Тараққиёт - мустаҳкам оила билан

{$article.title|escape:html}
362

Муқаддас китобларимизда «Сизларнинг энг яхшиларингиз ўз аҳли аёлига яхши муносабатда бўладиганларингиздир», дейилади. Дарҳақиқат, оила - жамиятнинг  асосий бўғини. Мустақиллик йилларида оила мустаҳкамлигини таъминлаш, унинг муаммоларига самарали ечим топиш, ҳар бир оила хонадонида соғлом муҳитни  шакллантиришга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда.

Бироқ, ҳали – ҳамон  оилавий ажримлар ва эрта никоҳларнинг юз бераётгани, никоҳ ва туғилишни қонуний қайд эттириш масаласига беписандлик билан қараётган фуқароларнинг борлиги -   оғриқли.

Шу йилнинг 17 октябрида вилоят ҳокимининг «Вилоятда эрта никоҳ, оилавий ажралишларнинг олдини олиш, нотинч оилаларни яраштириш, туғилиши қайд қилинмаган болаларни аниқлаш ҳамда туғилишни расмийлаштириш бўйича профилактик чора-тадбирларни ташкил этиш ҳақида»ги қарори қабул қилинди. Унга асосан, назарда тутилган вазифаларни амалга ошириш юзасидан давлат идоралари зиммасига катта масъулият юкланди.

Жумладан, қарорда имом-хатиблар томонидан фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органидан берилган ҳужжатга эга бўлмаган шахслар, айниқса, ёшларга яширинча шаръий никоҳ ўқитиш, хотин устига хотин олиш ҳолатларини аниқлашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга яқиндан кўмаклашиш, имом-хатибларнинг кунлик иш фаолиятида ҳамда жума кунлари қиладиган маърузаларида оилавий ажримларнинг олдини олиш, нотинч оилаларни яраштириш масалаларига урғу бериб, аҳоли эътиборини ёшлар тарбияси, ота-онанинг масъулияти, оила муқаддаслиги каби бебаҳо қадриятларга қаратиш вазифаси юклатилди. Шунингдек, олдимизга шаръий ва қариндошлар ўртасидаги никоҳ муносабатларининг олдини олиш, расмий давлат идораларида қайд этилмасдан «никоҳ»дан  туғилган фарзандларнинг келажаги, уларнинг ўсиб-улғайишлари давомида учрайдиган муаммолар, бундай болаларни руҳан мажруҳ бўлиб, турли маънавий нуқсонлар билан вояга етиши ва ўзини жамиятнинг тўлақонли аъзоси деб ҳис эта олмаслиги каби масалаларни бартараф этишга омма эътиборини қаратиш ва кенг жамоатчилик назорати асосида амалий ишлар олиб бориш  каби вазифалар  белгилаб қўйилди.

Мазкур қарор асосида тегишли тартибда  чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқдик. Белгиланганидек, маҳаллаларда, аҳоли ўртасида тушунтириш-тарғибот ишларини янада кучайтирамиз.

Оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, дунёга келган ҳар бир боланинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бизларнинг ҳам муқаддас бурчимиздир.

Муҳаммадхон НУРИДДИНОВ,
 «Шодибек» масжиди имом хатиби.

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1508

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1468

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1268

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1421

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad