ОНА – УЛУҒ ЗОТ

{$article.title|escape:html}
391

Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни бир зум уйқуга солиб, чап қовурғаларидан Момо Ҳавво онамизни яратди. Уйғонганаларида рўпараларида Момо Ҳавво онамизни кўриб, Аллоҳдан “ким бу?” деб сўрадилар. Аллоҳ таоло “У сенинг хизматкоринг ёки хотининг” демади, “У сенга омонатдир”, деди. Бундан кўриниб турганидек, бизлар омонатга хиёнат қилмай, уларни доимо эҳтиром қилишиз лозимдир.

         Бугунги кун аёли ҳам она, ҳам раҳбар, ҳам турмуш ўртоғимиз ва туғишган опа-синглимиздир. Аёлларимизсиз ҳаётимизни тасаввур қилишимиз қийин. Улар фаслларнинг баҳорига ўхшайди. Доимо бизларга дуогўй она, ширинсуҳан жуфт, кўзларимизнинг қувончи бўлмиш шириндан-шакар қизларимиздир.

         Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жаннат оналар оёғи остидадир”,  деганлар. Ҳақиқатан ҳам онани рози қилган киши жаннатга киради.

         Фарзанд дунёга келганидан кейин ҳамма дардини унутиб, севинч ёшларини тўкади. Болани эмизиш, боқиш ва парваришлашни бошлайди. У ишни ҳам беминнат, хақ олмасдан, ўз меҳри билан бажаради. Кечаларини кундузга улаб, қийналса ҳам, болани вояга етказиб, уй-жойли қилиб тарбиялайди.

         Ривоятларда келтирилишича, бир онаизор фарзандига савол берибди:

  • Болам менинг кўзларим кўрмай қолса нима қилардинг?
  • Онажон, агар сизнинг кўзларингиз кўрмай қолса,  мен энг яхши шифокорларга кўрсатиб даволатар эдим, - дебди ўғил.
  • Агар кўзларим шифо топмасачи? – яна сўрабди она.
  • Унда қаерга бормоқчи бўлсангиз, мен сизни етаклаб хизматингизни қилар эдим, - дебди ва савол берибди:
  • Онажон агар менинг кўзларим кўрмай қолса, сиз ҳам шундай қилардингизми?

Шунда онаизор ҳеч иккиланмай:

  • Йўқ, мен кўзларимни сенга берган бўлар эдим, - деган экан.

         Ҳақиқатан ҳам онанинг меҳри чексиз, хизмати тўхтовсиздир. Она учун биринчи навбатда фарзанди камолини кўриш муҳимдир. Шунинг учун ҳам биз эркаклар она ва аёлларимизни эъзозлашимиз лозим. Шундагина оиламиз, Ватанимиз тинч ва осойишта , уларнинг дуолари боис ҳаётимиз фаровон бўлади.

Абдулвоҳид ИСАҚОВ,

Наманган шаҳар “Мирёқуббой Мирҳакимбой”

масжиди имом-хатиби.

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1846

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1787

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1579

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1720

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad