Миссионерлар, ақидапарастлар асосан аҳолиси мусулмон бўлган ўлкаларда турли хил хунрезликларни амалга оширмоқдалар. Бир томондан жойларда миссионерлик ҳаракатларини амалга ошириб, диндан хабари бўлмаган, диний эътиқоди суст инсонларни ҳар хил усуллар билан алдаб бошқа динга ўтказиб, жамиятни иккига бўлишга ҳаракат қилсалар, яна бир томондан динда ғулувra кетмокдалар. Мутаассиб инсонларни “хижрат қилиш лозим”, “жиход қилиш керак”, “халифалик ташқил қиламиз” деб бошларини айлантириб, турли хил диний экстремистик оқимларга аъзо қилиб, амалдаги қонуний ҳокимиятга қарши фитналар амалга ошириш ва шу билан бирга муқаддас Ислом динини ёмонотлиқ қилишга ҳаракат қилишмокда. Яна бир томондан эса, “демократия” шиори остида асосан ёшлар орасида “оммавий маданият”ни тарғиб қилиш орқали жамиятни маънавий таназзулга етакламоқдалар.
Христианлик дини бугунги кунга келиб кўплаб фирқаларга бўлиниб кетиб, бир-бирларини тан олишмайди. Дин ақидаларини черков катталарининг ўзлари ҳам яхши тушунишмайди ёки бунинг нотўғри эканлигини тушунишсада тан олгилари келмайди. Ғарбликларнинг барча халқларни христианликка тарғиб қилиб, бу динга жалб қилишлари инсонларни Ислом динидан қайтариш ва уларни доимий нотўғри йўлда, бузуқ ақидаларда бўлинишларига эришиш ва шу орқали ўз мақсадларига етишишдир.
Муқаддас Ислом динимиз асоси бўлган Қуръони карим олдинги китобларга амал этишни бекор қилди. Охирги, самовий китоб ҳукми ҳамма замон ва маконга дахлдордир. Унинг ҳукмини ҳеч қандай китоб, ҳеч бир кимса бекор қилолмайди.
Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим
Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради.