Камтарлик мўминнинг фазилати

{$article.title|escape:html}
501

Камтарлик гўзал инсоний фазилатлардан бири бўлиб, динимиз таълимоти мўмин-мусулмонларни шу сифатга эга бўлишга тарғиб қилади. Пайғамбаримиз с.а.в.  ҳадисларида бундай марҳамат қилганлар:

“ Аллоҳ таоло менга : “Бир – бирингизга нисбатан камтар бўлинг, токи бирон кимса бировга нисбатан  мутакаббирлик қилмасин, бирон кимса бошқа кимсага зулм қилмасин, деб вахий қилди” (Муслим ривояти).

Камтарлик ва хокисорлик сифатига эга бўлган киши нафақат эл-юрт олдида, балки Аллоҳ даргоҳида ҳам мақтовга лойиқ.бундай инсонлар ҳар қачон ўз ҳурматларини сақлай билиш билан бир қаторда, ўзгаларнинг қадр-қимматини ўрнига қўяди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) марҳамат қилиб: “Ким Аллоҳ учун камтарлик қилса, Аллоҳ унинг мартабасининг баланд қилиб қўяди”, деганлар (Муслим ривояти).

Камтарликнинг зидди манманлик ва такаббурлик бўлиб, у коинотни йўқдан борқилган, барча нарсаларни яратишга қодир бўлган Зот, буюклик соҳиби Парвардигоргагина хосдир. Қуръони каримда бундай марҳамат қилинган: Яъни: “Бас, осмонларнинг Рабби, Ернинг Рабби, (бутун) оламларнинг Рабби Аллоҳга хамд! Осмонлар ва Ердаги барча буюклик ёлғиз Уникидир! У қудратли ва Ҳикматли (зот)дир (жосия, 36-37).

Шунинг учун ҳам оят ва ҳадисларда инсоннинг кибру ҳавога берилиши тақиқланган. Агар банда бирор нарсаси билан мақтаниб, ғурурланиб, такаббурлик қилса, у ўз ҳаддини унутиб, ўзига лойиқ бўлмаган, балки  Аллоҳ таологагина хос бўлган сифатга даъвогарлик қилган бўлади. Ҳолбуки, банда ҳар қанча кибрлангани билан ожизлигича қолаверади, кибру ҳавоси уни юқори даражаларга олиб чиқмайди. Аллоҳ таоло бу ҳақда бандаларни огоҳлантириб:

Яъни : “Ер юзида кибрланиб юрма! Чунки сен (оёқларинг билан) зинҳор ерни теша олмайсан ва узунликда тоғларга ета олмайсан” (Исро, 37) деб марҳамат қилган. Демак, банда ўз хаддини билмоғи лозим. Акс ҳолда у ўз бошига Аллоҳ таолонинг ғазаби ва азоби келишига сабабчи бўлади.

Камтарга камол ёр деганларидек, Ислом динимиз мўмин-мусулмонларни камтарликка буюради. Инсоннинг асли тупроқдан яратилишининг ҳикматларидан бири тупроқда оғирлик, камтарлик, хокисорлик хусусиятлари мавжуд. Демак, инсон ўзининг аслига боқиб, ана шунга монанд тарзда ҳаёт кечирмоғи лозим бўлади. Манманлик қилиб, ўзгаларга беписанд муомалада бўлиш, мол-дунё, обрў-эътиборга алданиб, кибрланиш оқибатида киши дўстлари, қариндошлари ва эл-юрти олдида ҳурматини йўқотади. Луқмони Ҳаким ўз ўғилларига қилган насиҳатларининг бирида “Одамларга (кибрланиб) юзингни буриштирмагин ва ерда керилиб юрмагин! Чунки Аллоҳ барча кибрли, мақтанчоқ кимсаларни суймас”

Барчаларимизни кибру ҳаводан йироқда бўлиб, камтарлик ва инсоний фазилатлар асосида ҳаёт кечиришимизни насиб айласин.

Наманган шаҳри “Абдулқодир қори”

жоме масжид имом-хатиби 

                          Маъруфхон Алоходжаев

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1508

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1468

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1268

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1421

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad