ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1624

       Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. Ва яна ҳайит кунлари бемор ва ногиронлар ҳолини сўраш, бева-бечоралар, қўли калталарга саховат кўрсатиш, бойлиги нисобга етганлар закот ва фитр садақалар бериб, ҳақдорлар кўнгилларини кўтариш ҳам байрамнинг ярашиғидир. Аммо ҳайит куни мусибат кўрган оилаларга бориб, таъзия билдириш асло байрамга ярашмайдиган бидъат амаллардандир. Ҳурсандчиликларни ғам-қайғу ва йиғи-сиғи билан ўтказиш мусулмонларга муносиб иш эмасдир.

         Диёримизда дин соҳасида олиб борилаётган сиёсатнинг мазмун-моҳиятига эътибор қаратилса, энг аввало, асрлар давомида умуммиллий қадрият даражасига кўтарилган диний байрамлар – Рамазон ва Қурбон ҳайитлари Юртбошимиз фармонлари билан дам олиш куни, деб эълон қилинди. Бу халқимиз учун шу кунлари эмин-эркин дам олишига, хурсандчилик қилишга катта қулайлик ва эътибордир.

         Ҳазрати Али розийаллоҳудан: “Сиз доимо ҳикматли сўз айтасиз. Ўзингиздан ҳам ҳикматлироқ сўз гапирадиган кимсани учратганмисиз?”- деб сўрашди. Шунда у Зот: “Ҳа, у бир насоро олими, “Байрамингиз қачон?”-деб сўрасам, у: Гуноҳ қилмаган ҳар бир кун мен учун байрам”, деган эди”, - дедилар.

         Яна бир байрамимизга салбий таъсир этаётган мавзу – қиз узатган хонадондаги ҳайит йўқлови ҳам исрофгарчиликка, оворагарчиликка ва одамлар кўрсин ёки эшитсин, деб риё ва манманликка олиб бормоқда. Муборак кунларда фақат “Одамлар нима дейишар экан...” деган уй-ҳаёл билан яшаш ачинарли ҳол, албатта.

         Азизлар, гўзал, самимий одатларимизни менсимай, беҳуда ишларга уринмайлик. Байрамларимиз бидъатлардан холи бўлсин. Аллоҳ таоло бу байрамларни барчаларимизга муборак қилиб, мустақил Ватанимиз равнақи йўлидаги саъй-ҳаракатларда халқимизнинг аҳил-иноқлиги, бирдамлиги, ҳамжиҳатлиги мустаҳкам бўлсин.

М.Муминов

Уйчи тумани “Қамбарбойвачча”

жоме масжиди имом-хатиби

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1743

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1692

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1483

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ИЙД МУБОРАК!

1150

بسم الله الرحمن الرحيم

 Муҳтарам жамоат! Мустақил Ватанимиз учун бу йилги Рамазон ойи ҳар қачонгидан файз-футуҳли, шукуҳли, баракотли бўлди. Юртдошларимиз холис ният билан Исломнинг беш рукнидан бири бўлган Рамазон ойи рўзасини чин ихлос ила тутишди. Масжидларимиз намозхонлар билан янада гавжумлашди. Қуръон хатмлари қалбларимиздаги ғуборларни ювиб, ихлосимизни янада оширди.

Tags: asdasdsad