ИНСОН МАНФААТИ МАНБАИ

{$article.title|escape:html}
425

...Аллоҳ таоло инсониятнинг борлиқ оламни бир бўлаги, ақл-заковатли қилиб яратган экан, у ўзи ва бошқаларга ҳам катта манфаатлар етказади. Биламизки, саноатчилар деҳқонларга ёрдам кўрсатади. Уларни ҳосил олиш жараёнини юқорилашига ёрдам этади. Деҳқон эса саноатчилар дастурхонини кундалик эҳтиёжи билан манфаатлантиради. Бу иккиси яшаш таъминоти ҳисобланиб, бунга қўшимча равишда нафас олган жонзот борки, уларга ўз ёрдамини кўрсатади. Бирор нарса оламни бузиш учун яратилмаган. Лекин, уни бузувчилар унинг яратган тизимига салбий таъсир кўрсатувчилардир. Аммо, манфаат доимо кун тартибидаги асосий мақсаддир. Киши ҳеч қачон бугун учун яшамаслиги керак. Истеъдоди борича келажакни кўра билишга интилиш, унга етишишга ҳаракат қилиш керак. Шунинг учун доимо ўзингизга савол бериб ва уни жавобини истаб яшаш лозим. Шунда сиз муваффақият ва манфаатдан ортда қолмайсиз. Мақсадга етишда кўпинча, эртанги кунни кутамиз, оқибат у келгандан сўнг бугун деб номлаймиз, мақсадимиз эса рўёбга чиқмай қолиши мумкин. Аммо, у кечаги эртамиз эди деб мулоҳаза қилмаймиз, яна эртани кутишда давом этамиз. Шундай деб муваффақиятга эришишдан орқада қолиб, манфаатга умуман ета олмай қоламиз. Лекин, соат ишлаяпти, вақт ўтяпти, вақт олий ҳакам уни ҳеч нима тўхтата олмайди. Кунларни муваффақиятли ўтказдикми ёки мувоффақиятсизлик билан ўтказдикми унга фарқи йўқ. Фақат ундан манфаат ва муваффақият ола олсаккина биз ўша соатни тўхтатиб, ўзимизга ишлатган бўламиз. Аммо, уни шафқатсиз деб айблашга ҳақимиз йўқ. Чунки, биз ўзимиз кунимиздан унумли фойдалана олмасдан шафқатсизлик қиляпмиз.

Сарҳисоб қилсак, умримиз қанча қолган бўлса буни ғанимат билиб, имконият топамиз. Агар биз ўзимизга керакли бўлган ҳиссиётимизни, умидимизни, мақсадларимизни қамраб олиш учун ҳаракат қилмасак биз ортда қолишимиз аниқ. Унда биз учун на фойда, на манфаат акс эта олади. Балки, бугун ҳам, эрта ҳам, ҳафта ҳам, йил ҳам ўтади. Фақат биз мақсадсиз эканлигимиз оқибатида ҳаётда надомат, омадсизликка гирифтор бўламиз. Шунга кўра, ҳар бир кунимизни биздан ғойиб бўлаётган кечамизда режа ва амалиёти билан таъминлашимиз зарур эди. Демоқчимизки, ўзингизда ривожланиш кайфиятини шакллантиринг. Манфаат топиш учун авваламбор ўзингизда қудрат топинг. Шундагина сиз ўзингиз ҳам, ўзгаларга ҳам сиздан манфаат топилади. Ўзингиздан кучли саналган одамларни ҳаётингизга жалб қилинг. Бунинг учун, ёқимтой инсонга яқин бўлишни хоҳласангиз, ўзингиз ҳам ёқимтой бўлишга одатланинг. Сабаби, одамларни сиз ўзгартира олмайсиз. Лекин, манфаат йўлида ўзингизни устингизда ишлаб, ўзингизни ўзгартира оласиз. Эътибор қилсак, яхши ҳаётда яшаб турган кунимиздан яхшироқ бўлишга ҳаракат қилсак, ҳаётимиз самарали, атрофимиз дўст-қадрдонлар билан тўла, меҳнатимиз натижали бўлади. Шунда сиз ҳаётдан фойда топасиз, жамиятимизга фойда етказасиз. Аллоҳ таоло инсонийлик руҳиятидан энг юқори даражада фойдаланишга бизларга кўрсатма берган. Бизларни яхшилар жумласидан бўлишимизга чорлаб, Қуръони каримда “Сизлардан яхшиликка даъват этадиган, амри маъруф ва наҳйи мункар ишларини олиб борадиган (бир) уммат бўлсин! Айнан улар (охиратда) нажот топувчилардир” (Оли Имрон, 104) деб, яхши ҳаётга эришиш сирларидан бирини ўргатган. Мўмин-мусулмонлар бу чақириқни ижро этганликлари учун биз уммати Муҳаммадни қилган яхши ишларимизга таҳсин айтиб, “Одамларга чиқарилган (маълум бўлган) умматнинг энг яхшиси бўлдингиз,  зеро, сиз амри маъруф, наҳйи мункар қиласиз ва Аллоҳга имон келтирасиз” (Оли-Имрон, 110) деб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умматларини бутун оламга мақтов билан ёдга олди. 

Абдулҳай ТУРСУНОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Наманган вилояти вакили

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1981

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1917

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1712

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1835

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad