Она мўътабар зот

{$article.title|escape:html}
324

Она” сўзи ўзбек лаҳжаларида “Ойи” , “Опа” , “Ая”, сўзлари билан ҳам ифодаланади. Ўйлаб қарасангиз, хамма замонларда инсониятнинг эҳтиромига сазовор бўлган муҳтарам ва мўътабар зот-бу онаизордир. У оила бошлиғининг вазири, фарзандларига ғамхўр ва меҳрибондир.

Она оила муқаддаслигини сақловчи, унинг ижтимоий, мънавий-ахлоқий муҳитини бунёд этувчи, шакллантирувчи мукаррам зот сифатида таърифланади.

 Онанинг буюк хизмати шундаки, у Яратганнинг қудрати билан туғилиш даражасигача ўз раҳмида кўтариб, танасида ўзи қатори озиқлантиради ва дунёга келтиради.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “...Онаси уни (қорнида) қийналиб кўтариб юрган ва қийналиб туққандир. Унга хомиладорлик ва уни (сутдан) ажратиш (муддати) ўттиз ойдир...  (Ахқоф, 15)

Она чақалоқни парваришлаш даврида ўзига қараганда ҳам кўпроқ ва куч талаб қилиши барчамизга маълум. Бу парвариш даврида она томонидан фарзанд учун чинакам инсоний фазилат-меҳр-шавқат, инсонпарварлик, келажакка ишонч каби фидоийлик кўрсатилади. Дунёда онадан бошқа бирон-бир мавжудот инсоннинг дунёга келиши, камол топиши учун бу каби меҳнат, меҳр-шавқат кўрсата олмайди.

Бежизга ҳадисларда “Жаннат оналар оёғи остидадир” деб айтилмаган. Кўпинча, она ўз оромидан воз кечиб, фарзандининг роҳат-фароғатини ўйлайди. Инсондаги меҳр туйғуси, муруват чашмаси, ахлоқ одоб фазилатлари фарзандга она тамонидан ўтишини диний ва дунёвий фанлар ҳам тасдиқлайди. Инсонийлик фазилатларининг болага ўтиши хомила даврида, туғилгандан кейин ҳам она бағрида ардоқланиши билан изоҳланади. Бу яратганнинг инсон фарзандига берган бебаҳо иноми десак, адашмаймиз. Бир сўз билан айтганда, она хаққига дунёда қанча мақтов бўлса, унга қанча хизмат қилинса, шунча оздек кўринади. Демакки, онадек табаррук сиймони эъзоз эҳтиром этиш бутун инсоният учун ҳам фарз, ҳам қарз бўлиб келган. Бу муқаддас бурч бобида шоирлар султони Ҳазрати Навоий бобомиз айтган байтларини яна бир карра эслаш жоиз:

 

Бошни фидо айла ато қошига,

Жисмни қил сатқа ано бошига.

Туну-кунунгга айлагали нур пош,

Бирисин ой айла, бирисин қуёш.

 

 

Наманган тумани бош имом хатиби ва
“Умарбой хожи” масжиди
имом хатиби П.Юсупов,
“Ҳидоя” ислом ўрта махсус билим
 юрти 4-курс талабиси С.Эркабоев
манба: www.bukhari.uz сайти 07.03.2017й

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1012

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

986

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

857

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

989

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad