мунофиқлик аломатларидан бири эканлиги ҳадиси шарифларда келтирилади.

         Ваъдага вафо қилинмаса, кишилар ўртасидаги ишонч, меҳр-оқибат ва инсонийликка путур етиб, ёлғончилик ва алдов кучайиб, жамият инқирозга юз тутади. Афсуски, орамизда берган ваъдасининг устидан чиқмайдиган, субутсиз кишилар ҳам учраб туради. Баъзан ҳатто яқин дўстингиз ёки танишингиз билан “Фалон жойда фалон соатда учрашамиз”, деб шартлашасизу, белгиланган жойда анча-мунча кутиб қолишингизга тўғри келади. Ваъда ва келишувларга сабабсиз риоя қилмаслик, халқ тили билан айтганда, “лавфсизлик” ҳолатлари кўпчиликни ташвишлантириб қўйди. Бу ҳол ўзаро ҳурматнинг йўқолишига, қимматбаҳо вақтнинг беҳуда ўтишига олиб келади.

 

Муҳаммад НУРИТДИНОВ,

 Наманган шаҳридаги “Шодибек” жоме

масжиди имом-хатиби

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1508

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1468

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1268

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1421

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad