Гўзаллик ва нафосат тимсоли

{$article.title|escape:html}
358

Гўзал диёримизга барчамиз соғиниб кутган баҳор кириб келди. Бу фаслда меҳрибон ва мунис онаҳонларимиз, опа-сингилларимизнинг байрамларини муносиб нишонлаймиз. Ана шу дамларда биз баҳор ва аёл сўзларининг нақадар уйғун ва ҳамоҳанг эканлигини яна бир бор чуқур англаймиз. Чунки, аёл зоти чиндан ҳам гўзаллик ва нафосат, эзгулик ва фидоийлик тимсолидир. Биз меҳр-муҳаббат ва одамийликнинг илк сабоқларини оналаримиздан, бешигимиз узра парвона бўлиб айтган алла оҳангларидан оламиз.

Дунёда шундай бир зот борки, уни ҳар қанча эъзозласак, дилларини ҳушнуд қилсак, бир кечалик бедор кунининг ҳаққини адо эта олмаймиз. Ислом динида ҳам оналарга яхшилик қилиш борасида жуда кўп ибратли ҳикматлар бор.

Жамиятда турмуш юмушларининг кўп қисми аёлларимиз зиммасига тўғри келади. Агар улар ҳаётда ҳам жисмонан, ҳам маънан соғлом бўлса демак, жамият соғлом бўлади. Келажакнинг меваси  бўлмиш фарзандлар оналар сабабли дунёга келадилар. Бошланғич таълим-тарбия ва одоб-аҳлоқни онаҳон-момоҳонларимиз ўргатадилар. Шундай экан, келажак авлоднинг солиҳ бўлишлиги бугунги кун аёлларининг солиҳа бўлишларига ҳар жиҳатдан боғлиқдир. Ҳикматларда “Ҳар бир буюк шахснинг ортида аёл бор” дейилган.

Оилада аёл кишининг ўрни деганда, фахр билан айтамизки, бугунги кунда ҳам ўзбек оилалари, ҳусусан оналаримиз, аёлларимиз оиланинг соғлом иқлим, оила бағрида фарзандларини эл-юртининг муносиб ўғил-қизлари, Ватаннинг ҳақиқий содиқ фуқароси бўлиб вояга етишларига жон куйдирмоқдалар.

Шу боис, бутун дунё халқлари опа-сингилларимизнинг ҳурматини жойига қўйиш, эъзозлаш, эҳтиром кўрсатиш мақсадида бу кунни байрам сифатида кенг нишонламоқдалар. Бор меҳр муҳаббатларини туҳфа этмоқдалар. Жаннат оналар оёғи остида эканлигини яна бир бор қалбдан чуқур ҳис этмоқдалар.

 

Нозиржон ҚЎЧҚОРОВ

Наманган тумани  “Умарбой ҳожи” масжиди имом-ноиби

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1846

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1787

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1579

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1720

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad