Наманганлик имом хатиблар –оила мустаҳкамлиги жонкуярлари

{$article.title|escape:html}
363

«Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» раҳбарларни, турли вазифадаги  лавозимдорларни, нодавлат ташкилотлари масъулларини халқ билан  яқинлаштирди.

Бугун Наманганнинг мавжуд жоме масжидлари имомлари, уларнинг ноиблари ўз қавмлари – жамоатларига янада яқин бўлиб қолдилар. Негаки, «тинчлик-хотиржамлик» қадрини ҳаммадан кўра  ёши маълум жойга етган, уззу-кун фарзандлари, набиралари тарбияси учун жонкуярлик қилаётган отахонлар яхши билишади. Шунинг учун имомлар кундалик  ибодатга келаётган фуқаролар олдида  ўн-ўн беш дақиқадан  жиноятчиликни олдини олиш, оила тотувлигини мустаҳкамлаш борасида тушунчалар бермоқдалар. Негаки улар, жорий йилнинг 15 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилиши талабларидан  ўзлари учун келиб чиқадиган муҳим вазифаларни  белгилаб олишди.  8 ноябрь куниёқ I минтақавий гуруҳ раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Козимжон Комилов вилоят фаоллари билан учрашиб, ҳар бир  ташкилот, тизим  кесимидаги муҳим ишларни тушунтирди. Ҳудудларда жиноятчиликнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш юзасидан  топшириқлар берди. Ҳуқуқбузарликлар   профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашда жиноят, фуқаролик, маъмурий, иқтисодий судлар судьялари томонидан сайёр учрашувлар ўтказиляпти. Бунгача  ҳар бир маҳалла, масжидда оилавий ажримларни камайтириш, қарздорлик-ҳақдорлик муносабатларини, мерос, ажрим, эрта турмуш қуришни тартибга солиш юзасидан имом-хатиблар ҳам ўзларини «Йўл хариталари»га сафарбар  этишди.

Раҳимжон ИРИСОВ, журналист.

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1508

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1468

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1268

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1421

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad