Бахт-саодат қўрғони

{$article.title|escape:html}
582

Мусулмон оламида қадимдан оила муқаддас саналган. Энг қимматли анъаналар – ҳалоллик, тўғрисўзлик, ор-номус, шарму-ҳаё, меҳру-оқибат, меҳнатсеварлик каби барча инсоний фазилатлар оилада шаклланган.

   Оила деганда, энг олдин кўз ўнгимизда она сиймоси гавдаланади. Чунки, оила халоватини таъминловчи биринчи омил она ва унинг покиза, оқиллиги, меҳри, муруввати, садоқати ва вафодорлигидир.

    Бундан ташқари, оила инсоннинг бахт-саодатини таъминловчи қўрғон ҳам ҳисобланади. Оилада эркак кишининг масъулияти динимизда алоҳида қайд этилган. Эрнинг ижтимоий-маънавий ва молиявий бурчи кўрсатилган.

   Ислом дини аёлига яхши муносабатда бўлган эркакларни одамларнинг энг яхшилари қаторига қўшади. Бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қиладилар “Сизларнинг энг яхшиларингиз аҳли аёлига, оиласига яхшилик қилганларингиздир”.

    Оилалар тинчлиги, мустаҳкамлиги эр билан хотиннинг ўзаро ҳурмат-эътибори, меҳр-шафқати ва муҳаббат туйғуларига боғлиқ.

 

Носирхон ТОШБОЕВ,

 Наманган шахар “Имоми Аъзам”

жоме масжиди имом-хатиби

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1508

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1468

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1268

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1421

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad