Бугунги имом – маънавият тарғиботчиси

{$article.title|escape:html}
405

Мен сингари ўнлаб, юзлаб имом-хатиблар худдики ўз йўлимизни қайтадан топгандай бўлдик. Гапнинг очиғи ўзимизнинг тор доирадаги машғулотларимиз билан чекланиб қолаётган эдик. Президентимизнинг Симпозиумлар саройидагиИжтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш – давр талабимавзусидаги нутқлари бизларни уйғотди.

Ўз вазифамизга, жамоат ишларига қандай муносабатда бўлишимиз кераклиги ҳақида ёрқин тасаввур олдик.

Юрт раҳбарининг дин вакиллари билан юзма-юз учрашуви соҳа вакилларига ҳам шараф, ҳам катта масъулият юклади десам янгилишмайман.

Президентимиз анжуманда “икки кеманинг бошини тутган ғарқ бўлади”, – деган халқ мақолини эслатдилар. Бу ҳар бир фуқаро, ҳар қандай даражадаги раҳбарга бирдай тегишли. Аммо биз имом-хатибларга юз бора тааллуқли. Негаки, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: Иккиюзламачи одам худо ҳузурида обрў-мартаба тополмайди – деб айтганлар. Шу маънода бугун бизга у зоти шарифнинг меҳробларида хизмат қилишдек шарафли иш топширилган экан, биз кўпроқ ҳаракат қилишимиз керак. Бугун қалб ва қарашлар учун кураш кетаётган экан, биз кўпроқ ишлашимиз керак. Бугун ислом динини ниқоб қилиб хунрезликлар қилаётган шахслар бор экан, мафкура полигонларида биз кўпроқ жанг қилишимиз керак.

Ўйлаб қарасам, норасмий оқимлар чегара ҳам билмас экан, ёш ҳам танламас экан. Демак, кимнинг мияси ва қалбида бўшлиқ бўлса унга суқилиб кираркан. Аниқроғи душманларимиз фуқаролар қалбини, миясини эгаллаб оларкан.

Шунинг учун Юртбошимизнинг: …ҳар бир маҳаллада маҳалла раиси, маслаҳатчилар, участка инспектори ва имом хатибнинг масъулияти ва жавобгарлигини ошириш фурсати етди, – деган қатъий талаби жуда-жуда ўринлидир. Демак маҳалладаги ана шу тўрт-беш мутасадди “қарға қарғани кўзини чўқимайди” ёки “сен менга тегма, мен сенга...” қабилидаги яширин ошна-оғайнигарчиикдан воз кечишлари керак. Бунинг ўрнига давлат, умумхалқ манфаати юзасидан иш ташкил этишлари зарур. Умид қиламанки, биз амалда шунга эришамиз.

Биз имом хатиблар шуни биламизки, Қуръони каримда барча мусулмонларнинг тинчликка ёппасига киришиши таклиф ёки тавсия қилинган эмас, балки буюрилган. Буни оддий фуқаролар ҳам билишлари керак. Бошқа минтақаларда туриб бизга “яшаш”ни ўргатаётганлар ҳам билиши керак. Бутун мусулмон оламини жоҳилга чиқараётган жоҳилларнинг қилмишларини кўрсанг барчаси, фитна, қон тўкиш, вайронкорликдан иборат. Қани Парвардигори оламнинг буйруғига итоат, Пайғамбар алайҳиссалом ҳадисларига эргашиш, дегинг келади уларга.

Бугун ҳар бир фуқаро, айниқса ҳар бир имом ватанпарварлик ва она юртга севги ҳиссиётларини сингдиришда пешқадам бўлиши керак. Юртимиз тинчлиги, осойишталигини асраш йўлида курашайлик. Ўзимизнинг таъсирчан маърузаларимиз билан иккиланганларнинг қалбини яхшилик томон бурайлик. Ота-оналарнинг ҳушёрлигини ҳар қачонгидан оширайлик. Қаерда бўлсаларда кўзимизнинг оқу қораси фарзандларимиз ҳолларидан доимий равишда огоҳ бўлайлик. Уларни ҳам огоҳлантириб турайлик! Номи улуғ, супраси қуруқ, асли ислом, имон душманлари бўлган диний экстремистлар қўлида ўйинчоқ бўлиб қолмасликлари йўлида астойдил ҳаракат қилайлик!

Бугун имом хатиблар бу масалаларда жонкуяр бўлишимиз керак. Бундан шу нарса маълум бўладики, биз имом домлалар бугун кенг маънодаги маънавият тарғиботчиларидирмиз.

 

Маъруфхон АЛОХОДЖАЕВ,
Наманган шаҳри "Абдулқодир қори" жоме масжид имом хатиби

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1508

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1468

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1268

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1421

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad