1) Бу кунларга етганлар бор...

{$article.title|escape:html}
265

Истиқлол шарофати билан юртимизда миллий ва диний қадриятларимиз қайта тикланди, халқимизнинг орзу-умидлари ушалди. Мамлакатимизда   яшаётган фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эгалиги, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенглиги Бош қомусимизда мустаҳкамлаб қўйилди. Тилимиз, динимиз, миллий қадриятларимиз қайта тикланди. Эмин-эркин ибодат қилишимиз, диний ва дунёвий илмларни чуқур ўрганишимиз, касб-ҳунар эгаллашимиз, тадбиркорлик билан шуғулланишимиз учун барча шароитлар яратилди. Бугун Ўзбекистоннинг барча соҳаларидаги ютуқларни дунё эътироф этаяпти. Фан олимпиадалари ғолиблари, жаҳон санъати ва спорти соҳасида болаларимизнинг истеъдодига ҳавас қилишяпти.

Мустақиллик туфайли эришган неъматларимизни санаб, адоғига етиб бўлмайди. Буларга аввало Аллоҳнинг раҳмати, юртбошимизнинг доно сиёсати, мамлакатимизда тинчлик-осойишталик, миллатлараро тотувлик таъминлангани туфайли қўлга киритилгани, улар ўз-ўзидан бўлмаганлигини ҳар биримиз қалбдан ҳис этишимиз керак.

Энди бу неъматлар учун шукур қилиш, ёруғ кунларнинг қадрига етиш, шунингдек, уларни келажак авлодга бус-бутун етказиш зиммамиздаги қарз эканлигини асло ёддан чиқармаслигимиз зарур. Зеро, тинчлик-осойишталикни сақлаш, мустақиллигимизни янада мустаҳкамлаш, уни қадрлаш, энг муҳими, уни ёмон кўзлардан сақлаш, эртанги бахтли ҳаётимизни кафолатлаш барчамизнинг бурчимизга, қалб амрига айланмоғи даркор.

Анасхон Каримов,

Наманган тумани “Муҳаммад Сиддиқ”

жоме масжид имом-хатиби

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1508

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1468

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1268

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1421

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad