Исломда ўлчов бирликлари

{$article.title|escape:html}
193

Қадимда ҳар бир халқнинг ўзига хос маданияти ва урф одати бўлган. Кундалик вазифаларини, иқтисод, сиёсат ва ижтимоий муносабатларни тартибга солиб туриш учун маълум бир қонун қоида ҳамда истилоҳлар ишлатилган.

Шу жумладан, савдо-сотиқ ишлари ҳар-бир мамлакат ҳаётида муҳим рол ўйнаган. Савдо карвонлари орқали давлатлараро маданий алоқалар ривожланган.

Ислом дини кириб келгач, ҳаётнинг ҳар бир соҳасига ўз муносабатини билдирди. Камчиликларни исло қилиб, яхши жиҳатларни янада такоммилилаштирди. Савдо, бозор муносабати ва ўлчов бирликларига оид баъзи масала ва муомалалар ҳам бундан четда қолмади. Жоҳилият давридаги айрим ўлчов бирликларига ўзгартиришлар киритилди. Баъзилар эса ўз ҳолича қолдирилди. Қадимдаги шаръий ўлчов бирликларини ҳозирги замонавий ўлчов бирликларида қай тарзда ифода этилиши бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири десак муболаға бўлмайди.

Масалан намоз бўлимида эса мусофирлик масофасини ўлчов бирликларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Рўзада эса каффорат билан боғлиқ масалаларда маълум бир ўлчов бирликлари ишлатилади. Закотда бошқа ибодатларга қараганда кўпроқ ўлчов бирликларини ишлатганини кўришимиз мумкин. Масалан, кумуш ва олтиндан закотни чиқариш, мевалардан закотни чиқариш фитр садақасини чиқариш ва ҳоказо.

Замоннинг ривожланиши маданият, урф-одат ва баъзи истилоҳларни ўзгаришига олиб келди. Масалан метр, килограм ва литр каби янги замонавий ўлчовлар пайдо бўлди. Бу нарсалар қадимдаги шаръий ўлчов бирликларига ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Шаръий ўлчов бирликлари бўйича ёзилган китоблар жуда ҳам саноқли бўлиб, фақат араб тилида ёзилган адабиётларни учратишимиз мумкин. Шунингдек ҳанафий уламолари томонидан ҳам урду тилида бу борада китоб таълиф этилган.

Ўзбек олимларидан Абдулазим Зиёуддин биринчилардан бўлиб ўзбек тилида шу соҳада тадқиқот олиб борган. Гувоҳи бўлганимиздек, инсонлар ибодат ва муомалот масалалари билан боғлиқ бурчларини тўла-тўкис ва мукаммал тарзда бажаришларида ўлчов бирликларининг ўрни катта. Шунингдек Пайғамбар алайҳиссалом ҳам ўзларининг ҳадиси шарифларида умматларини ҳалолликга чорлаганлар. 

2-давра 13-босқич тингловчиси
Турдиматов Зухриддин
Учқўрғон тумани "Нурмуҳаммад бува" жомеъ масжиди имом хатиби
 

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1012

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

986

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

857

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

989

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad