ОММАВИЙ МАДАНИЯТ НИМА?

4359

Азиз ота-она! Ҳеч эътибор беряпсизми? Ўғлингиз, қизингиз, набирангиз ҳали боғча ва мактаб ёшидаёқ беўхшов қилиқлар қиляпти. Унинг  харакати, рақсини кузатасизми? Нимани эслатади Сизга… менимча ўзлигимиз, миллийлигимиз, қадрятларимиздан узоқ бўлган қилиқларини эслатяпти. Нега? Негаки у Сиз эътиборсиз қолганингизда  бошқа  бировларни, ўзидан катта ёшдаги тарбиясизларни “тажрибаси”ни ўзлаштирган. Қўл телефони бор болалардан турли-туман қўшиқлар клиплар, фильмларни томоша қилган. Сиз унга дакки  бермоқчи бўласиз. Афсуски  унда сиздан билағон  сиздан маданиятлик деган фикр қатъийлашган бўлади.

 Бугунги бутун дунёда ахборотлашув ва глобаллашув жараёни авж олган пайтда турли курашлар ҳам тобора кучайиб бормоқда . Айримлар буни йигирма биринчи асрнинг янгилиги деб, «маданият»га ўхшатаётган бўлсада, бу жараёнлар ўсиб келаётган ёш авлод қалбига, онгу-шуурига салбий таъсир кўрсатаётганини асло унутмаслигимиз керак. . Бугунги кунда ҳеч бир халкнинг миллий ва маънавий анъанаси, одатларига тўғри келмайдиган турли «урф-одатлар» кўпаймокда. Ачинарли жиҳати шундаки, кўпчилик, хусусан айрим ёшлар унинг таъсирига тушиб қолмоқда. Бу нарса ёшларимизнинг юриш-туришида, кийинишида, ўзини тутиши-ю бошқалар билан бўладиган маомаласида кўзга ташланади. Бундай ёт ғоялар эса бизнинг миллий қадриятларимиз ва анъаналаримизга асло тўғри келмайди. Турли найранг ва хатарлардан огоҳ, сергак ва ҳушёр бўлишимиз лозим. Сўнгги пайтларда маънавиятимизга зид бўлган турли ғаразли кучлар «оммавий маданият» ниқоби остида ёшларимиз онгига таъсир ўтказишга ҳаракат қилмоқда.

 «Оммавий маданият» ғарб дунёсида ўтган асрнинг иккинчи ярмида шаклланди. Уни ғарбда «популяр» ёки қисқартирилган ҳолда, «поп-культура» (яъни «оммавий маданият») деб аташади. Гарчи «маданият» деб аталса-да, аслида, туб мазмун-маъносига, мақсад-ниятига кўра «оммавий маданият» чинакам маданиятнинг кушандасидир.

 Мутахассисларнинг фикрларича, ҳали илм-фанда «антикультура» («ғайримаданият») деган илмий тушунча шаклланмаганлиги учун «оммавий маданият» тушунчаси, ночорликдан қўлланилмоқда. Чунки, «оммавий маданият», аслида маданиятсизлик, яъни маънавиятсизлик ва ахлоқсизликнинг синонимидир.

 Бундай ёт ғоялар таъсирига тушиб қолган айрим ёшлар ҳаётга фақат бир томонлама боқадиган, енгил ҳаётга интилувчан бўлиб вояга етишади.. Бу эса уларда бузғунчилик, зўравонлик, фақат ўз манфаати учун ҳаракат қилиш каби иллатларни ривожланишига сабаб бўлади.

Нурулло Маҳкамов,

Наманган шаҳар

“Хазрати Лангар” жоме

масжиди имом ноиби

манба: namnews.uz 24.01.2016й

Tags: ОММАВИЙ, НИМА, МАДАНИЯТ