Оила муқаддаску

{$article.title|escape:html}
573

    Оила – инсоният учун буюк неъмат. Эркак ва аёлнинг хоҳиш иродаси билан оила таркиб топгани каби жамият, давлат ҳам мустаҳкам оилалар негизида вужудга келган. У– ҳаёт чароғбони, фаровон, гўзал ҳаётимиз гаровидир. Муқаддас динимиз исломда оилага алоҳида эътибор қаратилган ва унинг қадр-қиммати ахлоқ-одоби борасида тартиб ва қоидалар батафсил баён қилинган.
    Шарқ оиласи шаклланиш тарихи халқимизнинг кўҳна тарихи билан уйқашдир. Ўзбек оиласининг шаклу шамойили, сийрати, маънавий оламининг шаклланишида, айниқса, ислом ақидаларининг таъсири беқиёс. 
Азал-азалдан оила бошлиғи бўлган эркакка нисбатан унинг барча аъзолари ҳурмат-иззат, оиладаги ўзига хос ўрни алоҳида эътиборга лойиқ бўлиб келган. Бунда аёл кишининг ўрни беқиёсдир.
Аёл умр йўлдошига муносабатда шарм-ҳаё, андиша, меҳр-шафқат, иффат ва бошқа барча эзгу фазилатлари билан фарзандларини камол топтирган. Бу билан меҳрибон оналик хусусияти алоҳида эътиборга молик бўлган. Бундай ҳислатли аёллар бека бўлган оилаларда тотувлик, ҳамжиҳатлик қарор топиб, фарзандлари эл-юрт таҳсинига лойиқ инсонлар бўлиб вояга етишган. 
    Ушбу мақолада оила қуриш давридан бошлаб, уни давомли бўлиши, бахтли-саодатли бўлиб, бу муқаддас гўшани сақлашга қаратилган баъзи бир маълумотлар тақдим этилди. Шояд ҳар бир оила муборакли бўлиб, жамиятда ўз ўрни билан барчага манзур бўлса. 
    Унда никоҳнинг муқаддаслиги, никоҳ орқали қурилган оиланинг муборак кошона эканлигини билдириб ўтдик. 
    Икки ёшнинг тўйларига ҳозир бўлганлар уларга яхши тилак, бахт-саодат сўраб дуо қилишлари, никоҳланувчиларнинг ўзлари ҳам Яратгандан  ўзларининг иқболларини сўраб илтижо қилишлари лозимлиги эслатиб ўтмоқчимиз. 
    Шунингдек, оилада эркак ва аёлнинг зиммаларидаги бажарилиши лозим бўлган  шахсий вазифаларга эътибор қаратмоқчимизки, оилавий низоларга олиб борувчи сабаблар ва уларнинг олдини олиш йўлларини ҳам таъкидламоқчимиз. 
    Ота-оналар ўз фарзандларининг никоҳига эътибор беришлари, бунга масъулият билан қарашларига умид қилиб баъзи мулоҳазаларни тақдим этишни мақсад қилдик.

  
    
Давоми бор.
Абдулҳай ТУРСУНОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Наманган вилоят вакили

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1508

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1468

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1268

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1421

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad