Жамият соғлом оилага таянади

{$article.title|escape:html}
471

Абу Айюб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Никоҳ менинг суннатимдир, ким суннатимдан юз ўгирса, менинг умматим эмас”, деганлар. Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривоятлари.  

Ушбу ҳадиси шарифни ўқиган киши никоҳнинг муқаддас эканини ва уммат учун зарур бўлган амал эканини англайди. Зеро, инсон зоти ўзидан кейин соғлом ва покиза насл қолдириш учун никоҳга эҳтиёж сезади.

Соғлом оила қуриш ва соғлом никоҳ тузиш тўғрисида уламолар соғлом никоҳ тўлалигича ўзини оқлаб, соғлом оила барпо этилиши учун унинг маълум бир шартлари, қонун-қоидалари ва одоблари борлигини, уларга риоя қилинсагина мақсадга эришилишини таъкидлайдилар.

Улардан асосийларини келтириб ўтамиз. Аввало, фарзандга рисоладагидек умр йўлдош танлаш керак. Яъни, имонли, диёнатли хонадондан келин ёки куёв танлаш, бунда имкон борича тенгликка эътибор қаратиш лозим. Бу янги оиланинг келажак ҳаётида бўладиган баъзи бир нохушликларнинг олдини олади. Кейин тўй тадориги ва бу маросимда ҳаражатлар ва урф-одатларни меъёрида, тартибли қилиш, молпарастликка чек қўйиш. Айнан шу талаблар писанд этилмаган ҳолларда қудалар орасига нифоқ тушиб, ёш оилалар пароканда бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас.

Ҳадиси шарифда келтириладики, бир саҳоба Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга бир нечта қўй сўйиб тўй қилиш имкони борлигини билдирганида, у зот: “Эй, молингга барака бергур, битта қўй сўйгин”, деганлар. Демак, динимизда ҳам тўй-ҳашамларда ортиқча сарф-ҳаражатга йўлқўйиш қораланади. Қолаверса, ҳукуматимиз томонидан ҳам мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб тўй ва маъракаларни ихчам ва тартибли, камчиқим ўтказиш ҳақида махсус фармонлар қабул қилиниб, ҳаётга изчил тадбиқ этилаётир. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг раиси, муфтий ҳазратларининг бу ҳақидаги махсус фатволари ҳам бор. Бу муҳим ҳужжатларни ҳаётимизга тўлақонли жорий этсак, жуда кўп камчиликларни бартараф этган бўламиз.

Кейинги зарурий масалалардан яна бири, никоҳланувчиларнинг саломатлиги. Турмуш қуражак ёшларнинг шифокор кўригидан ўтишини таъминлаш лозим, бу орқали ёшлар турмуш қуришга тайёрми-йўқми, соғломми ёки бетобми, келажакда ота-оналик қобилияти ва масъулиятини адо эта оладими-йўқми, аён бўлади. Натижада фожиаларнинг олди олинади, бахтли турмуш учун замин яратилади.

Шу билан бирга, ёшларга никоҳнинг қадрига етиш, оиланинг муқаддаслиги, жинсий муомала одоблари, турмушда учрайдиган баъзи бир келишмовчиликларни енгиш, бир-бирини тўғри тушуниш каби мавзуларда катталар томонидан суҳбатлар олиб борилса, юқорида таъкидланган гўзал ва соғлом оила шаклланади. Ёш оила қурувчиларни, айниқса, талоқ нима экани, оқибати ҳақида қаттиқ огоҳлантириш зарур. Чунки бу борада ёшлар қатори катталар ўртасида ҳам тушунмовчиликлар, нотўғри талқин этиш ҳолатлари учраб турибди. Бу – ачинарли ҳол.

Ҳадиси шарифда айтиладики, талоқ тушганда Аллоҳ таолонинг арши ларзага келади. Бу талоқнинг ҳақиқатан ҳам, жиддий аҳамиятга эгалигидан далолатдир.

Уламолардан бири: “Одамдан (алайҳиссалом) то қиёматгача ибодат қилиб белгиланган ҳамда охиратда жаннатда ҳам давом этадиган амал иккитадир: имон ва никоҳ”. Хулоса қилиш мумкинки, фоний ва боқий дунёда ҳамроҳ амалимиз бўлган никоҳнинг муқаддаслигини англаган ҳолда, соғлом ва мустаҳкам оила қурайлик.

 

Қодиржон УМРЗАҚОВ,

Поп тумани “Муҳаммаджон қори”

жоме масжиди имом-хатиби

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1596

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1559

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1357

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1503

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad