Етимлик қайғуси

{$article.title|escape:html}
549

Аё дўстлар, ғариблигу етимликни

Баён айлаб кўздин ёшим тўкмайинму?

Чун аларга ҳақ расулнинг қилганлари

Айтиб-айтиб кўздин ёшим тўкмайинму?

 

Ул Расул ҳам отасидин етим қолди,

Ҳам меҳрибон онасидин етим қолди.

Етимликда юрак-бағри эриб оқди,

Уммат бўлсам ман ҳам эриб оқмайинму?

 

Етимликни устига ҳам бўлди ғариб,

Етимликда заҳмат тортиб бўлди Ҳабиб,

Анинг учун етимларга бўлди табиб,

Ул табибга жоним фидо қилмайинму?

 

Ғарибларни қайда кўрсанг кўнглин олгил,

Мустафодек бошин силаб дуо олгил,

Йўлда қолган ожизларни йўлга солгил,

Йўлга солиб ман ҳам дуо олмайинму?

 

Бу оламда ғариб эрмас ҳеч одам йўқ,

Ушбу сўзни жону дилда билгил аниқ,

Ғарибларни дуолари эрур олуқ,

Ғариблардин ман ҳам дуо олмайинму?

 

Ғарибларни ҳолин сўрар атоси йўқ,

Арз айтгудек ҳам меҳрибон аноси йўқ.

Одамларни ичларида яхши махлуқ,

Дафтар қилиб ани тавсиф қилмайинму?

 

Намозни шом вақти келса бошин солар,

Ётар ерин билмай анда зори йиғлар,

Буни кўриб Арши Курсий титраб турар,

Ғарибларни кўрсам шафқат қилмайинму?

 

 

Нисорий, сан ушбу зотни умматисан,

Кеча-кундуз сифатларин қилсам дерсан,

Қиёмат кун шояд деса умматим сан,

Шокир бўлиб ҳамду сано айтмайинму?

 

Абдулҳай Турсуновнинг “Инсон манфаати”

китобидан олинди

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1743

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1692

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1482

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1624

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad