Аёлга эҳтиром

{$article.title|escape:html}
348

Жамиятимизда аёлларнинг, оналарнинг ўзига хос ўрни бор. Сабаби, оилада фарзандни дунёга келтириш ва муносиб одоб-аҳлоқ бериш, тарбиялаш асосан уларнинг зиммасида. Ўтмишда, Ислом динига қадар аёлларга паст назар билан қаралган. Уларнинг шаъни, қадри поймол қилинган. Фақат Ислом динигина аёлларга ҳурлик берди, жамиятнинг тенг ҳуқуқли аъзосига айлантирди. Айниқса оналарнинг қадри-қиммати улуғланиб, муқаддас зот сифатида эътироф этилди. Бинобарин, ҳадиси шарифда, уларга нисбатан “Жаннат оналар оёғи остидадир”, “Ўз аҳли аёлига меҳр-шафқатли бўлган кишилар энг яхшиларингиздир” дея таърифланган.

Хусусан, динимизда эркакларга ўз аёлига нисбатан меҳрибон ва хушмуомалада бўлиш, илм олиш ва дину диёнатли бўлишга шароит яратиш, таом, кийим, бошпана ва рўзғор ашёлари билан таъминлаш, никоҳда маҳрини бериш каби кўплаб мажбуриятлар юкланган. Шунингдек, ҳатто уруш пайтида ҳам аёллар ва болаларни ўлдириш динимизда ман этилган. Молиявий масалаларда аёл ва эркакнинг тенг ҳуқуқлилиги зикр этилган.

Ўз навбатида муслима аёл, бугунги кунда ҳам ўз ҳақ-ҳуқуқлиридан фойдаланиши баробарида, ибо-ҳаёсини сақлаши, шаънига доғ туширмаслиги, оиласини муқуддас билиб, турмуш ўртоғи ва фарзандлари олдидаги бурч, вазифаларини ҳам оқилона адо этиш зарур.

 

Тўхтасин АҲМЕДОВ,

Чортоқ тумани “Султон Саид” жоме масжиди имом-хатиби.

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1846

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1788

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1579

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1721

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad