Буюк аждодларга муносиб бўлайлик

{$article.title|escape:html}
618

Маълумки, юртимиз тараққиёти, халқ фаровонлиги бевосита тинчлик осойишталикка боғлиқ. Шу сабабли ҳам мамлакатимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш масаласига Юртбошимиз ва давлатимиз томонидан устивор вазифа сифатида қаралмоқда. Шу муносабат билан ўтказилган нуфузли анжуман ана шу эзгу ишларнинг бардавоми бўлди. Унда мен ҳам иштирок этиб, катта тассурот ва масъулиятлар билан қайтдим.

Эътиборли жиҳати, Юртбошимиз ўз сўзларида юрт тинчлиги-осойишталигининг туб моҳиятига, қилиниши зарур бўлган ишлар кўламига асосий эътиборни қаратди. Бу борада айниқса, ҳамжиҳатликда қатъият билан ҳаракат қилинсагина, кўзланган мақсадга етиш мумкинлигига алоҳида урғу берди. Шунингдек, маърузада маҳаллалар ва оилалардаги соғлом муҳитни таъминлаш, ёшлар тарбияси, муқаддас динимиз поклигини асраш, юртимизда етишиб чиққан улуғ аждодларимизга муносиб авлод бўлиш, оилавий муносабатлардаги зиддиятларга барҳам бериш, ўз жонига суиқасд қилишдек салбий ҳолатларнинг олдини олиш каби долзарб масалалар қамраб олинди. Бу борада барча давлат ва нодавлат ташкилотлари зиммасига алоҳида-алоҳида вазифалар белгилаб берилди.

Айниқса, Юртбошимизнинг “Давлат қачон ўз вазифасини муваффақиятли адо этади? Қачонки давлат идоралари фаолияти устидан самарали жамоатчилик назорати ўрнатилган бўлса”, “Ўз уйингни ўзинг асра!” деган даъватга бугун “Ўз болангни ўзинг асра!” деб қўшимча киритиш вақти келди, деб ўйлайман”, деган фикрлари замирида бугунги муаммоларга ечим мужассам, дейиш мумкин.

Биз имом-хатибларнинг маърузалари тор диний мавзулар билан чекланиб қолаётгани ҳақидаги танқидий фикрларида ҳам етарли асос бор. Чунки, имом-хатибларнинг ўз минбари, яъни самарали тарғибот-ташвиқот учун имкониятлари мавжудки, бундан оқилона фойдаланган ҳолда марузаларда оила мустаҳкамлиги, бу борада отанинг роли, фарзанд тарбиясига масъуллик, қонуний ҳужжатлар расмийлаштирилгандан сўнг шаръий никой ўқитиш, оила ва маҳаллаларда соғлом муҳитни шакллантириш каби мавзуларни оммага янада тушунарли ҳамда таъсирли тарзда етказиш зарур, деб ҳисоблайман.

Ушбу анжуманда зиммамизга юклатилган вазифалар ижроси юзасидан туманимизда ҳам алоҳида ишчи гуруҳ тузилди. Комиссия аъзолари – туман ҳудудларида, ҳар бир маҳаллада бўлиб, аҳоли ва уюшмаган ёшлар билан учрашиб, улар билан тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб боришяпти. Бугунги кунда 3та гуруҳ аъзолари тарғибот-ташвиқот ишларини бошлаб юборди. Президентимизнинг анжуманда сўзлаган нутқлари юзасидан маруза матнлари тайёрланди. Масжидларда, маросимларда олдимизда турган вазифалар ҳақида суҳбатлар ўтказиляпти.

Бош мақсад эса, жамиятимизда адашганларни йўлдан қайтариш, жаҳолатга қарши маърифат билан жавоб бериш орқали эзгуликка эришишдан иборат.

Абдуғофир ФОЗИЛОВ,

Чортоқ тумани бош имоми ва

“Абу Бакр Сиддиқ” жоме  масжиди имом-хатиби

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1641

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1605

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1401

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1545

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad