ВАТАН ҲИМОЯСИ

{$article.title|escape:html}
414

Мамлакатимизда янги 2018 йилни “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологиларни қўллаб-қувватлаш йили”  деб номлангани янги йилимиз ўзгача байрам шукуҳи билан бошлагандик. Ана шундай байрамни давоми сифатида юртимизда 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни шодиёнасидир. Бу байрамни тинчлик хотиржамлик ва осойишталик посбонлари байрами сифатида нишонлаш юртимизда анъанага айланган. Байрамни кенг нишонланиши замирида теран маъно мужассам. Зеро, она юртда тинчлик ва осойишталик барқарор, сарҳадларимиз мустаҳкам экан, халқимиз кўнглига шоду хуррамлик сиғади, тоат-ибодатлар оминликда адо этилади, байрамлар ярашади, ҳаётимизнинг ободлиги давом этади.

Тинчликни мустаҳкамлаш йўлида ҳар бир киши ўз бурчини сидқидилдан, ихлос ва эътиқод ила бажармоғи даркор. Айникса, Ватан ҳимояси жабҳаларида хизмат қилаётган ҳар бир ҳарбий хизматчи ўзига топширилган вазифани Аллоҳ ва инсонлар ҳузурида улуғ масъулият деб эътироф этар экан, албатта у муқаддас ҳарбий қасамёдни, ваъдаларини бажаришга доим шай бўлади.

Ватан ҳимоячиси бўлиш энг шарафли бурчдир. Киндик қони тўкилган Ватанни, шу мустақил она юртни кўз қорачиғидай асраб-авайлаш инсон учун гўё ўз оиласини, шаънини, ор-номусини, имон-эътиқодини ҳимоя қилиш кабидир. Бу йўлда фидойи бўлган киши юксак мақомга етиши, улкан ажрлар соҳиби бўлиши ҳақида башоратлар мавжуд. Ҳазрати Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ йўлида бир кун ёки бир кеча чегара пойлаган кишига, бир ой кундузи рўза тутиб, кечаси ибодат қилганлик савоби ёзилади…,», -деб марҳамат қилган эканлар.

Буюк аждодларимиз юрт ҳимояси йўлида шаъни, ору номусини, имонини ўртага қўйиб, Ватанини ҳимоя қилишганликларини тарих варақпарида зарҳал билан ёзиб қўйилгандир. Ватан озодлиги йўлида қўлида тиғ ва туғ ила жон берган хазрат Шайх Нажмиддин Кубро, Ватан ҳажри ва доғида ёниб ўтган ҳазрат Заҳириддин Муҳаммад Бобур Мирзоларнинг ибратли ҳаётлари беихтиёр кўз олдимизга келиши бежиз эмас. Шу боис бўлса керак, улуғ мутафаккирларимиздан бирлари «Ватанпарвар — ўз Ватани камолоти йўлида, ўз халқига муҳаббати туфайли моли, куч ғайрати, жонини ҳам аямайдиган, халқи ва Ватанииинг озодлиги, фаровонлиги учун бор-будини фидо қилувчи инсондир», – деган экан.

 

 

Маъруфхон Алоходжаев,

Наманган шаҳри “Абдулқодир қори”

жоме масжиди имом -хатиби 

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1981

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1917

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1713

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1835

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad