Бағрикенглик тимсоли

{$article.title|escape:html}
340

Республикамиз мустақилликка эришгандан сўнг виждон эркинлиги, дин ва диндорларнинг ҳақ-ҳуқуқлари масаласига катта эътибор қаратилди. Юртимиз мумин мусулмонлари Конституциямизда белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлардан кенг ва бемалол фойдаланиш имкониятига эга бўлдилар. Турли миллат, динлар ва конфессиялар вакиллари ўртасида ўзаро дўстлик, ҳамжиҳатлик, тотувлик ва мўътадиллик муҳити шаклланди.

Конституциямизда Ўзбекистон ҳудудида яшовчи ҳар бир фуқаронинг манфаатлари, ҳуқуқ ва бурчлари қонун асосида белгилаб қўйилган. Мусулмонларнинг ҳам ҳақ-ҳуқуқлари қонунда кафолатланганлиги туфайли ҳозир Республикамизда 2000 дан зиёд масжид фаолият юритмоқда.

Мустақилликдан сўнг таъмирланган Бухородаги “Масжиди калон”, Самарқанддаги “Шоҳи зинда”, Қаршидаги “Кўк гумбаз” ва қайта қурилган “Имом Бухорий”, Тошкентдаги “Хазрати Имом” ёдгорлик мажмуаларини, Баҳоуддин Нақшбанд, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Бурхониддин Марғиноний каби буюк алломаларимизнинг мақбараларини зиёрат қилган ҳар бир кишининг кўнгли яйрайди.

Самарқандда “Имом Бухорий” халқаро марказининг фаолият бошлаши ҳам мусулмонлар ҳаётида улкан воқеа бўлди. Биз имомлар учун бу жуда катта ғамхўрликдир. Мен марказда малака ошириш жараёнида шунга амин бўлдим. Бу масканда ҳадис илми, Имом Бухорий, Абу Исо Термизий, Имом Доримий каби улуғ муҳаддислар ҳаёти ва илмий мероси бўйича кенг тадқиқотлар олиб борилади, турли халқаро анжуманлар ўтказилади.

Бу тенгсиз неъматлар шукронаси учун Ватанимиз равнақи йўлида сидқидилдан меҳнат қилаверамиз.

Шамсиддин Ҳапизов,

Наманган тумани “Ҳалил ҳожи” масжиди имом-хатиби.

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1743

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1692

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1482

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1624

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad