Ғанимларнинг тузоғи

183

Бугунги кунда жамиятимизда шундай бир гуруҳ инсонлар пайдо бўлганки, улар одамларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишда жонбозлик қилмоқдалар. Улар жамиятдаги кам таъминланган оилаларга моддий ёрдамлар, озиқ-овқат, кийим-кечак ва хаттоки “рухий” мададлар ҳам кўрсатишмоқда. Касал бўлган инсонларга тиббий ёрдамлар кўрсатишда ҳам илдам ҳаракат қилиб, ўзлари учун мақбул бўлган беморларнинг бар­ча ҳаражатларини кўтармоқдалар. Улар яна асосан ёшлар учун бепул ва “беғараз” рангли ва сифатли қоғозларга нашр қилинган китоблар тарқатишиб, уларнинг маънавиятини “юксалтириш”га ҳаракат қилишмоқда. Ёшларнинг интел­лектуал салоҳиятини “ошириш” мақсадида инглиз тили, компьютер курслари ташкил қилиб, иқтидорли ёшларни чет элларда ўқиб келишлари учун шароитлар ҳам яратиб беришмоқда. Ундан ташқари ёшларимиз эерикиб қолишмасин деб, ҳар хил кўнгилочар тадбирлар, интернет алоқалари, учрашувлар, концертлар ва хаттоки тунгти кўнгилхушликларни ҳам ташкил қилишмоқда. Уларнинг сафига қўшилганларга эса, алоҳида имтиёзлар берилиб, етарли миқдорда моддий рағбатлантирмоқдалар ҳам. Булар кимлар ўзи? Уларнинг асосий мақсади нима? “Текинга мушук офтобга чиқмас” деган масалга сўзсиз амал қилувчи айрим мамлакатлар бизга нима учун бунчалик ғамхўрлик қилишмокда. Бу инсонлар ўзларининг кўрсатаётган ёрдамлари, тарқатаётган “бежирим” китоблари, уюштираётган саёҳатлари, амалга ошираётган тадбирлари орқали бизнинг эртанги кунимиз - ёшларимизни христианлик динига даъват қилиб, ота-боболаримиз эътиқод қилиб келган муқаддас Ислом динидан оғдиришга ҳаракат қилишмоқдами? Ишонч билан айтиш мумкинки, бу ҳолатларга ҳаммамиз муросасиз кураш олиб боришимиз керак.

 

Довудхон ИСОҚОВ,

“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти талабаси

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1012

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

986

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

857

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

990

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad