ИНСОН МАНФААТИ ЙЎЛИДА ФИДОИЙЛИК ЛОЗИМ

{$article.title|escape:html}
591

Сир эмас, миллий маънавиятимиз аввало чоризм, сўнгра шўролар  даврида афсусланарли озор чекди, айрим жихатларига путур етди. Истиқлол шарофати билан халқимиз ўзлигига, ўзбеклигига, миллийлигимизга, эътиқодимизга қайтди, маънавиятимиз, қадриятларимиз қайтадан қад ростлади.

Бундай осойишта кунларни қадрлаш, энг аввало, аҳил-иноқ бўлиб яшаш, бир ёқадан бош чиқариб меҳнат қилиш, ҳар бир масалага маслаҳатлашган ҳолда ёндашиб, мақбул ечим топа олишга интилиш, ўзаро иззат-ҳурмат туйғусига таяниб иш кўришда акс этади. Бунинг учун эса Президентимиз таъкидлаганларидек, энг катта асос куч-қудрат ҳамда халқимизнинг ўзаро бир-бирига жипслиги ва инсон манфаати йўлида фидоийлиги лозим бўлади.

Манфаат, одатда, икки хил йўналишда зоҳир бўлади: манфаат кўрмоқ, манфаат етказмоқ. Одам борки, аввало, кундалик тирикчиликка қаратилган турмуш тарзида у ёки бу нарсадан манфаат кўришни кўзлаб олдинга интилади, меҳнат қилади, рўзғор тебратади. Агар фаолияти ҳалол йўл билан ризқ топишга, фойдали яратувчанликка қаратилган бўлса, ўзи билиб-билмаган ҳолда, эл-юртга ҳам манфаат етказаверади. Ушбу узлуксиз табиий жараён — мамлакат тараққиётининг, халқ фаровонлигининг асосий омилларидан бири эканлиги ҳеч кимга сир эмас.

Зеро, инсон атроф-муҳитга фаол таъсир кўрсата олиш, табиатдаги барча яратилган  бошқа тирик мавжудотларни идора этиш қувватига эга. Шунга кўра одам фарзанди ўзининг табиатидан келиб чиқиб, бир-бирига қадр-қимматли, ғамхўр, инсоний эзгу мақсадларини ривожлантириш малакаси билан аҳамиятга моликдир. Шу мазмунда ўзаро муносабат сифатида ўзига хос одамийлик, чин инсонийлик, инсонпарварлик иборалари халқ ичида эзгулик маъносида қўлланиб келинди. Яратилган  махлуқотлар ичида одам фарзандини азиз ва мукаррам қилинди. Яратганнинг марҳамати ила инсон нутқ ва тафаккур қилиши билан бошқа жонзотлардан ажралиб туриш алоҳида ахамиятга молик.

Ҳукамолардан бири, “Одамийлик - инсоннинг ўз хулқи билан олам аҳлига бағрикенг кайфиятда муносабат билдириб, манфаат етказиш” деб таъкидлайди.

Дарҳақиқат, инсон гўзал қилиб яратилди. Айни пайтда гўзаллик, фаровонлик, обод турмуш омиллари унга илҳом қилинди. Шунга кўра илоҳий ибодатлар ва дунёни обод қилишлик, инсонга манфаат етказишлик ижросини зиммасига қабул қилди.

Одоб-ахлоқ, сўз, муомала маданияти, ёрдам қўлини чўзиш билан инсонга манфаат етказишда аввало инсон хушмуомала ва ҳусниҳулқли бўлишини истайди.

Чунки, инсон аввало тили билан ўзгаларга зарар етказмаслиги, балки, уларга ширин сўзи билан муноасабатда бўлиши лозим. Ҳадисларда “Тилини бефойда сўзлардан тийиб олмагунича киши имоннинг ҳаловати қандай бўлишини сезмайди” деб марҳамат қилинган бўлса, бошқа бир ҳадисда “Инсонларнинг яхшиси инсонлар учун манфаат етказувчиларидир” дейилган.

Дарҳақиқат инсон имонини тил-сўз билан тасдиқлаб турса-да, ташқи муҳит билан мазмунсиз боғланса, ўзи тасдиқлаган имоннинг роҳат ва ҳаловатини ҳис қилмайди. Одамгарчиликнинг шоҳ белгиси ҳам унинг забони. Яхши сўз билан не-не қалбларни забт этиш мумкин.

Аллоҳ таоло барчаларимизни яхши ниятли, ширин сўзли, инсонга манфаат етказадиган бандаларидан қилсин!

 

Абдулҳай ТУРСУНОВ,

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Наманган вилоят вакили

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1641

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1605

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1400

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1545

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad