ОНА – МЎЪТАБАР ВА БУЮК ЗОТ

{$article.title|escape:html}
517

Аллоҳ таолога беадад шукроналар бўлсинки, мамлакатимиз мустақилликка эришгандан буён ҳаётимизнинг асосий пойдевори  бўлган оилага, ундаги хотин-қизлар, она-бола ва ёш оилалар ҳақ-ҳуқуқларини кафолатлаш, уларга қулай яшаш шароитларини яратиш ва сиҳат-саломатликларини мустаҳкамлаш борасида кўплаб самарали чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Буни биз мустақиллигимизнинг дастлабки йилларидан бошлаб жорий этиб келинаётган “Соғлом она – соғлом бола” дастури мисолида ҳам яққол кўришимиз мумкин. Бундан ташқари ўтган йилларнинг “Оила”, “Аёллар”, “Соғлом авлод”, “Оналар ва болалар”, “Соғлом бола”, “Соғлом она ва бола” йили деб аталганлиги ёрқин далилдир. Чунки оилада ва жамиятда оналарнинг ўрни беқиёсдир. Уларга бўлган ҳурмат ва эътибор ҳаётимизни янада чиройли ва кўркам қилади. Оналар тинч ва хотиржам бўлсалар, оилада ҳам тинчлик-осойишталик, файзу барака бўлади. Ислом таълимотларида ҳам оила таянчи бўлган ота-онага ҳурмат доимо улуғлаб келинган. Хусусан, фарзандлари учун шафқатли ва меҳрибон бўлган оналарга эҳтиром, уларни иззат-икром қилиш Аллоҳ таолонинг ва барча пайғамбарларнинг асосий амрларидан бири бўлиб келган.

Аёл – ҳаёт сурури ва оила чироғи, берилган неъмат ва марҳаматнинг улуғи деб баҳоланиши Ислом динимизнинг аёлларга кўрсатган эъзозидир. Аллоҳ таоло: “Аёллар ила яхши муомалада бўлиб ҳаёт кечиринглар”,  деб марҳамат қилди (Нисо, 19). 

            Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Дунё неъматларини энг яхшиси салоҳиятли аёлдир” дедилар (Имом Муслим ривояти). Мушоҳада қилсак, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларга бўлган эътиборлари алоҳида таҳсинга лойиқдир. Эътиборли бир ҳолат, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни туғилишлари араблар ҳисобида “фил йили”га тўғри келади. Бу ҳодиса Маккаи мукаррамадаги Каъбаи муаззамага ташқи душманлар фил билан келиб уни бузишни ҳохлаганларида фил орқасига юриб кетган, душман аскарлари осмондан келган қушларнинг ташлаган тошлардан ҳалок бўлган йил номи билан боғлиқдир. Бу тарихий воқеа мелодий 572-йил апрел ойига тўғри келади. Айни шу йили зулм ва андуҳ ҳамда вайронкорликка асосланган “Фил эгалари” босқини ҳалокатга учрашини ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг баракотларидан дейиш мумкин.

            Хазрат Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёл-қизларга бўлган муносабатларига тан бермасдан иложимиз йўқ. Чунки, бу одамийлик, раҳм-шафқат, ҳурмат-эътиборнинг энг юқори чўққиси, олий намунасидир. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг одатлари қўй сўйдириб, уни бўлакларга бўлар ва бир қисмини (Хадича онамиз вафотларидан кейин) у кишининг дўстларига ҳадя қилар эдилар” дедилар (Имом Бухорий ривояти). 

Муовия ал-Қашрий оталаридан ривоят қилинган ҳадиси шарифда саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мурожаат қилиб: “Зиммамизда хотинларимизнинг қандай ҳақлари бор?” деб сўрашганида, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Еганингизда уни ҳам едиришингиз, кийганингизда кийдиришингиз, юзига урмаслик, қабиҳ сўзлар билан ҳақорат қилмаслик, аразлашганда уйдан чиқмаган ҳолда ўринни бошқа қилиб ётишингиз унинг ҳақларидир”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

А.ТУРСУНОВ,

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Наманган вилоят вакили

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1012

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

986

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

857

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

989

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad