Эрта турмушнинг салбий оқибатлари

{$article.title|escape:html}
369

Эрта турмуш қуришнинг ҳозирги давримизда жуда муаммоли ҳолатлари юзага келмоқда хусусан жисмоний ва ақлий камчиликлар маслаҳатсиз ишлар натижасида икки оила эрта шошиб қурган оиласи эрта сўнмоқда. Шундай гўзал замон ва диёрда яшамоқдамиз Президентимизни, ҳукуматимизни сайи ҳаракатлари боис юртимиз йил сайин чирой очмоқда.

Ёшларимизга яратилган шароитларни айтмайсизми кенг ёруғ хоналар энг замонавий русумдаги компьютерлар билан жиҳозланган синфлар спорт майдонлари улар хизматида. Буларни барчаси юртимиз озодлигидан ва юксалаётганлигидан, аммо айрим ота – оналар фарзандларини соғлиги ва эртасини ўйламай уларга бирор бир касб ҳунар ўргатмай, Маълумки, оила боши бўлган йигит илмли ёки ҳунарли бўлсагина, оила нафақасини эплай олсагина рўзғор кам – кўстини таъминлайди, хонадонида етишмовчиликлар бўлмай, ширин ҳаёт давом этади.

Аксинча ҳолларда пул топиш мушкулотларини англолмаган йигит турмуш ўртоғининг ҳам қадрига етмайди, оталик мажбуриятларини англолмайди. Бундай оилаларда вояга етган болалардан жамият қандай наф кўради?

Ҳали оилага таиёр бўлмаган қизлардан ҳам келажакда шундай ҳолни кузатишимиз тайин. Улар ҳаёт синовлари олдида ожиз бўлиб қолишади, рўзғор юритишдаги хато – камчиликлари эса кун келиб бир кун ўртага совуқчилик тушириши мумкин. Бундай қизларнинг организми ҳали фарзанд кўришга тайёр бўлмагани эса уларнинг хаста бўлиб қолишларига олиб келади. Давлатимиз Конститутсиясида алоҳида никоҳ кодекслари мавжуд. Жумладан бош қомусимизнинг оила кодексидаги 63–моддасида таъкидланганидек “Никоҳ томонларнинг розилиги ва тенг хуқуқлилигига асосланади”. Оила кодексининг 13–моддасига биноан никоҳ ФҲДЁ органларида тузилади.

Шу ўринда ота – оналарга яна эслатма фарзандарига никоҳ тўйи кунини белгилашдан аввал ФҲДЁ органларига мурожаат қилиб уларни рухсатномаси ила тўй кунини бергилашлари ва расмий хужжат никоҳ қоғозини олганларидан сўнг шарий никоҳ ўқитишларини эслатиб ўтмоқчимиз.

Бу билан масжид имомларини ҳар – хил ҳижолатга қўймаган бўласиз.

Шунда фарзандари никоҳи янада мустаҳкам узоқ бўлишига сабаб бўлади.

Шундай экан, фарзандларимиз камолини ўйлайдиган биз катталар аввало ўғлимиз ёки қизимизнинг бирор касб ва ҳунарли бўлишларини ўйлашимиз, уларни оилавий ҳаётга тайёрларканмиз, ота – оналик маслаҳатларимизни дариғ тутмаслигимиз шарт

2-давра 9-босқич тингловчиси
Абдусамиев Маруфжон 
Косонсой тумани бош имом хатиби
манба :www.bukhari.uz сайти 02.02.2017й 

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1012

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

986

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

857

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

989

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad