БУ КУНЛАРГА ЕТГАНЛАР БОР

{$article.title|escape:html}
508

Истиқлол шарофати билан юртимизда миллий ва диний қадриятларимиз қайта тикланди, халқимизнинг орзу-умидлари ушалди. Мустақилликка эришилган илк кунларданоқ биринчи юртбошимиз ташаббуслари билан мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари энг олий қадрият деб эълон қилинди.

         Мамлакатимизда яшаётган фуқаролар бир хил эркинликларга эгалиги, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахсий ва ижтимоий мавқедан қатъий назар, қонун олдида тенглиги Бош Қомусимизда мустаҳкамлаб қўйилди.

         Бугун истиқлолдан олдинги ҳаётимизга назар ташлаб, “Ким эдигу, ким бўлдик?!” деган саволни ҳар биримиз ўзимизга бериб, унга жавоб изласак, мустақиллик, ҳурлик, озодлик нақадар буюк неъмат эканлигини янада чуқурроқ англаймиз. Мустабид тузум даврида ота-боболаримиз ҳажга бориш у ёқда турсин, намозни, рўзани қўрқиб, яширинча адо этганлар. Хатто “Худога шукур” деган калимани айтиш ҳам таъқиқланган. Бирор иш қилмоқчи, кўчада оддий писта сотмоқчи ёки уйга қурилиш материаллари олиб келган одамлар жавобгарликка тортилган. Давлат идораларига иши тушган одам албатта рус тилида мурожаат қилишга мажбур бўлган. Каталакдек ҳовлиларда уч тўртталаб оилалар қийналиб яшаган. Болаларнинг спорт билан шуғулланишлари билан ҳам айтмаса бўлади. Чунки, ўқишнинг ўзига вақтлари етмас эди. Баҳор келиши билан шудгор тозалаш, ғўза чопиқ, сентябрь ярим бўлиб-бўлмай пахта теримига олиб чиқиларди.

         Мустақиллик туфайли тилимиз, динимиз, миллий қадриятларимиз қайта тикланди. Эмин-эркин ибодат қилишимиз, диний ва дунёвий илмларни чуқур ўрганишимиз, тадбиркорлик билан шуғулланишимиз учун барча шароитлар етарли. Собиқ тузум даврида катакдек устахонага эга бўлмаган ота-боболарнинг фарзандлари бугун катта-катта завод фабрикаларга эгалик қилмоқда. Ўз махсулотларини кўплаб давлатларга экспорт қилмоқда.

         Ўзбекистоннинг барча соҳалардаги ютуқларини дунё эътироф этмоқда. Бир пайтлар оғир меҳнатдан бошқасига ярамайди, дея фарзандларимизни камситганлар бугун уларнинг салоҳиятига қойил қолмоқда. Фан олимпиадалари ғолиблари, жаҳон санъати ва спорт саҳнаси қиролига айланган болаларимизнинг истеъдодига ҳавас қилишмоқда.

         Ҳар куни оммавий ахборот воситалари орқали дунёнинг турли нуқталарида оналар, аёллар ҳали ҳам безовта, ҳали ҳам  нотинч, кўз ёшлари дарё бўлиб оқаётганини кўриб, эшитиб турибмиз. Ўғилларимизни урушга бермаймиз дея бечора муштипар оналарнинг жони ҳалак. Эрталаб фарзандларини, турмуш ўртоғини остонадан кузатган она кечки пайт уларни эсон-омон кириб келишини минг ҳадик, минг ҳавотир билан кутади.

         Бизнинг қонунларимиз эса, оилалар бутунлигини таъминламоқда, оналар тинчлиги, бахтини кафолатламоқда. Фарзандларимиз юртимизда шундоқ кўз ўнгимизда хизмат қилишмоқда. Ош-овқатини ўйламаймиз, соғлигидан кўнглимиз тўқ. Ҳарбий хизматни ўтаган болаларимизга берилаётган имтиёзларни айтмайсизми?

         Дунё илм-фанига, маданиятига, тараққиётига салмоқли хисса қўшган буюк аждодларимиз номлари қайта тикланди. Улар мангу қўним топган масканлар таъминланиб, обод зиёратгоҳларга айлантирилди.

         Бугун истиқлол туфайли эришган неъматларимизни санаб, адоғига етиб бўлмайди. Буларга аввало, Аллоҳ таолонинг раҳмати, биринчи ва ҳозирги юртбошимизнинг доно сиёсати, мамлакатимизда тинчлик-осойишталик, миллатаро тотувлик таъминлангани туфайли эришганимизни, улар ўз-ўзидан бўлмаганлигини ҳар биримиз қалбдан ҳис этишимиз лозим. Энди шу неъматлар учун шукр қилиш, ёруғ кунларнинг қадрига етиш, шунингдек, уларни келажак авлодга бус-бутун етказиш зиммамиздаги қарз эканлигини асло ёддан чиқармаслигимиз зарур.

         Зеро, тинч-осойишталикни сақлаш, мустақиллигимизни янада мустаҳкамлаш, уни қадрлаш, энг муҳими, уни ёмон кўзлардан сақлаш, эртанги бахтли ҳаётимизни кафолатлаш барчамизнинг бурчимизга, қалб амрига айланмоғи даркор. Неъматлар шукрини тўла адо этадиган бандалардан бўлайлик, бу тинч ва фаровон кунларимиз бардавом, мустақиллигимиз абадий бўлсин!

 

Муҳаммад НУРИТДИНОВ,

 Наманган шаҳридаги “Шодибек” жоме

масжиди имом-хатиби

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1743

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1692

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1482

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1624

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad