Аллоҳга суюкли бандалардан бўлайлик!

{$article.title|escape:html}
649

 Маълумки, ҳар йили юртимизда ҳукуматимиз томонидан йилга ном бериш анъанага айланиб қолди. Бу йил ҳам шу анъана давом эттирилиб, 2017 йилга юртимизда “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деган ном берилди. Албатта, бу йилга бундай ном берилиши халқимиз томонидан қувонч билан кутиб олинди. 
    2017 йилга бундай ном берилишида катта маъно бор. Зеро, инсон бошқаларнинг фойдасини кўзлаши, уларнинг манфаатини ўз манфаатидан устун қўйиши, бошқаларга хизмат қилиши мақталган ишдир. Динимизда инсонлар бир-бирларига ёрдам кўрсатишлари, қўлларидан келган хизматларини бир-бирларига тақдим этишлари буюрилган. 
    Аллоҳ таоло Қуръонда шундай деб марҳамат қилган: “Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз” (Моида сураси, 2-оят). Демак, инсонлар бир-бирлари билан яхши ишларда, юрт учун, халқ учун, ўзлари ва оилалари учун фойдали бўлган ишларда, солиҳ амалларда ҳамкорлик қилишлари лозим экан. 
    Ҳадиси шарифларда бир-бирига яхшилик қилиш, инсонларга хизмат қилиш кўп зикр этилган ва шунга тарғиб этилган. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таолога инсонларнинг энг суюклиси – одамларга энг кўп манфаат келтирувчисидир”, дедилар”. Имом Тобароний ривоят қилган. 
    Демак, одамларга энг кўп манфаат келтирувчи киши Аллоҳ таолога энг суюкли банда ҳисобланар экан. Ҳаммамиз шу ҳадисда айтилганидек, Аллоҳнинг энг суюкли бандаси мақомига эришиш учун қўлимиздан келганича инсонларга манфаат келтирайлик. Уларнинг оғирини енгил қилишга, юмушларини бажаришга ҳаракат қилайлик. 
Динимиз бизни бир тану бир жон бўлиб, жипс бўлиб яшашга, бир-биримиз билан ака-укадек муомала қилишга буюради. 
Нуъмон ибн Башир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мўминларнинг бир бирларига меҳр-муҳаббат, раҳм-шафқат ва меҳрибонлигининг мисоли худди бир жасад кабики, унинг бирорта аъзоси оғриса, жасаднинг қолган (аъзолар)и унинг учун бедорлик ҳамда иситма ила безовта бўлишади”, дедилар. Муттафақун алайҳ. 
Демак, мўмин киши ўзининг диндоши билан муомала қилишда худди бир жасад каби бўлиши керак экан. Унинг қандай муаммоси, юмуши борлигидан хабардор бўлиб, қўлидан келганича ёрдам бериши, хизматлари бўлса бажариши лозим экан. Мўмин киши бепарво, лоқайд бўлмаслиги керак. Ўзининг диндошлари ҳолидан доим хабардор бўлиб туриши керак. 
     Аллоҳ таоло Қуръонда шундай деб марҳамат қилган: “...Бас, хайрли (савобли) ишларда (бир-бирингиздан) ўзишга ошиқингиз!... ” (Моида сураси, 48-оят). 
     Аллоҳ таоло бу оятда бандаларини яхши ишларда бир-бирлари билан мусобақалашишга буюрмоқда. Инсонларга манфаат келтириш, уларнинг хизматини қилиш энг савобли ишлардандир. 
    Барчамиз бу ишни қилибгина қолмай, балки, бу ишда бир-биримиз билан мусобақа қилайлик. Шундай солиҳ амалларни қилишга шошилайлик. Пулимиз бўлса пул билан, пулимиз бўлмаса қўл меҳнати билан, унга ҳам имконимиз бўлмаса, дуо қилиш билан бир-биримизга ёрдам берайлик. Ён қўшнимиз оч бўла туриб, ўзимиз тўқ ҳолда ухламайлик. Қариндошларимиз орасида фақир, моддий имконияти кам кишилар бўлса, қўлимиздан келган ёрдамни улардан аямайлик. Зеро, бу силаи раҳм қилиш бўлиб, у савоби ва фойдаси кўп амаллардандир. Бунда эҳсон қилганимизга бир савоб, қариндошлик алоқасини мустаҳкамлашга уринганимизга яна бир савоб берилади. 
      Мўмин киши диндошларининг оғирини енгил қилишга уринар экан, Аллоҳ таоло унинг оғирини енгил қилиб қўяди. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:“Ким бир мўминдан дунё ғам-ташвишларидан бир ғамни кетказса, Аллоҳ ундан Қиёмат куни ғамларидан бир ғамни кетказади. Ким бир қийналган кишига енгиллик қилса, Аллоҳ унга дунё ва охиратда енгиллик қилади. Ким бир мусулмоннинг (айбини) беркитса, Аллоҳ таоло дунё ва охиратда унинг (айбини) беркитади. Банда ўз биродарига ёрдам қилса, Аллоҳ таола унга ёрдам қилади. ...”, дедилар. (Имом Муслим ривоят қилган).  
    Барчамиз ушбу ҳадисга амал қилиб, бир-биримиздан дунё ташвишларидан бирортасини кетказишга, қийналган кишиларга енгиллик қилишга, диндошларимизнинг бирор хато, айбларини беркитишга, уларга ёрдам қилишга ҳаракат қилайлик. Шунда Аллоҳ таоло бизлардан Қиёмат куни ғамларимиздан бирини кетказади, У Зот бизга дунё ва охиратда енгиллик қилади, У Зот бизнинг дунё ва охиратда айбларимизни беркитади, У Зот бизларга ёрдам қилади.   

     Аллоҳ таоло бизни бир-бирига ёрдам берадиган, бир-бирининг оғирини енгил қиладиган, бир-бирининг айбларини беркитадиган, бир-бирига қўлидан келганича яхшилик қиладиган бандаларидан қилсин! Инсонларга энг кўп манфаат келтириб, Ўзининг энг суюкли бандаларидан бўлишимизни насиб этсин! 

   


Муҳиббуллоҳ Худойбердиев
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Тўрақўрғон туманидаги вакили,

Тўрақўрғон тумани “Қўчқор ота” жомеъ

масжиди имом хатиби

 muxlis.uz 17.01.2017й

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1007

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

976

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

847

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

984

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad