САОДАТЛИ ОИЛАГА ЭРИШИНГ

{$article.title|escape:html}
343

 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Наманган вилоят вакиллиги томонидан “Саодатли оилага эришинг” рукни остида буклет тайёрланди.

  Унда “Оила нега муқаддас?”, “Оила аъзоларига нима керак?”, “Оила қўрғони нима?, “Саодатли мустаҳкам оила қандай қурилади?” каби мавзулар ёритилган. Шунингдек, оила мустаҳкамлиги учун муҳим бўлган тавсиялар берилган. Буклетлар масжидлар имом-хатиблари орқали ҳудудлардаги секторлар аъзолари ва масжидга келган намозхонларга етказилмоқда.

  Шу ўринда  оила саодатли бўлиши учун нима қилиш керак? – деган  ўринли савол туғилади. Аввало эр ўз аёли ва фарзандини бахт-саодат зийнати деб билиши, аёл эса эри ва фарзандини ўзининг бахт қомуси деб тан олиши, эр ва аёл бир-бирига садоқатли бўлиши лозим. Аёлнинг дилбар ва зукколиги, эрнинг оқил ва билимдонлиги, ширин-шакар фарзандлари, эзгу амаллари, меҳр-оқибати, бағрикенглиги, соф имон-эътиқоди тотувлик ва бирдамлиги, тинлик-хотиржамлиги ҳам саодатли, файз-баракага асосланган оила қасри бунёд этилишига сабаб бўлади.

 Бизларни барча мавжудотдан фарқимиз, онг-шууримиз билан ҳаёт кечиришимиз ва ўйлаган фикримиз, тасаввуримизни ташқи оламга етказиб беришда нутқ санъатимиз энг катта неъмат. Шу нутқ неъмати шарофати билан инсон оилали бўлади, никоҳ ахдини ижро қилишда эркак ва аёл бири-бирига ФҲДЁ бўлимида  қонуний қайд этилиб, никоҳланаётганлигини сўз билан қабул қилади. Шу кундан бошлаб, шариат нуқтаи-назарида муқаддас никоҳнинг риштаси боғланади. Жамиятнинг энг қуйи поғонаси бўлмиш оила барпо бўлади. Лекин шу муқаддас никоҳга, ФҲДЁ бўлимидаги аҳду-паймонга риоя этмаслик оилалар ажримига юз тутаётгани ҳозирги кунда кўпайиб бораётгани афсусланарли ҳолдир.

  Никоҳ инсонлар жамиятида энг муқаддас, энг муборак, диний ва дунёвий узилмас битим бўлиб, эр-хотиннинг ҳақ-ҳуқуқларига риоя этиш, оила тузиш, наслнинг давомийлигини таъминлаш, иффатни  сақлашдан иборат бир гўзал ибодат. Агар бу каби хайриятларни санасангиз, тафаккур қилсангиз, муқояса этсангиз ўлчовига ақлингиз ожиз қолади.

  Доно халқимизнинг  “Чумолининг ҳам уйи бузилмасин”, деган нақли бежиз эмас. Бу нақлга қараганда, инсон оиласининг ажрими қанчалар нохуш ҳолатдир. Ҳаётда муаммо кўп. Лекин, барча муаммо ечимини инсон ўз  ақли билан топа олади. Фақат бунинг учун икки томоннинг мақсади оилани жамлаш бўлса бўлгани.

   Бизлар никоҳга фотиҳа қилган кунимиздаги хайрли дуоларимизни эслайлик. Унда болаларимизнинг оиласи бахтли, фарзандлари ризқ-насибали, ҳаёти саодатли бўлишини тилайлик.

 

Абдулҳай ТУРСУНОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг
Наманган вилоят вакили.

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1596

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

1559

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

1357

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

1503

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad