Муқаддас даргоҳ бу оила

{$article.title|escape:html}
1104

Ислом оила қуриш масаласига мусулмонлар ҳаётидаги энг муҳим ва мураккаб масала деб қарайди. Чунки бу ҳаёт масаласи, келажак авлод масаласи, соғлом ва ҳар томонлама етук ва мустақил жамият барпо этиш масаласидир.

Модомики, бу ниҳоятда масъулиятли ва ўта мураккаб масала экан, оила қурмоқчи бўлган ҳар икки томон аввалдан тайёргарлик кўришлари, келажакда жамиятда тутадиган ўринларига муносиб бўлишлари учун ҳаракат қилишлари лозим.

Бу ҳаракат имон-эътиқодда, одоб-ахлоқда, ўқишда, ишда намоён бўлмоғи лозим. Айниқса, оиладаги мухит бу борада асосий омил ҳисобланади.

Турмуш қуриш, оила тебратиш ва фарзанд тарбияси каби муҳим ишларда диний ва миллий анъаналаримизга риоя қилиш билан бирга мамлакатимизда амалда бўлган қонун ва қоидаларга ҳам қатъий амал қилишимиз зарур бўлади. Ислом динида ҳам, халқимизнинг менталитетида ҳам унга эътибор билан қараб, оила мустахкамлигини таъминлашда барча бирдек масъул бўлган.

Республикамизда мустақиллик йилларида оилани мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш борасида кўплаб ишлар амалга оширилди ва оширилмоқда.

Конституциямизнинг 63-моддасида “Оила жамиятнинг асосий бўғинидир ҳамда жамият ва давлат муҳофазасида бўлиш ҳуқуқига эга” деган қоида мустаҳкамлаб қўйилган. Оилалар тинч-тотувт яшаса, жамияга келтирадиган ютуқлар ҳам кўпаяди, фарзандлар ҳам яхши тарбия олади.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов оиланинг жамиятдаги ўрнига баҳо бериб, шундай деганлар: “Оила- жамиятнинг негизи, бизнинг давлатимизни ҳам катта бир оила деб тушиниш мумкин ва лозим.”

Жамиятда никоҳ воситаси билан эркак ва аёл ўртасидаги табиий муносабатлар тартибга солиб турилади, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар орасида ахлоқий –ҳуқуқий мажбуриятлар ўрнатилади.

Ҳозирги замон олимларининг фикрича, инсоний ҳаёт кечиришнинг бирдан-бир тўғри йўли оилавий ҳаётдир. Оила инсон учун меҳнат қобилиятини тиклаш ва дам олиш жойи ҳисобланади. Оилада болалар тарбияси учун ота-боболар ва момолардан қолган, минг йиллар мобайнида ҳаёт синовларидан ўтган яхши удум, одатлар мавжуд бўлиб, уларни асраб-авайлаш, ёш авлодга етказиб бериш олдимизда турган муҳим вазифалардан биридир.

Оила мустаҳкам, бақувват ва бахтли бўлса, жамият ҳам мустаҳкам, бақувват ва бахтли бўлиши ўз-ўзидан аён. Бинобарин, никоҳ ва талоқнинг шаръий ҳукмларини яхши билиш эр-хотинларни турли келишмовчиликлар кўнгилсизликлардан сақлайди.

“Бақара” сурасининг 228-оятида “... Аёллар учун (белгиланган ҳуқуқлар) ўз меёрида эркаклар (ҳуқуқи) билан тенгдир...”

Хуллас, оила бошлиқлари, яъни ота-оналар намунали, аҳил оила қурсалар, фарзандларнинг тарбияси ҳам осон бўлади. Бинобарин, оиланинг муқаддас даргоҳ эканлигини хеч қачон унутмаслик лозим. Аллоҳ таоло юртимизни обод қилиб, оилаларимизни мустаҳкам ва азиз фарзандларимизни ота-онасига рахмат келтирадиган, элу-юртга манфаатли инсонлар бўлишларини насиб этсин.

2-давра 10-босқич тингловчиси
Хомидов Носиржон
Поп тумани "Ғойиб ёронлар" жомеъ масжиди имом хатиби
манба: www.bukhari.uz сайти 07/03/2017й

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1743

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1692

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1482

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1624

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad