Ажрим кимга керак?

{$article.title|escape:html}
269

Бизни барча мавжудотдан фарқимиз, онг-шууримиз билан ҳаёт кечиришимиз ва ўйлаган фикримиз, тасаввуримизни ташқи оламга етказиб беришда нутқ санатимиз энг катта неъмат. Шу нутқ неъмати шарофати билан биз оилали бўламиз, никоҳ ақдини ижро қилишда эркак ва аёл бири бирига ФҲДЁ бўлимида  қонуний қайд этилиб, никоҳланаётганлигини сўз билан қабул қилади. Шу кундан бошлаб, шариат нуқтаи-назарида муқаддас никоҳнинг риштаси боғланади.. Жамиятнинг  энг қўйи поғонаси бўлмиш оила дунёга келади. Лекин шу муқаддас никоҳни, ФҲДЁ бўлимидаги ақду-паймонимизни риоя этмаслик оилалар ажримига юз тутаётгани ҳозирги кунда кўпайиб бораётгани афсусланарли ҳолдир.

            Ёш оилаларнинг  бу ажримларига арзимаган баҳоналар билан сабаб бўлаётгани бундан-да аччиқ ҳақиқатдир. Ҳусусан, ҳиссиётларига эрк берган ёшларимиз қонуний никоҳларини ажримига ариза бериб, шаръий никоҳларини сабаб қилиб кўрсатмоқдалар. Оқибатини ўйламасдан, фарзандларини ҳаётини эътибор қилмасдан беписандлик қилмоқдалар. Аслида, эсдан чиқармаслик керак-ки, инсон оила қурар экан ҳаётида муқаддас бўлган даргоҳ бўлмиш оилага никоҳ шарофати билан мушарраф бўлади.

            Никоҳ – оила қўрғонининг пойдевори, унинг мустаҳкам қалъаси, эр-хотинни маҳкам боғловчи маънавий риштасидир.

            Никоҳ инсонлар жамиятида энг муқаддас, энг муборак, диний ва дунёвий узилмас битими бўлиб, эр-хотиннинг ҳақ-ҳуқуқларига риоя этиш, оила тузиш, наслнинг давомийлигини таъминлаш, иффатни  сақлашдан иборат бир гўзал ибодат. Агар бу каби хайриятларни санасангиз, тафаккур қилсангиз, муқояса этсангиз ўлчовига ақлингиз ожиз келади.

            Аммо, ёш-ёш оилаларнинг ажрим бўлишини кўриб ақлимиз бовар қилмайди. Нега шундай бўлмоқда? Нега Аллоҳнинг буйруғини тушуниб етмаймиз, ҳурматини қилмаймиз? Нега қонуний ақду паймонларимизни паймол қиламиз? Тилимизга эрк бериб, унинг офатларига дучор бўлмоқдамиз. Ахир, биз оиласининг нохуш сирларини беркитиб, яхшилигини намуна қилган аждодлар фарзандимиз-ку. қилаётган хато ва камчиликларимизни эътироф эътишга қудратимиз етмаяпти. Демак, ҳаётнинг қайсидир тизимида бобокалонларимиз тажрибаларига суянмаяпмиз.

            Чунки,  янги оила қуришда ота-оналар қиздир-ўғилдир фарзандларини эмас, балки, қуда-андалар ўзларини мулоҳаза қилмоқдалар, ўйламоқдалар.

            Келажакда оила раҳбари бўладиган куёв боланинг касбу камолоти, рўзғор тебратиш қобилияти, билим салоҳиятига эътибор қилмаяпмиз.

            Ҳаётнинг муаммо-қийинчиликларига сабр-бардошли, оиланинг яхши-ёмон кунларига аҳамият берадиган, фарзандлар келажагини ўйлайдиган даврини ҳисобга олмаяпмиз.

            Никоҳнинг муқаддаслигини, қадр-қимматини тушуниб етадиган ёшга етганда уйлантирмасдан балки, келажагини болаларча тасаввур қиладиган пайтиданоқ уйли-жойли бўлсин демоқдамиз.

            Ўғил ва қизларнинг балоғат ёшини эътибор қилсак-да, турмуш ёшини эътибор қилмаяпмиз. Бу ва бундан бошқа қатор фикр ва мулоҳазаларни келтириш қийин эмас.

            Лекин, оилаларнинг бардавомлигини ўйлаб иш қилиш барчамизга фарз амал ҳисобланади. Ўйласангиз, унинг ортида инсон тақдири, қиздир-ўғилдир фарзандларимиз ҳаёти, норасида қолган етим болаларнинг тақдири ётибди.

            Азалдан доно халқимиз “Чумолининг уйи ҳам бузилмасин”, деб қолдирган нақли бежиз эмас-ку. бу нақлга қараганда, инсон оиласининг ажрими қанчалар нохуш ҳолатдир. Жаноб Раусулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифларида “Аллоҳ таоло ҳалол қилган нарсалар ичида энг ёмон кўргани талоқ сўзидир”, деб айтишлари барча мўмин-мусулмонларни бу сўзни айтишдан сақланишга чақиради-ку. Ҳаётда муаммо кўп, лекин, барча муаммони ечимини инсон ақли билан топа олади. Фақат бунинг учун икки томоннинг мақсади оилани жамлаш бўлса осон кечади. Яхши билайлик, талоқ сўзи оилани бузиш, фарзандларнинг тирик етим қилиш учун эмас. Оилани талоқ сўзи билан қўрқитиб тарбия қилинмайди. Балки, динимизда оилани икки томон муҳаббати билан мустаҳкамлашга буюрилган. Ажрим бўлиш иллатига шариатдаги талоқ сўзини баҳона қилмаслик керак. Зеро, Аллоҳнинг фарзларини оддий, паст санаб бўлмайди.

            Шу ўринда никоҳга фотиҳа қилган кунимиздаги хайрли дуоларимизни эслайлик. Дуоларимизда болаларимизнинг оиласи бахтли, фарзандлари ризқ-насибали, ҳаётимизни саодатли бўлишини тилайлик.

 

 

Абдулҳай Турсунов,

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Наманган вилоят вакили

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1012

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

986

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

857

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

989

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad