Муқаддас ой саодати

1006

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. Халқимиз ўз ҳаётини буюк аждодларимизга муносиб тарзда муқаддас динимиз ботил мафкуралар ва даҳрийлар тазйиқидан халос топди.

         Мустақиллик мустабид тузум даврида топталган диний қадриятларимизнинг қайта тиклаш учун кенг йўл очиб берди. Хусусан, буюк аждодларимизнинг бебаҳо, асарлари ўрганилиб, она тилимизга таржима қилинди.

         Уларнинг қадамжолари қайта таъмирлаб, зиёратгоҳларга эркин сайъ-ҳаракат қилиш имкониятига эга бўлганимиз каби динимиз кўрсатмаларини хотиржамлик ила адо этиш бахтига муяссар бўлдик. Ҳар йили ҳукуматимиз кўмаги билан минглаб ватандошларимиз муборак Ҳаж ва Умра зиёратига бориб келмоқдалар.

         Буларнинг ҳаммаси, албатта истиқлолимизнинг шарофатидандир. Муборак рамазон ойи эса, қалбимизга қувонч устига қувонч олиб келди.

         Муқаддас динимизнинг бешта арконидан бири бўлмиш Рамазон рўзаси инсониятни баркамолликка етаклашда ўзига хос хусусиятлари билан ажралиб туради.

         Инсон рўзадорлиги туфайли ҳам руҳий, ҳам жисмоний покликка эришади, сабр-қаноати яна ҳам ортади. Ҳамда моддий, сиҳҳий, маънавий ва ахлоқий неъматлар соҳибига айланади. Бу қутлуғ ва барокатли ойда гуноҳлар ювилиб, тавбалар кечирилади. Рамазон ойи ҳаммамизга қутлуғ бўлсин.

Толибжон Шарипов

Чортоқ тумани “Зайд ибн Ҳориса” масжиди имом-хатиби

Мавзуга оид

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

974

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

845

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

982

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

img

ИЙД МУБОРАК!

606

بسم الله الرحمن الرحيم

 Муҳтарам жамоат! Мустақил Ватанимиз учун бу йилги Рамазон ойи ҳар қачонгидан файз-футуҳли, шукуҳли, баракотли бўлди. Юртдошларимиз холис ният билан Исломнинг беш рукнидан бири бўлган Рамазон ойи рўзасини чин ихлос ила тутишди. Масжидларимиз намозхонлар билан янада гавжумлашди. Қуръон хатмлари қалбларимиздаги ғуборларни ювиб, ихлосимизни янада оширди.

Tags: asdasdsad