Ҳаёда яхшилик бор

{$article.title|escape:html}
327

Ҳозирги кунда аёлларимиз, қизларимиз орасида айрим муаммолар, иллатлар айниқса, кийим масаласи деярли барча матбуот нашрларида атрофлича ёритилмоқда. Афсуски, бунинг таъсири сезилмаётгандек. Аниқроқ қилиб айтганда ижобий ўзгариш кам.

Шу ўринда савол туғилади: нега? Нима сабабдан ушбу масалалар ҳали-ҳануз ижобий ечим топмаяпти?

Чунки бу каби муаммоларимизнинг барчаси бугун орзулар ортидан эргашиб бор вақтимизни шу орзулар ушалиши учун сарф қилиб қизларимиз тарбияси уларнинг юриш-туриши кийимларига улар нималар банд эканлигига эътибор қилмай қўйганлигимизданми деб ўйлаб қоласан киши. Оталар рўзғор ташвиши билан банд. Оналар эса, меҳмондорчилик, уйни ҳашамдор қилиб безаш, мол-дунё йиғиш билан машғул.

Халқимизда “Фарзанд отаники, тарбия онаники” деган гап бор. Оталар рўзғор ташвишлари билан машғул бўлса, оналар эса фарзандлар тарбиясига айниқса, қизларининг юриш-туриши, кийиниш одобига катта эътибор беришлари керак.

Аслида ота-оналар фарзандлари мактабга, ўқишга, кўчага йўл олаётган пайтда уларнинг кийимларига эътибор беришлари лозим. Аксарият ўқувчилар маъмурият ҳар қанча талаб қилмасин мактаб формасини унутиб, ўқув даргоҳларига тор шим, калта юбкада боришмоқда. Мактаб ёшидаги қизларимизнинг бугунги кийинишларига эътиборсиз бўлсак, катта бўлганларидан сўнг берилган ҳар қандай танбеҳ бекор. Чунки дарахтни ниҳоллигида тўғри ўстириш осон кейин эса, ҳар қанча ҳаракат қилмайлик йуғонлашиб кетган дарахтни тўғрилаш қийин. Шундай экан, тарбия учун ҳар бир онни ғанимат билишимиз лозим. Бундай муаммоларнинг юзага чиқишида бир неча омиллар борлиги кўзга ташланади. Назаримда инсонлар тўқликка шўхлик қилаётгандек. Енгил-елпи ҳаётга ўрганиб қолгандай айрим кишиларимиз ғарб сериалларини кўриб улардан ўрнак олмоқдалар. Улардаги кийинишни яшаш тарзини ёшларимиз ўзлари учун андаза қилмоқдалар. Оммавий маданиятга кўр-кўрона эргашмоқдалар.

Энг асосийси ҳар қандай шароитда ҳам ўзлигимизни мусулмон фарзанди эканлигимизни унутмаслигимиз шарт. Бобомерос анъаналар, момомерос удумларни ота оналаримиз бизга ўргатган одоб ахлоқ, ўзаро муносабатдаги иззат икром, меҳр оқибат, ибо ҳаё, андиша каби қадриятларимизни фарзандларимизга ҳам ўргатайлик. Маданиятимизни маънавиятимизни асл ҳолича сақлаб қолишга ҳаракат қилайлик.

2-давра 13-босқич тингловчиси
Абдурахмонов Содиқжон
Косонсой тумани "Содод" жомеъ масжиди имом хатиби
http://www.bukhari.uz/index.php/ru/maqolalar-2/1540-hayoda

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1012

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

986

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

857

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

989

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad