ЗИММАМИЗДАГИ МАСЪУЛИЯТ

{$article.title|escape:html}
286

Жорий йилнинг 15 июнь куни пойтахтимизда “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талаби” мавзуида ўтган анжуман дунё манзараси жуда кескин эканлигини кўрсатди. Анжуман дунё воқеалари хатарли тус олаётган бугунги кунда ўта долзарб ва нозик масалаларга бағишлангани билан ижтимоий-маънавий ҳаётимизда муҳим воқеликлардан бири бўлди, десак муболаға бўлмайди.

Унда давлатимиз раҳбари нутқ сўзладилар. Мазмун-моҳиятидан кенг қамровли, ҳаётий таҳлиллар асосида чуқур ёндашилган ҳамда давлат ва жамият олдидаги кечиктириб бўлмайдиган вазифалар аниқ кўрсатиб берилган ушбу нутқни жамоатчилик, айниқса диний ходимлар катта қизиқиш билан ўрганмоқда.

 Мамлакатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, тарихимизга, маданиятимизга, динимизга алоқадор бир варақ қўлёзма бўлса ҳам, уларни тўплаб, халқимизни, ёшларимизни таништириш, бизнинг қандай буюк ва бетакрор меросимиз борлигини англатиш, фарзандларимизни шу улуғ меросга муносиб этиб тарбиялаш борасида жонбозлик кўрсатишимиз зарур.

Ўша қарамлик йилларида Ўзбекистонда саноқли кишиларгина ҳаж қилиш имкониятига эга бўлган бўлса, Мустақиллик йилларида ҳар йили 5 мингдан зиёд юртдошимиз ҳаж зиёратига бориб келмоқда. Жорий йилда 7 мингдан зиёд фуқароларимиз муборак ҳаж сафарини амалга ошириш имконига эга бўлади. Бунинг учун биз Аллоҳга фақат шукрона келтириб, муҳтарам уламолар, имом-хатиблар, жамоатчилик вакиллари билан бирга динимиз тарихи, буюк алломалар ва азиз-авлиёларимиз меросини ўрганиш ва тарғиб этиш бўйича бошланган савобли ишларга ўз ҳиссамизни қўшишга бор имкониятимизни сафарбар этмоғимиз даркор.

Бугунги кунда ён-атрофимизда диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, “оммавий маданият” деган турли бало-қазоларнинг хавфи тобора кучайиб бораётганини ҳисобга оладиган бўлсак, бу сўзларнинг чуқур маъноси ва аҳамияти янада яққол аён бўлади. Тез ўзгараётган дунё инсоният олдида, ёшлар олдида янги-янги, буюк имкониятлар очмоқда. Шу билан бирга, уларни илгари кўрилмаган турли ёвуз хавф-хатарларга ҳам дучор қилмоқда. Ғаразли кучлар содда, ғўр болаларни ўз ота-онасига, ўз юртига қарши қайраб, уларнинг ҳаётига, умрига зомин бўлмоқда. Бундай кескин ва таҳликали шароитда биз ота-оналар, устоз-мураббийлар, жамоатчилик, маҳалла-кўй бу масалада ҳушёрлик ва огоҳликни янада оширишимиз керак.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида: “Сизлар инсон туғилганида чақалоққа азон айтишдан то уни сўнгги йўлга кузатишгача – бир умр у билан бирга бўласизлар. Яъни, ҳаётимиздаги барча яхши-ёмон кунларда доимо биз билан биргасиз. Биз сизларнинг одамларни меҳр-оқибатга, ҳалолликка чақириш, ёшларни ахлоқ-одоб руҳида тарбиялаш, оилалар, маҳаллаларда тинчлик, ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш бўйича олиб бораётган савобли ишларингиз учун барчангиздан миннатдормиз”, деб биз, диний ходим вакилларига ўзининг миннатдорлигини билдириши бизга ҳам шарафли, ҳам масъулиятли ишларимизда маънавий куч бағишлайди.

Юртимиз остонасига бостириб келаётган ёвуз хавф-хатарларнинг олдини олиш, уларга “Жаҳолатга қарши – маърифат”  билан қарши курашиш, ҳеч шубҳасиз, дину диёнатимиз йўлида хизмат қилиб келаётган биз, муҳтарам домла-имомларимиз, барча диний ходимларнинг ҳам фарзи, ҳам қарзи ҳисобланади. Бунга бизнинг илмимиз ҳам, салоҳиятимиз ҳам етарли.

Шунинг учун тегишли манфаатдор ташкилотлар билан тадбирлар режаси туздик. Ҳамкорликка кенг жамоатчилик – “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси, хотин-қизлар қўмитаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, шунингдек, олий ўқув юртлари, ўрта махсус касб-ҳунар таълими, халқ таълими бошқармалари ҳам киритилган. Унда норасмий никоҳ, одам савдоси, мактаб ва коллеждаги давомат, жанжалли оила, диний экстремистик оқим аъзолигининг ҳақиқий ҳолати, ташқи миграция масалалари кенг ўрин олган. Биз бу масалада Президентимиз таъкидлаганларидек, “Бу – қўшнининг боласи, бошқа қишлоқ  ёки туманнинг боласи”, деб эмас, “... у Ўзбекистоннинг фарзанди, Ўзбекистон фуқароси-ку!”, деб қарашга ўргандик.

Олдимизга қўйилган шарафли вазифаларни биз дин ходимлари жойлардаги жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда рўёбга чиқаришимиз, ижтимоий-маънавий соҳалардаги мавжуд муаммоларни узил-кесил бартараф этишимиз, келажак авлодни баркамол  қилиб вояга етказиш, шу орқали халқимиз фаровонлигини янада оширишга муносиб хисса қўшишимиз зарур.

 

 

Абдулҳай ТУРСУНОВ,

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Наманган вилоя/т вакили

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1202

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1154

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1019

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1154

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad