Қандай ҳам яхши....

{$article.title|escape:html}
213

Маълумот тариқасида айтиб ўтмоқчиманки, бу яхши ишга сиз ҳам шерик бўлинг. Ўз-ўзидан оилангиз, фарзандларингиз кўз олдингизга келади-да, беихтиёр дуолар қиласиз. Нима дейсизми? Бизни Наманган шаҳридаги “Абдулқодир қори” жоме масжиди шаҳарнинг марказида жойлашган бўлиб, у ерда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоят вакиллиги томонидан тайёрланган муҳтарам Юртбошимизнинг жиноятни олдини олиш бўйича белгилаб берган шиорлари “Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак” гўзал шаклда масжид саҳнасига 4х2 метр ҳажмда баннер тайёрлаб осиб қўйилди. Бу қандай ҳам яхши! Оз ўтмасдан ёнига айни куннинг муаммоси бўлган “Низоли оила”, “Фарзанд тарбияси”га доир янада мазмунли шу муаммоларни ечимини билдирувчи икки  дона 4х2 метр ҳажмда насиҳат ва тавсиялар акс этган баннерлар ўрнатилдики, бу барчамизни қувонтирди. Ана тарбия, ана тавсия, ана оилага кўмак. Барча намозхонлар бориб, ўрганиб, ўқиб кўнгиллари таскин бўлмоқда. Кошки эди, ҳаётимизда низоли оила бўлмаса, жинояткор фарзанд бўлмаса! Аллоҳ шуни берсин!

Масжид имом-хатиби баннерлардаги ёзувларни бирма-бир тушунтириб намозхонларга гапириб бериб, буклет ҳам тарқатди. Бу ишларни ҳақиқатанда олдинроқ қилинса бўлар экан, ҳозир ҳам кеч эмас албатта. Дилимдаги миннатдорчиликни билдириб айтаманки, бу ишлар энг олдин масжидларда бўлганлиги намозхонлар намозга келганда кўриб ўқиб маъқуллашаётгани кишини қувонтиради.“Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак” деган шиорни ҳар бир фуқаро ўзига дастурул амал қилмоғлиги лозим. Давлатимиз раҳбарининг олиб бораётган сиёсатларини қўллаб-қувватлаб, уларга узоқ умр тилаб, мамлакат ривожи учун амалга ошираётган ишларида Яратгандан куч-қувват сўраб қоламан. Бу яхши ишларни ижроси барчамизга ҳам фарз, ҳам қарз деб ўйлайман. Аллоҳ мақсадларимизни берсин.

Юсупов Хамидхон

Меҳнат фаҳрийси

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1202

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1154

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1019

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1154

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad