1 июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”

{$article.title|escape:html}
549

1 июнда жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни нишонланади.

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни — бу жаҳон жамоатчилиги фикрини болалар ҳуқуқига қаратиш уруш хавфидан ҳимоялаш, болалар саломатлигини сақлаш, уларга демократик асосда тарбия ва таълим бериш учун курашишга жалб қилиш кунидир.

Ўтган асрнинг 50-йилларидан бери ҳaр йили ёз ойининг биринчи санаси хaлқaрo бoлaлaрни ҳимoя қилиш куни сифатида ер курраси бўйлаб турли шиoрлaр oстидa кенг нишoнлaб келинади.

Бироқ бундай эзгу куннинг ташкил этилганига ярим асрдан кўп вақт ўтган бўлса-да, айрим қитъаларда миллионлаб болалар очлик, турли касалликлар, яшаш ва таълим олиш шароитлари йўқлигидан азоб чекаётганлиги, афсуски кўз юмиб бўлмас ҳақиқат.

Лекин, бу байрам она юртимизда ўзига хос тарзда нишонланади. Зеро, ўзбек миллатига хос нодир маънавий қадриятлар сарасидан бўлган болажонлик, оилапарварлик, меҳр-мурувватлик фазилатлари алоҳида ажралиб туради. Бунга биргина мисолни келтириш билан барчани эътиборини қаратиш мумкин. иккинчи жаҳон уруши пайтида ота-онасидан етим қолган, уй-жойи вайрон бўлган, яқинларидан ажралган юз минглаб етимлар Ўзбекистон бағрида меҳр-шафқат кўрдилар. Доно халқимиз ўзининг бир бурда нонини ана шу болалар билан беминнат баҳам кўрди. Уларни таълим-тарбия билан парваришлаб, вояга етказиб жамият аъзоларига тақдим этдилар.

Мустақиллик йилларида ёш авлод камолоти, таълим-тарбияси йўлида ҳукуматимиз, шахсан Президентимиз томонидан қабул қилинаётган Фармон ва қарорлар ижроси йўлида қад ростлаётган замонавий, кўркам олий ўқув юртлари, коллеж, лицей, умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари, Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурини ҳаётга татбиқ этиш юзасидан олиб борилаётган узлуксиз таълим жараёни ўсиб келаётган ёш авлодни ҳуқуқий саводхон, ҳар тамонлама баркамол, ўз юртига муносиб фарзанд бўлиб вояга етишига хизмат қилмоқда. Муқаддас динимизда ҳам бу борада талайгина кўрсатмалар берилган.

“Ота болага гўзал одобдан яхшироқ нарсани бера олмайди”.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошқа бир ҳадиси шарифларида ҳам болалар ва оилаларни яхшилик қилишга ўргатиш ҳамда уларда чиройли хулқни камол топтириш зарурлиги таълим берилган. У зот алайҳиссалом: “Болаларингизга ва оилаларингизга яхшилик қилишни ўргатингиз ва уларни одобли этиб тарбиялангиз”, - деганлар.

Мамлакатимизда ушбу кунда болалар учун кўплаб тадбирлар, байрам томошалари уюштирилади.

Марказий истироҳат боғлари ўзларининг ўйингоҳлари, болаларни ҳурсанд қилиш учун тайёрланган барча имкониятлар билан ўз бағрини очиб кутиб олади.

Меҳрибонлик уйлари ҳақиқий байрам сайлгоҳига айланади. Болаларга совға-салом улашилади. Зеро, яхши-ёмон кунда бир-бирини суяш аждодларимиздан қолган энг фазилатли меросларимиздандир.

Шукрки, мамлакатимизда эътибордан четда қолган боланинг ўзи йўқ. Барчанинг кўнглида болаларга қарата меҳр-мурувват мужассам деб айтишимиз мумкин.

Умримизнинг баҳор фасли бўлган ёшлик ҳар биримизнинг қалбимизда қувончли кунлари сақланиб қолгандек, бугунги болаларнинг байрам кунлари ҳам қувончларга тўлсин.  Зеро, бола кулса, олам кулади. Олам кулса, у қувончга тўлади, бизларнинг она юртимиз янада гуллаб яшнайди. Болаларнинг беғубор қалблари доимий яйраб-яшнайверсин.   

 

 

Абдулҳай ТУРСУНОВ,

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Наманган вилоят вакили

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1202

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1154

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1019

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1154

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad