ИНСОН ҚАДРИ УЛУҒ, ХОТИРАСИ АБАДИЙДИР 2016й

1032

Маълумки, инсон барча мавжудотлар ичида энг азиз ва мукаррам оламдир.

            Шу боис диний ва миллий қадриятларда ҳар бир замонда инсон қадр-қиматини нечоғлик юқори даражаларга кўтарилган бўлса, у марҳум бўлгандан кейин ҳам бирдек қадрланиши таҳсинга лойиқдир.

Айни шу маънода келажаги буюк мамлакатимиз истиқлол йилларининг илк давридан бошлаб, инсон омилига бўлган эътибор ва ғамҳўрлик янги босқичга кўтарилди. Ҳурмат-эътибор, меҳр-мурувват, икром-эъзоз борасида эса асрларга тенг ўзгаришларга эга бўлинмоқда. Хусусан, ўтган аждодларимиз хотирасини қадрлаш, руҳларини шод этишдек эзгу амалларга бел боғлаш асосий мақсадларга айланди. Дарҳақиқат, эл-юрт манфаати йўлида фидокорлик кўрсатиб, бугун қарилик палласида турган ота-боболаримиз меҳнати ва жонбозлигини қадрлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш кенжа авлодларнинг шарафли бурчи, чуқур масъулиятидир. Муқаддас ўгитларимизда катталарга ирқи, миллати, динидан қатъий назар ҳамиша иззат кўрсатиш, улар ҳолидан хабардор бўлиш, меҳр-оқибат кўрсатишга буюрилган. Яна шуни таъкидлаш жоизки, катта ёшдаги кишиларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш юксак фазилат деб баҳоланиб келган. Шу маънода кўрсатилган ҳурмат эвазига инсон ўзи ҳам келажак ҳаётида эъзоз-эҳтиромга эга бўлиши муқаррарлиги таъкидланган. Зеро, ҳадиси шарифда “Ҳурмат  қилган кишига ҳурмат насиб бўлади” - дейилган. 

Бу мазмунни қувватлаб доно халқимиз “Олтин олма дуо ол” – деб инсонпарварлик руҳиятига чақиради. Айни пайтда ҳадиси шарифлар талаби, доно халқимизнинг ҳикматли сўзининг ижроси хотира ва қадрлаш куни муносабати билан юртимизда амалга ошмоқда. Хусусан, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини ватан учун қилган фидоийликларига таъзим этиш, уларнинг барча ҳаётий юмушларига малҳам бўлишдек хайрли хусусиятлар ота-боболаримиздан бизларга мерос бўлиб қолган қадриятларимизнинг намунасидир.

            Давлатимиз иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, кекса ёшдаги отахонларимиз, онахонларимиз, барча пенсионер ва нафақахўрларга ҳамиша катта эътибор кўрсатиб, оталарча ғамхўрликлар қилиб келмоқда. Ҳукуматимиз уларнинг моддий фаровонликларини янада яхшилаш мақсадида бир қатор қарорлар қабул қилдики, барчани чин дилдан хурсанд этди. Биргина мисол қилиб айтадиган бўлсак, 2016 йилнинг 18 апрель куни Президентимизнинг “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармони эълон қилинди. Мазкур ҳужжат          9 май умумхалқ байрами – Хотира ва қадрлаш куни ўтказилиши, шунингдек, 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 71 йиллиги нишонланиши муносабати билан ҳамда уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш мақсадида қабул қилинганлиги барчанинг кўнглини тоғдек кўтарди.

Бундан ташқари бу Фармон ижроси сифатида кекса отахон ва онахонларга, ногирон ва муҳтожларга катта ғамхўрлик ва беминнат ёрдам кўрсатилади. Фаҳрийлар ҳаётини фаровон, кунларини шодмон қилиш учун ҳукуматимиз уларга бўлган эътиборни ижтимоий ҳимоя даражасига олиб чиққанлиги таҳсинга лойиқ. Айтайлик, қарияларимиз даволанишлари ёки соғлиқларини мустаҳкамлашлари, тўловлар тўлашдаги енгилликлар каби имтиёзларга эгадирлар. Буларнинг барчаси юртимизнинг азиз нуронийларига билдирилаётган катта ҳурмат-эътибор рамзи дейиш мумкин. Иккинчи томондан уларнинг доимий қилаётган холис дуои хайрлари, тилак-истаклари турли бало-офатлардан сақламоқда деб умид қиламиз. Зеро, ҳадиси шарифда: “Агар орангизда мункиллаган қариялар, ўтлаб юрган жонзотлар ва эмизикли чақалоқлар бўлмаганида эди, бошингизга балолар селдай оқиб келар эди”,- дейилганлиги сўзимизнинг далилидир.

Хотира ва қадрлаш кунини нишонлаш бой анъаналаримиз бўлмиш миллий урф-одат ва қадриятларимизни ижро этиш демакдир. Уларнинг сарасидан бўлган катталарга эҳтиром кўрсатиш, пиру бадавлат ёшига етганларни эъзозлаш тўғрисида муборак ўгитларда “Кичикларимизга раҳм-шафқат қилмаган ва катталаримиз қадрини билмаганлар бизлардан эмасдир”. дейилган инсонпарварлик тамоилини таъкидланган.

Айни пайтда нуроний отаҳон ва онахонларга чуқур ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш хотира ва қадрлаш тушунчалари билан ўзаро уйғунлик касб этади. Ёшларимиз ушбу айём тимсолида ёши улуғларни қадрлаш, саҳоватга муҳтож кишиларга кўмаклашиш каби олийжаноб фазилатларни ўз қалбига сингдириб боришининг асосларидан бири бўлиб шаклланада. Қаранг, бундай олийжаноб ахлоқий инсонпарварлик, одамийлик тўғрисида динимизда: “Ҳар бир яхшилик эҳсондир. Хайрли ишга далолат қилишлик, гўё уни қилгандек бўлишликдир...”, ­- дейилган.

Демак, инсон ҳар доим ўтмиш аждодларини, муҳтарам устозларини, азиз авлиёларни ҳотиралар экан, халқ ва жамият олдидаги бурч ва вазифаларини яна бир бор масъулият билан хис этади, ўзидан яхши ном қолдириш ва эзгу ишларни қилишга шошилади, ўзгаларни ҳам шунга чорлайди.

            Истиқлол йилларида улуғ аждодларнинг хотираларини қадрлаш, мамлакат тараққиёти, юрт озодлиги йўлида жонбозлик кўрсатган фидойи юртдошларимизнинг руҳларини шод этмоқ учун эзгу амалларга бел боғлашдек савоб юмуш дилимиздаги ёруғ ниятлардан бирига айланди.

            Дарҳақиқат, инсон – ҳаёт гултожи. Яратганнинг инъоми – онгу тафаккурнинг фақатгина одамзодга берилгани мазкур ҳақиқатга яна бир далилдир. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан мана бир неча йилдирки, Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланмоқда. Бу билан инсон зотига, унинг умри давомида бажарган эзгу амалларига бўлган чексиз эҳтиром рамзи десак муболаға бўлмайди. Албатта, биз ҳамиша марҳумларимизни ёдга олиб, уларнинг руҳларини шод қилиш учун савобли амалларни ижро этамиз. Зеро, ўтганларни эслаш ва улар учун истиғфор айтиш, қабрларини зиёрат қилиш ҳамда ҳақларига дуолар қилиш барчамизнинг диний ва инсоний бурчимиздир.

 

 

Абдулҳай ТУРСУНОВ,

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг

Наманган вилоятвакили 

Мавзуга оид

img

Инсон қадри улуғ ва хотираси муқаддасдир!

1471

Инсон хотира билан тирик, қадри билан улуғдир. Ўтганларни, уларнинг хайрли ишларини, жасоратини ёдга олмоқ, эъзозламоқ, халқимизга хос эзгу фазилатлардандир. 

img

Инсон қадри – улуғ, хотираси – муқаддас

3057

Хотира ва қадрлаш тушунчаси чуқур маънога эгадир. Ушбу кунда фашизмга қарши курашишларда қатнашган, қолаверса ўз Ватанини ҳимоя қилишда жонини фидо қилган, халқ орзу қилган эркинлик учун курашган миллий қахрамонларимизни рухини шод этиб эслаш ҳам фарз ҳам қарздир.

img

ДЕҲҚОНЧИЛИК УЛУҒ КАСБ

1119

Мамлакатимиз ўз мустақиллигини қўлга киригандан кейин халқимиз ўзининг асирлар оша сайқалланиб келган урф-одатлари, анъаналари, қадрияти, дини, тарихи ва бой маънавиятини эгаллагани каби, энг катта моддий бойлигимиз – еримиз, боғу-роғларимиз, далаларимиз ва шинам иссиқхоналаримиз ҳақиқий эгасини топди. Собиқ тузум даврида томорқа-ю учаскалар, узумзорлар-у токзорлар, лимонарий ва интенсив боғлар қаёқда эди?

img

Ватанпарварлик улуғ фазилат

1361

Ватанимиз тинчлиги, тунларимизнинг осуда ўтиши, баракали меҳнат қилишимиз, фарзанларимизнинг эмин-эркин ўсиб-улғайишлари, комил инсон бўлиб вояга етишларида ватан ҳимоячиларининг меҳнатлари беқиёсдир. Шунинг учун ҳам мард ва жасур ўғлонларимиз юртимиз сархадларини сергаклик билан қўриқламоқдалар. Уларнинг бу бедорликлари нақадар савобли иш экани ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дея марҳамат қилганлар: “Кечалари Аллоҳдан қўрқиб ёш тўккан кўзни ва Аллоҳ йўлида тунлари посбонлик қилиб, мижжа қоқмаган кўзни дўзаҳ оташи куйдирмайди”.

img

ТИНЧЛИК – УЛУҒ НЕЪМАТ

1291

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам инсон дунёда икки неъматни қадрламоғи ва шу икки неъматнинг шукрини қилмоғи лозимдир. Биринчиси – соғлиқни қадрламоқ, иккинчиси – тинчликни қадрига етмоқликдир, деганлар. Юртимизда соғлигимизни асрашимиз, фарзандларимизни ҳар томонлама соғлом этиб тарбияламоғимиз учун барча шароитлар мавжуд.

img

УЛУҒ ФАЗИЛАТ

1159

Мустақил юртимизнинг тинчлиги, осойишталиги, фарзандларимиз ўсиб-улғайишлари, комил инсон бўлиб етишларида, шубҳасиз Ватан ҳимоячиларининг ўрни, шижоати беқиёсдир.

img

ВАТАНПАРВАРЛИК - УЛУҒ ФАЗИЛАТ

1240

                        Энг бебаҳо неъматлардан бири бу тинчликдир. Дарҳақиқат тинчлик-осойишталигимиз баракали меҳнат қилишимиз фарзандларимизнинг ўсиб-улғайишлари комил инсон бўлиб етишишларида шубҳасиз 

Tags: ҚАДРИ, ХОТИРАСИ, УЛУҒ, ИНСОН, АБАДИЙДИР