МУҚАДДАС ДИНИМИЗГА ЮКСАК ЭЪТИБОР

1087
  • 28.01.2016

МУҚАДДАС ДИНИМИЗГА ЮКСАК ЭЪТИБОР

Бугун Наманган шаҳрида жойлашган “Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти (собиқ “Мулла Қирғиз” мадрасаси)нинг янги бинога кўчириш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур маросимда Наманган шаҳри фахрийлари, маҳалла оқсоқоллари, масжид имом-хатиблари иштирок этдилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов  ҳазратлари сўзга чиқиб йиғилганларга ушбу ислом билим юртининг тарихи  ҳамда фаолияти ҳақида маълумот бериб ўтди. Наманган вилоят вакиллиги томонидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбариятига мадраса биносини янги, замонавий ва барча талабларга жавоб берадиган бинога кўчириш масаласи бугун Ҳукуматимиз томонидан ижобий ҳал этилганлигини маълум қилди.
Мадраса янги биноси учун Наманган шаҳрининг баландлик ҳудудида жойлашган, баҳаво иқлимга эга бўлган ҳамда барча қулайликлари мавжуд “Оромгоҳ” даҳасидан янги иншоот ажратилганлигини мамнуният билан эълон қилди.
Мазкур иншоот бир неча бинолардан иборат бўлиб, унда замонавий ўқув биноси, ҳамда барча қулайликларга эга бўлган талабалар турар жойи мавжуд. Шунингдек, ушбу бинода ошхона, намозхона, мажлислар зали ҳамда вилоят вакиллиги учун ҳам махсус жойлар мавжуд.
Янги мадрасанинг ҳудуди 10 гектарга яқин бўлиб, 10 мингдан зиёд мевали дарахтлар ҳамда 3 мингдан зиёд манзарали дарахтларга эга.
Вилоятда фаолият кўрсатаётган масжидлар имом-хатибларнинг йиғилишлари учун махсус мажлислар зали, маънавият ва маърифат хоналари, замонавий техник жиҳозлар билан таъминланган ахборот ресурс марказлари ташкил этилган. Иншоот замонавий иситиш ва совутиш тизимига эга.
Бундай улкан иншоотни ташкил этишдан мақсад бу масканни келажакда республикамизнинг диний-маърифий билим марказига айлантиришдир.
Муфтий ҳазратлари сўзининг сўнгида Наманган аҳлини ушбу хайрли иш билан муборакбод этиб, бу ўқув юртидан келажакда нафақат юртимизда, балки дунёга машҳур олим ва уламолар чиқишига ишонч билдирди.
Йиғилишда Наманган шаҳридаги “Бунёдкор” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Маматвали Турғунов сўз олиб, ушбу янгилик Наманган аҳлини жуда қувонтирганлигини таъкидлади. Шунингдек, бунинг натижасида талабаларимиз кўркам, замонавий биноларда таҳсил олишлари, боҳаво жойнинг тоза ҳаволаридан баҳраманд бўлишларини билдириб, бу ҳам бўлса мустақиллигимиз шарофати ҳамда мамлкатимизда виждон эркинлигиниинг амалдаги тасдиғи эканлигини билдирди.
Йиғилишда сўзга чиққан меҳнат фахрийси Боситхон Абдураҳимов ўз хиссиётларини қуйидагича ифодалади. Биз кексалар бугунгир йиғилишда янги хабарни эшитиб, бағоят хурсанд бўлдик. Чунки, бизнинг ёшларимиз шаҳримизнинг энг боҳаво жойиа жойлашган замонавий бинога кўчиб ўтмоқда. Аввал бизни фарзандларимиз, набираларимизнинг ҳавоси бузуқ, диққинафас жойда таҳсил олаётганлиги бизни ташвишга солар эди. Бу Президентимиз томонидан бизни ёшларга тақдим этилган ҳадя Наманган тарихида улкан ижобий воқеага айланди. Ҳукуматимиз томонидан муқаддас динимизга кўрсатилган бу эътибор, айниқса ёшларимизнинг билим олишлари учун яратиб берилаётган шароит учун биз чексиз миннатдорчилик билдирамиз.
Йиғилишнинг барча иштирокчилари, жумладан мадраса раҳбарияти, ўқитувчилари ва талабалари томонидан билим юртига кўрсатилган ушбу эътибор учун чексиз миннатдорликлар билдирилди.

religions.uz0102030405

Мавзуга оид

img

КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР

886

Ҳозирги кунда жаҳон интернет тармоғи ҳаётимизнинг деярли ҳамма соҳасига кириб келиб улгурди.Ёшларимиз ҳам бундан четда эмас албатта. Бундай тезкор замондаёшларимизни интернетдан тўғри фойдаланишларига эътибор беришимиз ҳам долзарб масалалардан биридир. 

img

ОНА ВА БОЛА СОҒЛИГИГА ЭЪТИБОР

942

Маълумки истиқлолимизнинг дастлабки кунлариданоқ муҳтарам Президентимиз томонидан баркамол авлодни тарбиялашга, она ва бола соғлигига катта эътибор берилмоқда. 

img

МУҚАДДАС БУРЧДАНДИР ВАТАН ҲИМОЯСИ

1139

Муборак истиқлол шарофати билан она юртимиз нурафшон бўлди. Бу олий неъмат заминимизни, оиламизни, ҳаётимизни нурга тўлғазди. Бундай бахт-саодатнинг давомли бўлишини чин дилдан тилаймиз. Дилимизда ҳам, қалбимизда ҳам шукрона келтирар эканмиз, бундай улкан моддий ва маънавий бойликни қадрлай билиш, Ватан сарҳадлари дахлсизлигини таъминлаш, юрт шаъни ва ор-номусини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш шу заминда яшаётган ҳар бир имонли, эътиқодли ва ихлосли фарзанднинг муқаддас бурчи эканлигини дилдан сезамиз ва англаймиз. 

img

Аёл – муқаддас!

1362

Юртбошимизнинг “Аёлларни қанча улуғласак, ҳаётимизнинг чироғи, умримизнинг гули деб эъзозласак, демакки оиламизни, Ватанимизни эъзозлаган бўламиз”, “Дунёда муқаддас” деган сўзга энг муносиб зот ҳам онадир”, деган даъвати бўган ҳар биримизнинг онгу шууримизни мунаввар этиб, эзгу ишларимизга қанот бағишлаяпти.

img

Инсон қадри – улуғ, хотираси – муқаддас

3057

Хотира ва қадрлаш тушунчаси чуқур маънога эгадир. Ушбу кунда фашизмга қарши курашишларда қатнашган, қолаверса ўз Ватанини ҳимоя қилишда жонини фидо қилган, халқ орзу қилган эркинлик учун курашган миллий қахрамонларимизни рухини шод этиб эслаш ҳам фарз ҳам қарздир.

Tags: ЮКСАК, ЭЪТИБОР, МУҚАДДАС, ДИНИМИЗГА