АЁЛ МЎЪТАБАР ЗОТ

{$article.title|escape:html}
459

Юртимизда турли йилларга турлича ном бериш ўзига хос анъанага айланди. “Аёллар йили”, “Соғлом авлод йили”, “Соғлом бола йили”, “Оналар ва болалар йили” кабилар шулар жумласидандир. Буларнинг барчаси аёлларга, ёш авлод саломатлигига давлатимиз томонидан нечоғлик аҳамият берилаётганини кўрсатади. Шу билан бирга бу нарса динимизда аёлларга, фарзанд тарбиясига берилган катта эътиборга ҳамоҳангдир. 

Динимизда аёлларнинг ўрни беқиёсдир. Ислом дини келгунига қадар жоҳилият даврида арабларда аёл киши инсон ўрнида кўрилмасди. Ёш қизалоқлар тириклайин кўмиларди. Қиз фарзанд кўрган ота жамият орасида бошини кўтариб юролмасди.  Аёллар у пайтларда мерос борасида ҳам эътиборга олинмасди. Аксинча, ўзи бошқаларга мерос сифатида бериларди. Қайси бир аёлнинг эри вафот этса, мазкур эрнинг акаси ёки укаси ўша аёлни акасидан мерос сифатида оларди. Ислом дини эса, аёлларнинг ҳуқуқларини тўлиқ кафолатлади. Уларни эркаклар каби мукаммал ва эҳтиромга сазовор инсон деб эълон қилди. Ҳатто Қуръони каримдаги узун суранинг бири “Аёллар” деб номланди. Аёлларга илм олиш, дам олиш, шахсий мулкка эга бўлиш, меҳнат қилиш ҳуқуқини берди. Оғир ишларни таклиф қилмади. Барча оғир ишларни эркакларга юклаб, аёлларга эса, уларнинг табиатига, фитратига мос ишларни юклади. 

Тарихга ибрат назари билан қарар эканмиз оиланинг файзли бўлишида, фарзандларнинг етук инсон бўлиб тарбия топишида барча машаққатларни ўз зиммаларига олишганига гувоҳ бўламиз. Ўтмишдаги буюк инсонларнинг талайгинаси етим қолиб она қарамоғида ўсган. Улар айнан она тарбиясида етук инсон бўлиб етишишган. Демак инсон яхши ҳосил олиш учун унумдор замин танланганидек, тарбиянинг энг биринчи босқичи ҳам фарзанд учун муносиб она танланади.

Онамиз, опа-сингилларимиз, қизларимиз ва жуфти ҳалолимиздан меҳримизни, эътиборимизни дариғ тутмайлик.

Янгиқўрғон тумани,

 “Қуллуқтол” масжиди имом хатиби

 Махмудхон Ибрагимов

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1012

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

986

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

857

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

989

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad