Шайтон сизларга душмандир

{$article.title|escape:html}
108

Бизга маълум дардлар ичида бир касаллик борки, у сабабли инсон яратган Парвардигори Аллоҳ таолонинг раҳматидан йироқлашиб, қаҳрига дучор бўлади. Бу дард кўпчиликка маълум бўлган восвос касаллигидир. Восвос қандай касаллик?

Инсон бажармоқчи бўлган ишига нисбатан ўз-ўзини идрок қилишдан унинг ақли қосир, нафсининг иштиёқи баланд, қалби беҳаловат бўлиб қилаётган ишининг оқибати нима билан якун топишини ўйламаса, бу шайтоний васвасадир.

Мутлақ олганда, одамзот яралгандан бери унинг қалби Шайтон томонидан васваса қилиниб, Аллоҳ таоло рози бўлмаган турли разил йўллар - гуноҳлар томон бошқарилишига восвос дейилади. Бу тўғрида Ҳаққ таоло каломи шарифида шундай огоҳ этади:

““(Эй Муҳаммад), айтинг: “Мен барча инсонларнинг Парвардигоридан, барча инсонларнинг Подшоҳидан, барча инсонларнинг Илоҳидан (менга) ўзи жин ва инсонлардан бўлган, инсонларнинг дилларига васваса соладиган, (қачон Аллоҳнинг номи зикр қилинганида) яшириниб оладиган васвасачи шайтон - Хоннаснинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўраб илтижо қилурман”.

Мазкур сурада Аллоҳ таоло бандаларига “инсонларнинг дилларига васваса соладиган, (қачон Аллоҳнинг номи зикр қилинганида) яшириниб оладиган васвасачи шайтон - Хоннас” ҳақида расулига хабар бериб, унинг ёмонлигидан паноҳ сўрашга буюрмоқда. Пайғамбарга бўлган буйруқ унинг умматига бўлган буйруқдир.

Маълум бўлишича, Шайтон инсоният билан бўладиган ўз муносабатини тўрт тоифага тақсим қилган.

Шайтонни ўйга солмайдиганлар, яъни улар томонидан шайтон бехавотир бўлган инсонлар тоифаси. Бунга иймон эътиқоддан узоқда бўлган, дину диёнатдан бехабар, бошқаларни гуноҳу маъсиятга етакловчи инсонлар киради. Юқоридаги сурада зикр қилинган “инсонлардан бўлган” жумласи бунинг далилидир.Уларни шайтон васваса қилмайди, чунки шайтон бу тоифадаги инсонларни инсон шаклидаги шайтонга айланиб бўлган, яъни ўз қавмидан, деб ҳисоблайди.

Шариат ва тариқат илмини мукаммал эгаллаган, иймон ва эътиқодда собитқадам бўлган кишилар. Улар ҳам шайтон васваса қилмайдиганлар тоифасига киради, чунки шайтон бундай кишиларни васваса қилиш натижасиз эканлигини яхши билади.

Руҳи танасидан ажраганлар ҳам шайтон васваса қилмайдиган кишилар тоифасига киради. Жонсиз танани васваса қилиш шайтон учун фойдасиз ишдир, чунки инсон руҳи қабз этилиши билан унинг ўзига хос бўлган номаи аъмоли, яъни амаллар китоби ёпилади.

Иймон-эътиқодга энди дохил бўлиб, қалбида эътиқоди шаклланиб улгурмаган ва шариат илмидан етарли билимга эга бўлмаган кишилар шайтон васвасасига энг кўп дуч бўладиган кишилар ҳисобланади. Биз сўз юритмоқчи бўлганлар масала ҳам айнан мана шу тоифа ва уларга нисбатан бўладиган шайтон васвасаси ҳақидадир.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан шундай ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Инсон туғилганда шайтон унинг қалбига ўтирувчидир, агар у ақлини ишлатса ва Аллоҳни зикр қилса шайтон чекинади (яъни, ноумид бўлур), агар (Аллоҳни зикридан) ғофил қолса шайтон унга васваса қилур”. Имом Бухорий ривояти.

Салафи солиҳлар Иброҳимдан, у киши ибн Авндан ривоят қиладилар: “Кўнгилга (қалбга) келадиган нарса икки хил бўлади: Малак (Фаришта)нинг қалбга келтирадиган нарсаси ва шайтоннинг қалбга келтирадиган нарсаси. Агар Фариштанинг қалбга келтирадиган нарсаси бўлса, Аллоҳга ҳамду сано айтиб, унга шукр қил ва агар шайтоннинг макру маломати бўлса ундан сақлангин. У васвасадан паноҳ сўрагин”. (“Бидъатчи, адашган ва адаштирувчи фирқаларга раддиялар китоби”. Шайх Абу Мутиъ Макҳул ибн Фазл Насафий).

Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи ва салламдан ворид бўлган ҳадисларда инсонни шайтон васвасасидан сақловчи асосий омиллари қуйидагича баён қилинган;

Таъаввуз айтмоқлик;

Зикр ва ибодат;

Қуръон тиловати;

“Ал-Фалақ” ва “ан-Нас” сураларини кўп тиловат қилиш.

Уқба ибн Омир р.а. дан ривоят қилинди, Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: "Менга бу кеча нозил қилинган оятларни кўрмайсанми? Ҳеч ҳам бунақасининг мисли кўрилмаганди. Улар "Қул аувзу бироббил фалақ" ва "Қул аувзу бироббин нас" сураларидир". Имом Муслим ривояти.

Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбари Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламга айтади: “Агар сизни шайтоннинг васвасаси йўлдан урмоқчи бўлса, Аллоҳдан паноҳ сўранг! Албатта,У эшитувчи, билувчидир”.

Яъни, аввал “Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм”ни айтиб туриб, кейин Қуръон қироатини бошлагин. “Аъузу биллаҳи”ни айтиш Қуръони Карим тиловати учун тилни поклайди, кишини Аллоҳнинг китоби Қуръони Каримни ўқишга тайёрлайди ва қалбларни софлаб унга таскин беради ҳамда шайтоннинг васвасасидан сақлайди.

Ва яна Аллоҳ таоло айтади: “Эй Одам авлоди! Шайтон Ота-оналарингиз (Одам ва Ҳавво)нинг авратларини ўзларига кўрсатиб (уялтириб) жаннатдан чиқаргани каби сизларни ҳам алдаб қўймасин”. Ва яна Аллоҳ таоло айтади: “Аниқки, шайтон сизларга душмандир, бас уни душман тутинглар”.

Ҳол шундай экан, биз Шайтонга қарши курашишдан хоҳ кечаси, хоҳ кундузи бўлсин унинг васвасаси ва макридан хотиржам бўлиб тўхтаб қолмоқлигимиз дуруст эмас.

 

2-давра 14-босқич тингловчиси
Садритдинов Анвар
Наманган тумани “Ғози Мухаммадхожи” жомеъ масжиди имом хатиби

http://www.bukhari.uz/index.php/maqolalar-2/1589-quran     04.07.2017й

Мавзуга оид

img

Муқаддас ой саодати

1012

Истиқлолимизнинг шарофати туфайли эл-юртимиз узра ҳуррият ва файзу баракот таралди. 

img

Рамазон – саховат ва меҳр – оқибат ойи

986

Бу ёруғ оламга ойларнинг султони хайри-баракотли меҳр-мурувват, саховат, сабр-қаноат, жисмоний ва маънавий покланиш ойи Муборак Рамазон ташриф буюрди.

img

Закот – молиявий ибодат

857

Маълумки, Рамазон ойида Аллоҳ таоло бандаларига ўз раҳмати ва баракотини кўплаб нозил қилади. Шундай экан ўз навбатида инсонлар ҳам бу кунларни ғанимат билиб, кўпроқ ибодат ва эзгу амалларни адо этишга ҳаракат қилиши лозим

img

ҲАЙИТ ХУРСАНДЧИЛИК КУНИДИР

989

Рамазон ва Қурбон ҳайитини халқимиз хурсандчилик ва шодиёналар билан кутиб олади. Айём баҳона яқинлар, қариндошлар, ошна-оғайнилар дийдорлашишади. Ҳар бир оилада байрамни хурсандчилик билан кутиш, ширинликлар пишириш, ўша пишириқлардан қўни-қўшниларга улашиш каби одатларимиз байрамга яна ҳам жило беради. 

Tags: asdasdsad