Инсон манфаати

{$article.title|escape:html}
573

Одам фарзанди барча жонзотларнинг энг юқори поғонасида турадиган мавжудот, ижтимоий жараёнлар субъекти. Биламизки, у ижтимоий меҳнат асосида шаклланган тафаккур ва нутққа эга бўлиши, меҳнат ускуналари ясаши ва атроф муҳитга фаол таъсир кўрсата олиши билан бошқа тирик мавжудотлардан фарқ қилади. Унинг онгли қилиб, яратилганлиги тарихини Қуръони каримдаги “(Аллоҳ) Одамга барча (яратилган ва яратилажак нарсаларга тегишли) номларни ўргатди. Сўнгра уларни фаришталарга (бирма-бир) кўрсатиб деди: “Агар (эътирозингизда) ростгўй бўлсангиз, ана у нарсаларни номлари билан Менга айтиб берингиз! (Улар) дедилар: “Зоти покинг ҳаққи, бизда Ўзинг билдирганингдан ўзга илм йўқдир. Албатта, Сен Доно ва Ҳакимдирсан. (Аллоҳ) айтди: “Эй, Одам, уларга (мазкур нарсаларни) номлари билан айтиб бер”. Уларга номларини айтиб берганида, (У) деди: “Мен осмонлар ва Ер сирларини, сизлар ошкор қилаётган ва яшириб юрган нарсаларингизни билурман, демаганмидим?!” (Бақара, 31-33) деган ояти каримасида Аллоҳ томонидан берилган илм шарофати билан онгли мавжудотга айланганлигини хабарини берилмоқда. У дунёдаги яратилган барча борлиқдан азизу мукаррам даражага кўтарилди. Айни шу кундан бошланиб, бутун борлиқ олам одам фарзанди учун итоат эттирилди, дунёдаги барча мавжудот ўз имкониятидан келиб чиқиб, инсон учун хизмат қилади, манфаат беради. Бу ҳақда Аллоҳ таоло “У ўз томонидан сизларга осмонлардаги ва Ердаги барча нарсаларни бўйин сундирди. Албатта, бунда тафаккур қиладиган қавм учун аломатлар бордир” (Жосия, 13) деб, ер-осмонни ва унинг оралиғидаги борлиқни биз учун мусаххар этиб, ўз бағрида ардоқлаб, дунёвий ҳожатларимизни, ризқ-рўзимизни, манзил-маконларимизни яшаш фаолиятимиздаги ҳаёт тарзимизга зарур бўлган эҳтиёжларимизни қондириб, манфаатлантириб, қўйган тизимини айтиш билан инсониятни тафаккурга чақирди. Зеро, тафаккур тагида инсонга фойда келтирувчи ва ўз ҳиссиётини, нафсини, диний ва дунёвий мақсад-матлабини низомга солувчи битмас, туганмас пур ҳикматлар борлиги барчага сир эмас. Ҳатто, Қуръони карим оятларида инсонга хизмат қилаётган жиҳатларни санаб, етиб бўлмасада уларни муҳимларини таъкидан келтириб “Албатта, осмонлар ва Ернинг яратилишида, кеча ва кундузнинг алмашиб туришида, одамлар учун фойдали нарсалар ортилган кемаларнинг денгизда сузишида, Аллоҳ осмондан тушириб, у сабабли (ўлик) ерни тирилтирган сувда, турли жонзотларни унда (ерда) тарқатиб қўйишида, шамолларни (турли томонга) йўналтиришида ва осмон билан Ер орасидаги бўйин сундирилган булутларда ақлни ишлатадиган кишилар учун аломатлар (Аллоҳнинг вужуди ва қудратига далиллар) бордир” (Бақара, 164) деб, бизга кўрсатилаётган оламнинг эътиборини алоҳида тушунтириб қўймоқда.

Абдулҳай ТУРСУНОВ,

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Наманган вилоят вакили

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1981

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1917

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1713

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1835

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad