Оиладаги никоҳ муносабатлари

{$article.title|escape:html}
413

Ҳар қайси миллатнинг ўзига хос маънавиятини шакллантириш ва юксалтиришда, ҳеч шубҳасиз, оиланинг ўрни ва таъсири беқиёсдир. Чунки инсоннинг энг соф ва покиза туйғулари, илк хаётий тушунча ва тасаввурлари биринчи галда оила бағрида шаклланади,

деб марҳум Президентимиз Ислом Каримов “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида ёзадилар.

Никоҳ ва оилавий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солувчи асосий манбалардан бири – бу Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексидир.

Оила кодекси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1998 йил 30 апрелдаги қарори билан қабул қилинди. 1998 йил 1 сентябрдан эътиборан кучга киритилди.

Никоҳ, оила қуриш доимо долзарб масалалардан ҳисобланиб келинган. Ислом динида ҳам, ҳалқимизнинг урф-одатларида ҳам унга эътибор билан қараб, оила мустаҳкамлигини таъминлашда барча бирдек масъул бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари ддорасининг “Шаръий никоҳдан ўтиш одоблари тўғрисида”ги фатвоси ҳам чиқарилган. Унда: Шаръий никоҳ шартларига давлатимизнинг никоҳ ва оила тўғрисида қабул қилган қарор ва қонунлари ҳам қўшилади. Масалан, келин куёв шаръий никоҳдан олдин никоҳни қайд қилувчи давлат идоралари рўйхатидан ўтиб, расмий гувоҳнома олган бўлишлари лозим. Расмий никоҳдан ўтмаган, ФҲДЁ идораси гувоҳномасига эга бўлмаган ёш оилалар ажрашиб, она боласи билан кўчада қолишини ҳисобга оладиган бўлсак, шаръий никоҳ, шартларига ушбу гувоҳнома бўлишини хам қўшиб қўйиш жуда ўринли.

Никоҳ ФҲДЁ органларида тузилади. Никоҳни қайд этиш никоҳланувчи шахслардан бирининг яшаш жойидаги ФҲДЁ органлари томонидан амалга оширилади. Алоҳида ҳолларда никоҳни қайд этиш касалхона ёки уйда амалга оширилади. Никоҳланувчилар ФҲДЁга никоҳ, қайд этилишидан бир ой илгари никоҳга кириш тўғрисида ариза берадилар. Никоҳга киришни хоҳловчилар ариза бериш вақтида ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини тақдим этади. Никоҳ тузилганлиги қайд этилгандан кейин никоҳ тузилганлиги тўғрисида гувоҳнома берилади. Шу билан бир вақтда шахсни тасдиқловчи ҳужжатларга никоҳ қайд этилганлиги тўғрисида белги қўйилади.

Диний расм-русмларга биноан тузилган никоҳ, ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас. Никоҳ тузиш никоҳланувчиларнинг ФҲДЁга ариза берганларидан кейин бир ой ўтгач, шахсан уларнинг иштирокида амалга оширилади. Узрли сабаблар бўлганда ФҲДЁ бир ой ўтгунга қадар никоҳ тузишга рухсат бериши мумкин. Масалан: (Ҳомиладорлик, бола туғилиши, бир тарафнинг касаллиги ва бошқалар) никоҳ ариза берилган куни тузилиши мумкин. Никоҳ ёши эркаклар учун 18 ёш, аёллар учун 17 ёш этиб белгиланган. Қизларнинг жуда ёш турмушга чиқиши ҳақида ҳанафий мазҳаби фақиҳларидан Ибн Шубирма ва Баттий мутлақо салбий фикрда бўлишган. Эллик ёшдан ошган никоҳланувчи шахслар тиббий кўрикдан ўз розилиги билан ўтказилади. Никоҳ ФҲДЁ органларида рўйхатга олинган пайтдан бошлаб никоҳни тузганлар эр-хотин деб ҳисобланадилар.

Табароний ривоят қилган бир ҳадисда Жаноб Пайғамбаримиз (с.а.в.) марҳамат қилганлар. Албатта, Аллоҳ таоло аёллар ила яхши муомалада бўлишингизни тавсия этади. Чунки улар сизларнинг оналарингиз, қизларингиз ва холаларингиздир. Аҳли китоблардан бирортаси қўли ипга бормаган (игна ила кийим ямашни билмаган) аёлга уйланса хам улар бир-бирларидан юз ўгиришмаган.

Турмуш қуриш, оила тебратиш ва фарзанд тарбияси каби муҳим ишларда диний ва миллий анъаналаримизга риоя қилиш билан бирга оила ва никоҳ ҳақидаги давлатимиз чиқарган қонун-қоидаларга ҳам қатъий амал қилиш зарур бўлади. 

 2-давра 9-босқич тингловчиси
Абдурахимов Иминжон
Поп тумани "Тошхўжа эшон" жомеъ масжиди имом хатиби
манба:www.bukhari.uz сайти 31.01.2017й

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1012

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

986

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

857

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

989

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad