ПОЙИНГИЗГА БОШ ҚЎЯЙ, ОНА!

{$article.title|escape:html}
389

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг XIV боб, 66-моддасида “Вояга етган, меҳнатга лаёқатли фарзандлар ўз ота-оналари ҳақида ғамхўрлик қилишга мажбурдирлар”, дея бурчимиз, табир жоиз бўлса ҳуқуқимизга белгилаб қўйилган.

         Ҳадиси шарифлардан бирида: “Бола уни эмизган онасининг ахлоқи билан хулқланади”, дея марҳамат қилинган. Демак боланинг тарбиясида она етакчи мураббиядир. Болани яхши-ёмон йўлларга ташвиқ қилиш, тарбилаш онадан бошланади. Шу жиҳатдан боланинг устида онанинг ҳақлари кўпдир.

         Жаҳон фотихи Искандар етти иқлимни забт этиб, замину замонга фармонбардорлик даражасида ҳам “Агар имконим бўлганда онамнинг қошидан бир қадам жилмаган, бир умр унга бир қарол ўрнида хизмат қилган бўлардим”, дея надомат чеккани авлиё бобомиз Алишер Навоий асарларидан маълум.

         Қазою қадар етиб, қабрга кирганлардан тасаввур мулоқотини келтирадиларки, сукунатга чўмган индамаслар оламида руҳи равонлардан садо беришибди.

         Қабр туйнуксиз, зимистон бир хонадир. Унга жами неъматлардан бахраворлик фарзандларнинг гўзал хулқи, илму ҳунари ва лазиз сўзларигина етиб туради.

         Оналар ҳақидаги битикларни мутолаа қилиб туриб, беихтиёр ўз волидаи муҳтарамамни ёд этдим.

         Оҳ, онам! Меҳри беминнатим, кори беминнатим. Ўрганаётган илмимдан тилимдаги каломларимдан, азиз юрт манзилларию кўнгиллар меҳробини обод эташга қаратилган кору ниятларимдан баҳравормисиз?!

         Ҳали соғ, тетик онасини интизор қилиб қўяётганлар, иниси ё синглисининг борлигидан ҳотиржам тортиб, ўзини вақти тиғизлигини сабаб қилиб, волидаи зоридан йироқ яшаб юрганлар шояд англасаларки, жаннат муҳтарама бедорларнинг пойида эканини?!

         Хулосамга бори жамиятнинг қўш илдизларини тиладим. Зеро, оталар улуғлиги ҳам оналар садоқатидан, оналар меҳридан, оналар матонатидан! 

Нурулло Жамалов,

Наманган шаҳар “Яхёхон тўра” масжиди имом-хатиби.

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1846

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1788

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1579

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1721

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad